Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йил 2-чораги давомида ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги МАЪЛУМОТ

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида 2021 йил 2-чораги давомида ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга  оширилган давлат харидлари тўғрисидаги  МАЪЛУМОТ

28
Qonunchilikdagi yangiliklar

O‘zbekiston Respublikasining “Aholi bandligi to‘g‘risida”gi O‘RQ-642-sonli  Qonuni    2020 yil 20 oktabrda qabul qilingan bo‘lib aholining bandligini ta’minlashga oid qator masalalar Qonun darajasida belgilandi. Jumladan:  aholi bandligini rag‘batlantirish va tadbirkorlikka jalb etish uchun subsidiya, grant va kreditlar ajratish; Batafsil

22
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси туман(шаҳар) адлия бўлимларига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодларга бериладиган тахминий саволлар рўйҳати

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси туман(шаҳар) адлия бўлимларига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодларга 3 та соҳа бўйича саволлар берилади.

1. Лавозим касб фаолиятига боғлиқ қонунчилик соҳаси.

2. Умумий қонунчилик соҳаси

3. Амалиётда кўп учрайдиган муаммоли ҳолатлар(Казуслар)

Саволларнинг тўлиқ рўйҳати билан танишиш учун(Батафсил)

22
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Бўш иш ўрни

Ойлик маоши

Малакага оид талаблари

Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

3 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Шеробод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси в.в.б 

(ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)

 

3 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


Ишга кирувчи номзодлар тўлиқ маълумот олишлари учун(Батафсил.)

22
Ижро интизоми кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5132-сон қарорининг  мақсади қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.Батафсил.

17
Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли ҳамда 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди

Сурхондарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли ҳамда 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан семинар ўтказилди.Батафсил.

09
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслари томонидан нотариал ҳаракатни бажариш учун идорага келиш имкони чекланган фуқароларга махсус воситалар орқали жойига чиққан ҳолда бармоқ излари олиниб, нотариал ҳаракатлар расмийлаштириб берилмоқда.

Сурхондарё вилоятида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслари томонидан нотариал ҳаракатни бажариш учун идорага келиш имкони чекланган фуқароларга махсус воситалар орқали жойига чиққан ҳолда бармоқ излари олиниб, нотариал ҳаракатлар расмийлаштириб берилмоқда.
Келгусида бундай тадбирларнинг салмоғини ўтган йилларга нисбатан камида икки бараварга ошириш йўли билан фуқароларнинг ҳуқуқий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва уларга янада қўлайликлар яратиш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.
Маълумот учун ҳозирги кунга қадар вилоят миқёсида 500 дан ортиқ фуқароларга сайёр нотариал хизматлар кўрсатилиши таъминланди.Батафсил.

31
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 52-сонли Қарори

Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида 2020 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг  52-сонли қарори қабул қилинди.Батафсил...

09
Фахрийларимиз - фахримиз!

Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жамиятда адолат барқарорлигини, қонун устуворлигини таъминлашга умрини сарф этган устоз фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Фахрийларимизни 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан табриклаш мақсадида бошқармаси бошлиғи ҳамда ходимлар фахрийлар билан учрашиб, уларга байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган пул маблағларини топширдилар.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси фахрийларимизга узоқ ва мазмунли умр, тинчлик ва хотиржамлик, юртимиз фахри бўлиб, ҳамиша хурмат ва эътиборда бўлишларини тилайди!!!