Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Термиз шаҳрида “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида оммавий марафон ўтказилди.
Адлия вазирлигининг яна бир муҳим вазифаси идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига услубий кўмак бериш ҳисобланади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари қабул қилиниб давлат рўйхатидан ўтказилган.
Термиз шаҳрида “Оилавий тадбиркорлик – жамият тараққиёти омили” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди
“Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбекистон ипаги” уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касаначилар, оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизими ва соҳага оид қонунчиликнинг халқаро андозаларга мос тарзда такомиллаштирилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир.