Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

12
Туман адлия бўлимининг аралашувидан сўнг таътил пуллари тўлаб берилди.

Туман адлия бўлимининг аралашувидан сўнг таътил пуллари тўлаб берилди.

Хусусан, Олтинсой тумани, "Оқарбулоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Имомованинг Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасида хамшира вазифасида ишлашлигинги маълум қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

 Ўрганиш жараёнида, фуқаро М.Имомованинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилмай келаётганлиги аниқланиб, Олтинсой туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро М.Имомованинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган 1 655 000 сўм пули туман тиббиёт бирлашмасидан тўлаб берилиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.


Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси

09
“Давлат томонидан ҳимоячи билан таъминлаш асослари” мавзусида

“Давлат томонидан ҳимоячи билан таъминлаш асослари” мавзусида

 

Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг
91-моддасида, адвокатлик фаолияти адвокат ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) асосида амалга оширилиши, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шартлиги белгиланган.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 1878, 2008 йил 2 декабрь)
1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатлардан озод қилинган ҳолларда юридик ёрдам учун харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Низомнинг 2-бандида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб, юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳисобланиши белгиланганлиги, оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, қишлоқ фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади. Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.

Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириши шарт бўлган муддатларда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш имконияти бўлмаса суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳужжатларни келгусида тўплаш билан гумон қилинувчи ва айбланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга ҳақлидир.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади.

Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаси тегишли молия органига мурожаат қилгандан кейин ўттиз кундан кечикмай Молия вазирлигининг қарор (ажрим) чиқарган орган жойлашган жойдаги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаси орқали Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланиши ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги маълумотномага асосан амалга оширилади.

 

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

етакчи маслаҳатчиси

                                                                                                                                                                                                                                                               Исмаилов Алишер Абдурахмонович

09
Мустақил суд ҳокимияти-демократия гарови.

Мустақил суд ҳокимияти-демократия гарови.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига асосан, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституциясининг ушбу моддаси қоидалари “Судлар тўғрисида”ги қонун ҳамда процессуал кодексларда ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида ҳам “... давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, самарали ташқи сиёсат олиб боришдек устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда”-деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонида суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш-коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг ўрта муддатли истиқболдаги устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Судларнинг ҳақиқий мустақиллигига, фақат қонунга бўйсуниб ҳаракат қилишига эришилмаса, коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ҳамда бошқа соҳаларда ютуққа эришиб бўлмаслиги сабабли ҳам мамлакатимиз раҳбари суд ҳокимиятини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган фармонда шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш ҳам белгиланган бўлиб, бизнингча судлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ҳам уларнинг мустақиллигини таъминлашда хизмат қилади.

 Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигининг таъминланиши жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этиш механизмининг янада такомиллашувига ҳамда жамият ривожланишига хизмат қилади. Судлар томонидан қонунийликнинг таъминланиши “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалда қарор топишини таъминлайди.

 

Сурхондарё вилоят адлия

 бошқармаси бўлим бошлиғи                                                Б.Гаффаров

09
Давра суҳбати

Бугун Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш ва бунда юридик хизмат ходимларини роли мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу соҳада жорий йилнинг 15 июлида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 327-сонли қарори ижросини ташкиллаштириш ва адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  органлар билан ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди.
Давра суҳбати давомида адлия вазирлиги томонидан вилоятимизда фаолият кўрсатиб келаётган 6 нафар юридик хизмат ходимига берилган мартаба даражалари топширилди.

06
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Комутатор. Тип устройства: коммутатор (switch). Возможность установки в стойку: есть. Объем оперативной памяти: 64 МБ. Объем флеш-памяти: 16 МБ. Количество портов коммутатора: 8 x Ethernet 10/100 Мбит/сек. Количество uplink/стек/SFP-портов и модулей: 4. Максимальная скорость uplink/SFP-портов: 10/100/1000 Мбит/сек. Поддержка работы в стеке: есть. Внутренняя пропускная способность: 5.6 Гбит/сек. Размер таблицы MAC адресов: 16384. 3500-10 Управление: Консольный порт: есть. Web-интерфейс: есть. Поддержка Telnet: есть. Поддержка SNMP: есть. Тип управления: уровень 2. Поддержка IPv6: есть. Поддержка стандартов: Auto MDI/MDIX, Jumbo Frame, IEEE 802.1p (Priority tags), IEEE 802.1q (VLAN), IEEE 802.1d (Spanning Tree), IEEE 802.1s (Multiple Spanning Tree), Link Aggregation Control Protocol (LACP). Размеры (ШxВxГ): 265 x 44 x 184 мм. Вес: 1.37 кг бўлган хусусиятли комутаторни сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5026409

06
Коррупция-тараққиёт тўсиғидир

Коррупция-тараққиёт тўсиғидир

 

Коррупцияга қарши курашиш кишилик жамияти пайдо бўлганидан буён давом этиб келинмоқда ва бу борада қайсидир давлатлар кўпроқ, қайси бирларидир камроқ натижаларга эришган. Айрим жамиятларни бошқарган  шахслар ўзгариши туфайли коррупцияга қарши кураш кучайган ёки акси бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Яқин тарихда Сингапур давлати томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар хохиш-ирода ва ҳаракат орқали бу иллатни минимум даражагача тушириш мумкинлигини исботлади.

1959-1990 йилларда Сингапур давлатининг Бош вазири бўлган                       Ли Куан Ю ўзининг “Сингапур тарихи. “Учинчи дунёдан” –биринчига” деб номланган китобида 1960 йилда “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги                 1937 йилда қабул қилинган қонуни ўзгартиришганлиги ва ҳар қандай моддий наф кўришни пора деб қабул қилинганлиги кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси диспозициясига кўра, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил                             24 сентябрдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги                      19-сон қарорининг 2-бандида, пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, шунингдек, пора оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий моҳиятга молик бўлган (масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш ишларини бажариш ва бошқалар) хизматлар пора предмети бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бизнинг қонунчилигимизда ҳам ҳар қандай моддий наф кўриш пора деб ҳисобланиши белгиланган.

Ҳар қандай жиноятнинг ҳам келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг ривожланиши шарт-шароитлари билан курашилмаган ва у йўқ қилинмаган тақдирда, у яна давом этиши бизнингча кўп исбот талаб қилмайди.

         Президентимиз томонидан 2019 йил 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилган.

Хусусан, фармон билан 35-банддан иборат бўлган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланган бўлиб, биринчи бандида жумладан, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган, коррупцияга қарши курашиш борасида кампанияларни ўтказиш белгиланган.

      Аҳолида коррупцияни йўқ қилиш учун муносабат шаклланмаса, давлат органларининг саъй-ҳаракатлари етарли натижа бермаслиги аниқ. Негаки, ҳар бир шахс коррупуиоген ҳолат юз берганда унга қарши муносабат билдирмаса, бу ҳолат давом эттаверади.

Юқорида кўрсатилган давлат арбоби Ли Куан Ю ўзининг асарида “Иш ҳақи ҳисобига муносиб даражада ҳаёт кечира олмаётган шахсга берилган кичик ваколат ҳам ундан нотўғри фойдаланиш омилини келтириб чиқаради”-деган фикрни ёритган бўлиб, бу фактор ҳақиқатда коррупцияга қарши курашда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий омиллардан ҳисобланади.

Мазкур  жиҳат Президентимизнинг фармонида ҳам ўз аксини топган бўлган, жумладан давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш белгиланган.

Фармонда шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдидаги ҳисобдорлиги тартибини такомиллаштириш; қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқаролар иштирокининг шаффоф ва самарали усулларини жорий этишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам белгиланган.

Мазкур фармон мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун ташланган қадам ҳисобланади.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

бўлим бошлиғи                                                         Б.Гаффаров

06
Давлат-хусусий шериклигининг асослари

2019 йил 10 май куни Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун имзоланиб, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар қонун билан тартибга солиниши мустаҳкамланди.

Мазкур қонун қабул қилингунига қадар мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва коммунал хўжалик каби соҳаларда давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

         Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                         20 октябрдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3980-сон қарори биланЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Қарорга асосан,  Агентлик давлат муассасаси шаклида ташкил этилиши  ва Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланиши белгиланди.

Агентликнинг ташкил этилганлиги мамлакатимизда давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.

“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунга асосан,  давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлигидир.

Мазкур қонунга кўра, лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши давлат-хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар-давлат-хусусий шериклик объекти ҳисобланади.

Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиши белгиланган бўлиб,  тендерлар бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин.

Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича бир босқичли, умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади.

Қонунга кўра, давлат шериги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясини шакллантиради.

Тендер комиссияси таркибига давлат шеригининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ва ваколатли давлат органининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.

Давлат шеригининг вакили тендер комиссияси раисидир. Ваколатли давлат органининг вакили тендер комиссияси таркибида маслаҳат овози билан иштирок этади.

Давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан белгиланган ҳолларда тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин.

Давлат шериги тендер ҳужжатларида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомилларга мувофиқ тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги керак.

Қонун билан шунингдек,  хусусий шерик ҳуқуқларининг кафолатлари, кредиторнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг ва бошқа масалаларни амалга ошириш  тартиблари белгиланган.

 

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи                                           Б.Гаффаров

02
“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон фармони

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан вилоят божхона бошқармасининг шахсий таркиб ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, божхона ходимларига Коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. 
Шунга кўра, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари билан уларнинг ўз соҳасига оид фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида семинар тадбирлари доимий равишда ўтказиб борилмоқда.
18 июль куни Сурхондарё вилоят молия бош бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар давомида вилоят буйича ундирилмаган ёки ундирилган бўлсада, махсус ҳисоб рақамларда қолиб кетаётган маблағларни маҳаллий бюджетга қайтариш бўйича тегишли суд қарорлари қабул қилиш, бу борада прокуратура органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш масаласида вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар давомида қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
             “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон фармони мазмун моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Вилоят адлия бошқармаси 
масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

02
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони

Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан вилоят божхона бошқармасининг шахсий таркиб ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, божхона ходимларига Коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди.

Термез шаҳар адлия бўлими