Yangiliklar
Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз И.А.Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологоияларини жадал суръатларда жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
2016 йилнинг 28 октябрь куни Олма-ота шаҳрида Қозоғистон Республикаси адлия вазири М.Бекетаев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлик ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ҳудудий партия ташкилоти билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 1-сонли академик лицейда“Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора-тадбирга кўра, вилоят ИИБ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят ўрта махсус таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Термиз тиббиёт” касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” юзасиданўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Меҳнат бош бошқармаси, Узун туман ҳокимлиги ходимлари билан ҳамкорликда Узун туманидаги “Қишлоқ хўжалик” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ёшлар ўртасида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашув тадбири ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси биланвилоят ИИБ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Меҳнат бош бошқармаси, Музработ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги “Агросервис” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ёшлар ўртасида “Сайлов жараёнида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари”мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.
“Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланўтказиладиган ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида “Менинг овозим — Ватаним келажаги” мавзусидаги тарғибот акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.