Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Нотариуслар сайёр тадбирларда...

Сурхондарё вилоятидаги давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ҳалқнинг ичига кириб, уларни оғирини енгил қилиш мақсадида сайёр нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва шу орқали жисмоний имконияти чекланган ёки ёши улуғ ҳамда соғлиғида муаммолари бор фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳоҳиш истакларига асосан ўтказилаётган сайёр нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариусларга зарур бўладиган барча жихозлар (ноутбук, флешка, модем) билан нотариал идоралар тўлиқ таъминланди.

Келгусида бундай тадбирларнинг салмоғини ўтган йилларга нисбатан камида икки бараварга ошириш йўли билан фуқароларнинг ҳуқуқий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларга янада қўлайликлар яратиш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.


12
"Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият" лойиҳаси диорасида амалга оширилган ишлар.

          Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги Термиз шаҳар, Қумқўрғон, Ангор, Шеробод туман адлия бўлимлари томонидан "Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият" лойиҳаси доирасида тиббиёт бирлашмаси ҳамда таълим муассасаларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганиш юзасидан сўровлар ва тест синовлари ўтказилди. 
          Шунингдек, ўрганиш давомида фуқароларнинг меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, қабул қилинган янги қонун ҳужжатлар юзасидан тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Вилоят адлия бошқармаси 
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат 
бўлими масъул ходими            Қоржов Чориев

11
Тарғибот гурухлари томонидан жойларда “ҳуқуқий саводхонликни ошириш” мақсадида тадбирлар ўтқазилмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги 5618-сонли Фармонининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги 20-ум-сон “Ҳуқуқий тарғиботни ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича жорий йилнинг 8 февралидан          11 февралига қадар вилоят ҳудудидаги барча туман(шаҳар)ларда махалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими бўлимлари, ҳарбий қисмлар, ўқув муассасалари ва бошқа корхона муассаса ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

 

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                            Қ.Чориев

11
Вилоят ҳокимлигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

      Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан ведеоселектор кўринишда ўтказилган навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши кун тартибига вилоят электр, газ, кадастр, давлат солиқ инспекцияси, ҳалқ банки ҳамда мажбурий ижро бюроси билан нотариал идораларнинг электрон ҳамкорлигини янада яхшилаш масаласи муҳокамага қўйилди.
      Йиғилишда нотариат соҳасига 2019 йил 1 январдан амалга киритилган янги тартибларни амалиётга тадбиқ этишда масъулиятсизликка йўл қўяётган айрим ташкилотлар фаолияти кескин танқид қилинди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сонли қарори билан 2019 йил 1 январдан идоралараро ҳамкорлик асосида электрон маълумот олиш йўлга қўйилиши ва фуқаролар коммунал (газ, электр) ва давлат солиқ органларига бормасдан ишини нотариусдан битириб кетиш тизими коммунал идораларнинг электрон дастуридаги муаммолар кўрсатиб ўтилди. 
      Президентимизнинг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори 2-иловаси 19-бандига мувофиқ ҳокимликлар электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда давлат нотариал идораларини узлуксиз электр энергия таъминоти билан таъминлаш топшириғи 3 та тумандан (Қизириқ, Музрабод, Қумқурғон) ташқари, бошқа туманларда якунига етказилмаган учун фуқароларга хизмат кўрсатишда ноқулайликлар тўғдираётгани айтиб ўтилди.
      Шунингдек, ведеоселектор йиғилишида ФҲДЁ органлари фаолиятига оид айрим муаммолар ҳам (иш ҳақига устамаларни ўз вақтида тайинламаслик, олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлмаган ходимларни Агентликнинг ҳудудий бошқармаси билан келишмасдан ишга олиш, энг зарур моддий-техника жихозлари, канцтоварлар билан таъминланмаётгани каби) муҳокама этилиб, ўтган йиллар давомида ФҲДЁ бўлимларида шаклланган иш амалиёти тизимини сақлаб қолган ҳолда уни янада ривожлантириш юзасидан ҳокимликлар, хотин қизлар қўмиталарига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

31
“Меҳрибонлик уйида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонинг ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйида тарбиялануви болалари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик-долзарб масала” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

            Давра суҳбатида сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири хисобланишини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакиллантириш, ҳар-бир ёшларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликларни содир этмасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

            Шу билан биргаликда, ушбу фармонга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинганлигини, концепциянинг асосий йўналишларидан бири оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилиши, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Конститутциянинг илк сабоқларини ўрганиш, эндиликда ўқувчилар ўртасида “Ҳуқуқ бу тўғирликдир” мавзуларида расимлар танлови ташкил этилиши, умумий ўрта-таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида республика кўрик-танловини ташкил этилиши, танлов ғолибларини рағбатлантириши ҳақида тўхталиб ўтишдилар.      Шунингдек, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши  ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшларга “Муҳим ҳаётий масаларлар” бўйича ҳуқуқий қўлланма китобчалари тарқатилди.

        

 

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев

27
Қонун ижроси билан кучли

Қонун ижроси билан кучли

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармонининг 3-банди, учинчи хатбошисига кўра, қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатлар қабул қилишга доир мажбуриятлар юклатилмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси фаолиятида мазкур фармон ижросини ўрганиш натижасида қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан жами 16 та қўшимча ички идоравий ҳужжатлар (буйруқлар) қабул қилганлиги аниқланди.

Масалан, стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан фаолиятига умуман дахли бўлмаган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 800-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 11 октябрда 215-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 16 октябрда 219-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 ноябрдаги 920-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 12 ноябрда 235-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                               13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”                  2018 йил 14 ноябрда 236-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 19 ноябрда 237-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 948-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 26 ноябрда 238-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 950-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 27 ноябрда 239-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил                     27 ноябрда 240-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил                         26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли Қарори ижросига оид” 2018 йил 28 ноябрда               241-сонли буйруқлар қабул қилинган.

Бу ҳолат юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига зид бўлганлиги сабабли, адлия бошқармаси томонидан буйруқларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди.

Адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномаларга асосан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жами 16 та буйруқлар бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармони ортиқча қоғозбозликни йўқ қилиш, асоссиз бўлган ҳужатларни (буйруқларни) қабул қилишга чек қўйишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиздир.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш

бўлими бошлиғи                                                     Б.Гаффаров

 

 

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Сурхондарё вилоят Юридик коллежи мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъуллари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, ушбу тадбирда Юридик коллежининг 3-18 гурухи  ўқувчиси Рамазонов Жаҳонгир ва 2-18 гурухи ўқувчиси  Элмуродов Абдуллолар жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Комбат-Айкидо” бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, юқори ўринни эгаллаганликлари учун коллеж раҳбарияти томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими            Қоржов Чориев

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Термиз Давлат университети мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси мутаҳассислари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адлия бошқармаси масъуллари томонидан  Термиз Давлат университети ахборот рисурислар марказига китоблар совға қилинди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                                                    Қоржов Чориев

21
Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Термиз шаҳридаги 15-сонли ўрта таълим мактаби мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси мутаҳассислари ҳамда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.

         Шунингдек, табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва адлия бошқармаси масъуллари томонидан  мактабга ва берилган саволларга яхши жавоб берган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                 Қоржов Чориев

21
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги

ПФ-5434-сонли Фармони асосида Сурхондарё вилоят Юридик коллежи мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъуллари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, ушбу тадбирда Юридик коллежининг 3-18 гурухи  ўқувчиси Рамазонов Жаҳонгир ва 2-18 гурухи ўқувчиси  Элмуродов Абдуллолар жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Комбат-Айкидо” бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, юқори ўринни эгаллаганликлари учун коллеж раҳбарияти томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                     Қоржов Чориев