Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони 12 банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтириш мақсадида вилоят “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармаси мажлислар залида ходимлар ўртасида ўқув машғулоти тадбири ўтказилди.
Ушбу ўқув машғулотида маърузачилар томонидан тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг, Меҳнат қонунчилиги нормалари, Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари билан ишлашга оид қонунчилик ва Коррупцияга қарши курашиш ва у учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Ўқув машғулоти иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.
Шунингдек, вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда ҳам адлия бўлимларининг масъуллари томонидан белгиланган ўқув машғулоти режасига кўра, Давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов ЧориевДавлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.
Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.
Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.
Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида 2018 йил давомида 1055 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 553 таси қаноатлантиилган бўлса, 300 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик ҳусусида 383 та тақдимномалар ва қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 1 581 нафар мансабдор шахсларга огоҳномалар киритилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ҳолати бўйича айбдор бўлган 147 нафар мансабдор шахсларга нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг 43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судларга юборилган.
Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан судларга жами 730 та 1 698 585,762 сўмлик даъво аризалари киритилган ва ушбу даъво аризалар қаноатлантирилган.
Жумладан, Термиз тумани "Ш.Рашидов" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Хасановнинг пенсия тайинлашда ишлаган даврларидаги иш стажлари қўшилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти, Термиз туман адлия бўлими томонидан ўрганиб С.Хасановнинг манфаатини кўзлаб Маьмурий ишлар бўйича Термиз туман судига даъво аризаси критилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра фуқаро С.Хасановнинг 1979-2005 йилларда ишлаган меҳнат стажларини тайинлашда ҳисобга олиш мажбурияти бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Термиз туман бўлимига юклатилиб, фуқаро С.Хасановга пенсия тайинланиб фуқаронинг ҳуқуқи тикланди.
Денов тумани, “Озод эл” кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Ф.Ибрагимованинг иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб 28.06.2018 йилда қилган оғзаки мурожаати кўриб чиқилиб, мурожаатчининг манфаатини кўзлаб “Денов Агротехсервис МТП” МЧЖга нисбатан 1 млн. 180 минг.сўм иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.
Фуқаролар Х.Чориев, Н.Холмуратов, П.Суюндиков, Х.Нормуродовалар Ангор туман адлия бўлимига мурожаат этиб, пенсияга чиқиш учун иш ҳақи ҳужжатларининг ўзига тегишли эканлиги фактини суд тартибида белгилаб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. Ушбу фуқароларнинг манфаатларида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига киритилган даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилгин.
Фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди З.Ҳақбердиева бетоблигини маълум қилиб, тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2018 йил 10 август куни фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди Ҳақбердиева Заринани туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига даволаниши учун ордер билан таъминланди.
Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи Шерозиддин ТилововБугунги кунда давлат бошқарувини либераллаштиришда фуқаролик жамияти институтларига катта ишонч билдирилмоқда. Уларни қўллаб қувватлаш юзасидан зарур шарт шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 4 май куни «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Унга кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирларини келишиш тартиби режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш тартиби билан алмаштирилди;
— нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан уларнинг уставларида (низомларида) назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун келиб тушган пул маблағларидан ва мол-мулкдан, уларни олиш рўйхатдан ўтказувчи орган билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг, бирон-бир тўсиқларсиз фойдаланилади;
— Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ажратилган грант маблағлари мазкур ташкилотларнинг мамлакатдаги исталган банк муассасаларида очилган махсус ҳисобварақларига келиб тушади;
— меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;
Кундан кунга нодавлат ташкилотлари сони ортиб бормоқда: биргина мисол вилоятда 2017 йилда 632 та ННТ бўлган бўлса 2018 йил якуни бўйича ушбу ташкилотлар 665 тани ташкил этиб бир йилда 33 та бундай ташкилот рўйхатга олинган.
Хўш бу ташкилотлар сони ортгани билан ҳақиқиқий ижтимоий ҳаётга қандай таъсир ўтказаяпти деган савол ўртага чиқади.
Айниқса нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташаббуслар етарлича эмаслиги ачинарли ҳолдир. Бунинг сабабли ўрганилганда нодавлат ташкилотларининг моддий таъминоти бўлмаганлиги билан изоҳланади.
Вилоятимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ушбу грантларда қатнашиш ва танлов ғолиби бўлиш даражаси республика миқиёсида охирги ўринларга тўғри келмоқда. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, танловда доимий равишда 10 га яқини ёки мавжуд ННТларнинг атиги 1,5 % доимий иштирок этиб келадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари хусусан вилоят қизил ярим ой жамияти, “Аёллар саломатлик ва гузаллик” ижтимоий-ҳуқуқий кўникма марказининг айрим туманлари, Сурхондарё фан ва технологияларни ривожлантириш маркази ва шу каби ташкилотлар мавжуд бўлиб, қолган нодавлат нотижорат ташкилотлар бундай танловларда деярли иштирок этмайди.
Ўтказилган таҳлиллар вилоятда мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларининг аксариятининг моддий техника базаси зарур даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг нодавлат ташиклотлари билан ҳамкорлиги аксарият ҳолларда Президент ёки ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган – Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Савдо-саноат палатаси, каби ташкилотлар билан ўрнатилмоқда.
Фуқаролар ташаббуси билан ташкил этилган ННТлар билан давлат органлари ўртасида қўшма иш режалари фақатгина ННТлар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларида ғолиб бўлган тақдирда ишлаб чиқилиб, грант лойиҳаси якунига етиши билан ушбу ҳамкорлик яна узилиб қолаётганлиги кузатилмоқда.
Шунга кўра, ННТлардан давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда янада фаолроқ бўлишни тавсия этган бўлар эдик.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар
бўлими бошлиғи А.РаҳматовЖамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши юртимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ масъуллари билан ҳамкорликда “Ўзстандарт” агентлиги Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мажлислар залида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” ва “Коррупцияга қарши курашишга барча масъулдир” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Ушбу давра суҳбати тадбирида маърузачилар “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири эканлигини, ҳар бир фуқароларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий саводхонликни ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча масъул эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шу билан биргаликда, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида “шахс, давлат ва жамиятга куйидаги йўналишлар ва устувор вазифалар қўйилганлигини, биринчидан, оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва маҳалла институтининг ролини кучайтириш, учинчидан, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тўртинчидан, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бешинчидан, аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда бу борада оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалаларида ҳам батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, “Коррупция” ҳақида тўхталиб, “Коррупция бу – пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган ҳатти-ҳаракат” эканлиги ҳақида иштирокчиларга айтиб ўтилди.
Мансабдор ёки мансабдор бўлмаган шахслар томонидан юқорида назарда тутилган ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши ҳақида ва коррупциянинг мудхиш жиноят эканлигини, бу жиноятнинг олдини олишда ҳамма бирдек курашмоғи лозимлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди ва аҳоли ўртасида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида ҳамкорликни янада кучайтириш ҳақида келишиб олинди.
Адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов ЧориевСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Ички Ишлар бошқармаси масъул ходими билан ҳамкорликда вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз шаҳридаги 13-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида давра сухбати тадбири ўтказилди.
Давра сухбати тадбирида маърузачилар болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги масъулиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг сезиларли даражада камайиши кузатилганлигини айтиб ўтишдилар..
Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимиз ёшларининг соғлом вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айланганлигини, айни мақсад йўлида БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланиши ҳамда таъсир доирасига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини тушунтиришдилар.
2010 йил 29 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга асосан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси — вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилганлигини, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш, назоратсизлик ёки қаровсизлик оқибатида ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган шароитда бўлган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқлаш, кўмак бериш сингари эзгу фаолият давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигини билдиришдилар.
Шу билан биргаликда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг самарали ишлаши ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмаларининг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғри ташкил этилишига ҳам боғлиқ эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишдилар..
Бундаш ташқари,тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳамда адлия тизмидаги идораларнинг вазифалари ҳақида батафсил тушунтириш берилиб,ёшларни сайёр тартибда адлия бошқармасининг янги биноси билан таништирдилар.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Бизга маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666 сонли қарори мамлакатимизда туманларда адлия бўлимларининг фаолият олиб бориши учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу ўтган давр мобайнида Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ҳам фуқароларимизнинг мавжуд муаммоларини ҳал қилиш борасида бир мунча ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2019 йил январ ойининг ўзига тўхталиб ўтадиган бўлсак, тумандаги “Азларсой” МФЙда яшовчи фуқаро Қурбонов Равшан туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, хонадонида фойдаланиладиган табиий газ учун ортиқча тўлови мавжуд бўлсада, умуман инобатга олинмасдан қарздорлик кўрсатилаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб берган мурожаати алоҳида назоратга олиниб, мурожаат муаллифи томонидан амалга оширилган 300 минг сўмдан ортиқ тўловлар қайта ҳисобга олиниб мурожаат муаллифи ўз ташаккурномасини тақдим қилди. Шунингдек, тумандаги “Киндиктепа” МФЙда яшовчи фуқаро Пардаев Соатмўминнинг туман электр тармоқлари корхонасидан асоссиз равишда қарздорлик чиқарилаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўлим томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, мурожаат муаллифи билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниб, мавжуд муаммолар бартараф этилди ва мурожаат муаллифи ташаккурнома тақдим қилди. Бундан ташқари, бир қанча фуқароларимизнинг бузилган ҳуқуқлари туман адлия бўлимининг судга берган аризалари асосида тикланмоқда.
Туман адлия бўлими юқорида қайд этилганлардан ташқари ҳар ҳафтада бир кун хонадонларга уйма-уй юрган ҳолда фуқароларимизнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш чораларини кўриб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият лойиҳаси доирасида жорий йил феврал-март ойларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан сўровлар ўтказилмоқда. Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида турли ташкилотларда 600га яқин сўровлар ўтказилди. Келиб тушган мурожаатлар ва ўтказилган сўровлар натижасига кўра туман адлия бўлими томонидан тегишли айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Сурхондарё вилоят бандлик бош бошқармасига таклиф киритилди.
Адлия органларининг асосий йўналишларидан яна бири бу аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Ушбу йўналишда муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 9 январда қабул қилган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз деб ҳисоблайман. Ушбу Фармонда аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, шунингдек, давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилган. Фармонда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси кўрсатиб ўтилган. Концепциянинг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдан иборат.
Концепциянинг йўналишларидан бири аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини кучайтиришдан иборат. Ушбу йўналишда ҳам туман адлия бўлими томонидан доимий равишда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва учрашувларда аҳолини қизиқтирадиган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида турли хил тарқатма материаллар тарқатилган ҳолда тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Қумқўрғон туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси Р.ХуррамовБугунги кунда, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши давлатимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз ҳарбий прокуратураси,Термиз шаҳар мажбурий ижро буюроси ва Термиз шаҳар солиқ инеспекцияси масъуллари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 11506-сонли ҳарбий қисм мажлислар залида “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.
Тадбирда маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳамда ҳарбийлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида тушунтиришдилар.
Шу билан биргаликда қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар талуқлиги бўйича барча учун мажбурий эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоятидаги давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ҳалқнинг ичига кириб, уларни оғирини енгил қилиш мақсадида сайёр нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва шу орқали жисмоний имконияти чекланган ёки ёши улуғ ҳамда соғлиғида муаммолари бор фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳоҳиш истакларига асосан ўтказилаётган сайёр нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариусларга зарур бўладиган барча жихозлар (ноутбук, флешка, модем) билан нотариал идоралар тўлиқ таъминланди.
Келгусида бундай тадбирларнинг салмоғини ўтган йилларга нисбатан камида икки бараварга ошириш йўли билан фуқароларнинг ҳуқуқий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларга янада қўлайликлар яратиш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги Термиз шаҳар, Қумқўрғон, Ангор, Шеробод туман адлия бўлимлари томонидан "Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият" лойиҳаси доирасида тиббиёт бирлашмаси ҳамда таълим муассасаларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш юзасидан сўровлар ва тест синовлари ўтказилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида фуқароларнинг меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, қабул қилинган янги қонун ҳужжатлар юзасидан тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими Қоржов Чориев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги 5618-сонли Фармонининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги 20-ум-сон “Ҳуқуқий тарғиботни ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича жорий йилнинг 8 февралидан 11 февралига қадар вилоят ҳудудидаги барча туман(шаҳар)ларда махалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими бўлимлари, ҳарбий қисмлар, ўқув муассасалари ва бошқа корхона муассаса ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев