Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси томонидан тузилган ишчи тарғибот гуруҳи ҳамкорлигида, вилоятдаги Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз, Музработ, Ангор, Қизириқ, Бойсун, Олтинсой, Узун, Сариосиё, Денов, Шеробод туманлари ҳамда Термиз шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини, “Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон сайлови қонунчилиги”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни” ва “Сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш масалалари” мавзуларида семинарлар ташкил этилди.
Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг айрим жиҳатлари” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.