Yangiliklar
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 27 ёшга тўлади!
Ўзбекистон Республикаси тарихида қабул қилинган конституциялар:
Ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда қабул қилинган Туркистон АССРнинг Конституциясидир. Бундан ташқари ўша пайтларда Бухоро халқ совет Республикасининг 1920 йилдаги, Хоразм ХСРнинг 1920 ва 1923 йиллардаги конституциялари ҳам қабул қилинган.
1927 йилда Ўзбекистон тарихидаги иккинчи, 1937 йил 14 февралда учинчи, 1978 йил 19 апрелда тўртинчи ва 1992 йил 8 декабрда бешинчи конституция қабул қилинган.
Конституциямизнинг (1992 йил 8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг) қабул қилиниш тарихи:
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузди.
Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган:
1) Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;
2) Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси;
3) Президент девони юридик бўлими концепцияси.
Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.
Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.
1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.
Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди. Конституция муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:
1) 28.12.1993 й. (77-модда)
2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)
3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)
4) 25.12.2008 й. (77-модда)
5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)
6) 12.12.2011 й. (90-модда)
7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)
8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)
9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)
10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)
11) 15.10.2018 й. (105-модда)
12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)
13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)
14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)
Энг кўп, яъни 8 марта 93-моддага ўзгартириш киритилган.
Маълумот учун: дунёдаги энг мустаҳкам Конституция Америка Қўшма Штатлариники ҳисобланади. Унга 232 йил ичида (1787 йил қабул қилинган) атиги 27 марта ўзгариш киритилган.
Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси ходими С.Алламуродов
Туман (шаҳар) адлия бўлимларинг фаолиятига бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди
2019 йилнинг 21 ноябрь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг тегишли масъул ходимлари томонидан ўз ташаббуслари билан ишлаб чиққан услубий қўлланмаларини таништириш йўли билан тақдимот ўтказиш, Денов ва Музработ туман адлия бўлимларида ўтказилган амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганиш, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширган ишлари муҳокамаси, ижро интизомига риоя этиш, иш юритувни яхшилаш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда масъул ходимлар томонидан ишлаб чиқилган, “Судларга даъво аризаларини киритиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” “Меҳнат қонунчилигига оид буйруқларни қабул қилиниши бўйича”, “Маҳаллий давлат ҳокимлиги органларининг норматив тусга эга бўлган қарорларини умумҳалқ муҳокамасига чиқариш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича” ва “Медиация тўғрида”ги услубий-тавсиявий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти семинар қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, Денов ва Музработ туманларида ўтказилган ўрганишлар ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича муҳокама бўлиб ўтди.
Семинар якунида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белигилаб олинди.
.png)
.png)
Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими бошлиғи Ф.Рустамов
Конституция-мулк ҳуқуқининг кафолати
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси, иккинчи қисмига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниши оқибатида жойларда хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари кўплаб учраганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мулкдорларнинг конституцион ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хусусан, 2019 йил 16 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори қабул қилинди ҳамда 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгиланди.
Мазкур қарор билан ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиблари белгиланган бўлиб, жумладан эндиликда:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади;
ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори (ҳокимлик ёки инвестор) ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади;
кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади.
Мазкур қарорга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.
Яъни ҳокимлик илгари жисмоний ва юридик шахсга ер ажратиш ҳақида қабул қилган қарорни бекор қилиш орқали эндиликда ер участкасини олиб қўйиши мумкин эмас.
Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди.
Қарор билан тасдиқланган Ер участкаларини олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилишиши, ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилиши, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилиши, ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмаслиги белгиланди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мулкка эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Гаффаров
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 160 пачка Бумага A4 210x297 mm, 80 g/m2, white blanc WeiB Белая, 500 sheets feuilles blattмаҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5076260
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 90 пачка Бумага A4 210x297 mm, 80 g/m2, white blanc WeiB Белая, 500 sheets feuilles blattмаҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5076257
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан онер для лазерных принтеров 1010 90 грамм, Барабан для картриджа 1005/ 1010/ 2900 принтерлар учун, Барабан для картриджа 6030/3010 принтерлари учун, Мышка.Тип устройства: USB Проводная мышка. Назначение: Настольный компьютер, Тип мыши: Оптическая,Цвет: Черный, Интерфейс подключения: USB, Количество клавиш: 4, Разрешение оптического опроса: 1000 dpi, Материал изготовления: Пластик., Люверсы шайба 4,8мм 250 шт за пачка маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5076652
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)
.png)