Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

12
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан умумлаштирилган маълумот

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. 

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 6 ойи давомида жами 640 та (111 та Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 308 та Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 154 та Нотариат ва адвокатурага оид, 55 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид ва 12 та бошқа соҳаларда) ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Бошқармага турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 465 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 213 та мурожаат ёки 45,8 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 227 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 63 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 16 нафар мутахассислар жалб қилинган, 141 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 50 таси жойига чиқиб ўрганилган, 195 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йилнинг 6 ойи давомида жами 1905 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига турли соҳаларда келиб тушган мурожаатларнинг 1788 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 1302 та мурожаат ёки 72,8 фоизи қаноатлантирилган. 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Бундан ташқари, 486 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 66 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда 138 нафар мутахассислар жалб қилинган, 825 таси бевосита мурожаат этган фуқаро иштирокида кўриб чиқилган, 564 таси жойига чиқиб ўрганилган, 713 та мурожаатлардаги важлар бўйича тегишли ташкилотларга сўров хати юборилиб, уларга асосан мурожаат этган фуқароларга жавоб берилган.
Бошқарма раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2019 йилнинг 6 ойида 86 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 6 та туман (шаҳар)да сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 65 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг барчаси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 28 таси қаноатлантирилган бўлса, 58 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимларининг шахсий ва сайёр қабулларида 2019 йилнинг 6 ойида 1415 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида ҳудудалрдаги маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа жойларда сайёр қабуллар ташкил қилиниб унда жами 802 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 1368 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб, 1004 таси қаноатлантирилган бўлса, 317 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 47 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилган.
Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари томонидан йил давомида мурожаатлар юзасидан қонунчилик нормаларини тарғибот қилиш бўйича 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 25 га яқини оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 69 тақдимнома, 113 даъво аризаси, 19 та маъмурий таклиф ва 5 та жиноий таклиф, 33 та огоҳнома киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 17 нафар ходим маъмурий ва 20 нафар ходим интизомий жавобгаликка тортилиб, 376 млн 808 минг сўм зарар ундирилиши таъминланган. 
Шикоят, ариза ва таклифлар сонининг ошганлиги жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан самарали фойдаланишлари жадаллашганидан, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошганлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишини олдини олиш мақсадида ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Мурожаатларни ҳар томонлама ва объектив кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва муаллифларга асослантирилган жавоблар берилиши устидан назорат ўрнатиш;
2. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;
3. Қўйидаги ҳужжатларни ҳар бир ходим томонидан пухта ва ҳар томонлама ўрганилишини таъминлаш:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони;
- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 2-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
- Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг регламенти;
- “Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида”ги Йўриқнома;
- “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.
4. Ҳар бир ходим томонидан функционал вазифаларни бажаришда фойдаланиладиган зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ташкилий-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва уларни чуқур ўрганишни ташкил этиш;
5. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;
6. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ташкил қилиш, шунингдек, мазкур ҳудудлардаги идора ва ташкилотларнинг мурожаатлар соҳасида фаолият кўрсатувчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этиш;
7. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш;
8. Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш. Бунда мурожаат кўп тушаётган идорада ёки оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш;
9. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар учун мазкур соҳадаги қонунчиликни ва ундаги янгиликларни ўрганиш нуқтаи назаридан семинарлар, ўқув машғулотлари ташкил қилиб бориш;
10. Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар касб-этика қоидаларига қатъий риоя қилиши юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб, тегишли чоралар кўриб бориш.

Ташкилий-назорат ва 
 таҳлил ишлари бўлими       12.07.2018 йил

03
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томониданГазовый баллон объемом 80л на автомобиль марки Нексия 3 Метан ЕВРО 3 и ее установка сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 2900279

03
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Государственный Герб Республики Узбекистан, Сверкающий тефлоновая покрытия, как на рисунке. Диаметр 55см ва Государственный Герб Республики Узбекистан, Сверкающий как на рисунке. Диаметр 15см сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5005310.

27
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони

“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни мухофааза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони юзасидан жойларда ижтимоий соҳа вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Учрашувлар давомида, порахўрлик жиноятини юзага келтириш омиллари ва уларга қарши курашишда ҳамкорлик масалалари ҳамда амалий мисоллар билан мақсадли равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

27
“Ҳуқуқий саводхонликни оширишда барчамиз масъулмиз”

“Ҳуқуқий саводхонликни оширишда барчамиз масъулмиз”

 

Бугунги кунда, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши давлатимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.

Албатта, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш, республикамиздаги барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Куни-кеча, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва идоралари томонидан тегишли идора ходимлари билан ҳамкорликда Ангор ва Шеробод туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва “Коррупция мудхиш жиноят” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.

          Тадбирда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири эканлигини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир фуқароларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий саводхонликни ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча масъул эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шу билан биргаликда, “Коррупция” ҳақида тўхталиб, “Коррупция бу- пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”эканлиги ҳақида иштирокчиларга айтиб ўтилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

27
“27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”

“27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида адлия органларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишида ҳамкорликда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва улар адлия бошқармасининг фаҳрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Вилоят адлия бошқармаси 
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

24
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 3х6 метр ўлчамдаги баннерларни Сурхондарё вилоятининг Бойсун т 1-дона, Музробод т 1-дона, Термиз т 2-дона Термиз ш 2-дона Жарқўрғон т 1-дона Денов т 1-дона Сариосиё т 1-дона ва Қизириқ т 1-донадан (метал конструкцияли) реклама шитларига ўрнатиш сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 2894172

20
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш соддалаштирилмоқда.

 

Мустақиллик йилларида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилиб, ҳозирги вақтда ариза ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганидан сўнг бир соатга қолмасдан рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга тадбиркорлик субьектларини тугатиш жараёни  бунинг акси бўлиб, кўплаб ҳужжатларни йиғиш ҳамда узоқ вақт талаб этади. Бу эса ўз навбатида маълум сабабларга кўра, фаолиятини тугатмоқчи бўлган тадбиркорлик субьектларига қийинчиликлар туғдиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 июнда қабул қилинган, “Тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5739-сон тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга қаратилган муҳим қадамлардан бўлди.

Мазкур фармонга асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини бекор қилиш, давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар ва тартиб-таомилларни қисқартириш белгиланди.

Тадбиркорлик субьектлари томонидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш, тугатиш жараёнида вақт тежалишига эришиш мақсадида 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари-юридик шахсларни  ихтиёрий тугатишда, бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмаслиги, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилиши, давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмаслиги, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этиши, молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши, корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги кераклиги назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари-жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш бирмунсча соддалаштирилиши белгилоаб берилди.

Хусусан, корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигига бир ой муддатда ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини қабул қилишда архив хизматларининг амалдаги норматив бўйича аниқланадиган нархларини икки баробаргача пасайтириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши тадбиркорлик субьектларини тугатишда ортиқча оворагарчилик ҳамда тўсиқларнинг бартараф бўлишига хизмат қилади.

 

Термиз шаҳар 2-сон давлат

нотариал идораси нотариуси                                  Х.Бобоқулов

20
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимида давлат бошқаруви самарадорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганида қуйидаги қонун бузилиш ва тизимли муаммолар аниқланди.
Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда соҳага доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйилган.     
Жумладан, ходимларга нисбатан интизомий жазо қўлланилишидан аввал ёзма тушунтириш хати олиниши лозим бўлса, ёзма тушунтириш олинмасдан интизомий жазо қўлланилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам бир қатор хато ва камчиликлар мавжуд.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича низом, буйруқ ёки мансаб йўриқномаси ишлаб чиқилмаган,  жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш муддати ва тартиби шакллантирилмаган.
Бундан ташқари, 2017 ва 2018 йилда 4 тадан, 2019 йилнинг биринчи чораги давомида 2 та мурожаатлар бўйича муаллифларга жавоб хати берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом билан ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган вазифа ва функциялар ижроси таъминлашда ҳам тизимли муммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Хусусан, Ўрмон хўжалиги бошқармасига юклатилган 34 та функциянинг 18 таси ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимлар белгиланмаган.
Ушбу   18 та функция бўйича 2017-2018 йилларда ҳамда 2019 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлари бўйича ўрмон хўжалиги бошқармасида маълумотлар мавжуд эмас.
Шунингдек, қонунчиликда ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланиши ҳамда байрамларда моддий рағбатлантирилиши белгиланган бўлсада, ходимларнинг кийим-бош билан таъминланмаганлиги ҳамда моддий рағбатлантирилмаганлиги ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар якунлари бўйича ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилиб, кўриб чиқилиши учун Адлия вазирлигига юборилди ҳамда қонун бузилишларни бартараф этиш хусусида тақдимнома киритилди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни 
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлим бошлиғи                                                                   Б.Ғаффаров

19
“Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ҳокимликларнинг норматив қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни бошқарма биносида вилоят ва барча туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ҳокимликларнинг норматив қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида ҳокимлик томонидан уларга тааллуқли бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ташкил этиш юзасидан раҳбарлик, маълумот ва ижро учун кўринишидаги қарорлар, фармойишлар қабул қилинмаслиги хусусида тўхталиб, бу ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимларидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишлари учун малакали адлия ходимларимиз фаолият олиб бораётганлиги тушунтирилди.


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов