Yangiliklar
1. Таълим тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири тўғрисида нималарни биласиз?
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.
3. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
4. Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг.
5. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йилнинг
23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқда қандай муҳим масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси маълум қилинди? Батафсил...
A man who came to power with money
seeks to profit from it.
Aristotle.
Despite the serious fight against corruption in our country in recent years, corruption still does not take its destructive hands from the system of public administration, especially the education system. Corruption is a destructive force, as a result of it the national economy is in decline, social inequality deepens, the most negative side is the loss of public confidence in government, organized crime, spirituality in society. The list of adverse events resulting from corruption can be continued. Because of the destructive nature of corruption, human society has been fighting it since ancient times.
According to Transparency International, a non-governmental organization that fights corruption and studies the level of corruption around the world, in 2018 Uzbekistan ranked 158th out of 180 countries.
So why are we in the last place in the ranking of corruption, even with such harsh measures. At the heart of the matter is the fact that today Uzbekistan, like a number of other countries, is struggling to heal the wounds caused by corruption, that is, by imposing severe anti-corruption sanctions. And the bacteria that cause it are still on the rise, and we still can't get rid of the scourge of corruption. In solving the problem, it is necessary to deal not with its consequences, but with the factors that cause it. Let's look at the following main causes of corruption:
1. Institutional reasons. The main factor is the weakness of the education system. For example, inefficiency in training, accounting and control, ease of hiring and firing officials, and lack of confidence in their ability to hold office for long periods of time are factors that encourage corruption.
2. Individual reasons. Ignorance means not getting a good education. Low wage factor.
As long as the legal awareness and culture of the population about corruption does not rise, we will continue to fight the consequences of corruption.
Corruption is a kind of gravitational force. If this ideology, which has an empty ideology of corruption in the minds of the population, continues to circulate, for example, in the maternity hospital, in the school or kindergarten on holidays, our children's teachers will not look after our children without gifts, people who imposed more fines offer bribes "at least write that you are not wearing a seat belt with less fines", not to mention the fact that in universities, the end of the six-month (semester) will certainly appear a mediator between students and teachers that is, ugly ideas that if «I don't give, someone else will give or take».
In conclusion, as long as our ultimate goal is to build a democratic state governed by the rule of law and a civil society, all healthy forces must fight against this evil in a sharp and united manner.
If we do not get rid of this evil these days, which is stuck like a «leech», not tomorrow, it will be "inherited" from us to our children and future generations, and will show its destructive power over and over again.
Jarqurghon District Department of Justice
senior adviser S.Allanazarov
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Веник, Половая тряпка размером 1 х 1,2, чистоль 800гр.(чистит газ плиты, ракавин, ван, кафел унмчтожает микробы дезинфицирует.), Щетка для уборки паутин длина 2 метров маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5181866
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Узун туман “Ёшлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўрабоев Аслбекнинг туманнинг 4-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабига ишга киришда муаммога дуч келаётганлигини маълум қилиб йўллаган ёзма мурожаати Узун туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда аниқланишича, фуқаро А.Жўрабоев 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини инглиз тили адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлаган. Жорий йилнинг 18 август куни туманнинг 4-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабига мутахассислиги бўйича инглиз тилидан дарс бериш мақсадида ишга кириш учун талаб этиладиган керакли ҳужжатларни топширганлиги, бироқ мактабнинг иш юритувчиси Г.А томонидан меҳнат қонунчилигига зид равишда туман мудофаа ишлари бўлимидан шахсий варақа (Т-2 шакл) тўлдириб келишини, акс ҳолда ишга қабул қилмаслигини маълум қилиб ортиқча ҳужжат талаб қилганлиги, мазкур ҳолатлар эса фуқаронинг сарсонгарчилигига сабаб бўлганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасида ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги, мазкур кодекснинг 80-моддасида ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатида эса шахсий варақа Т-2 шаклни тўлдириш назарда тутилмаган.
Шунингдек, фуқаро А.Жўрабоевни Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатьий назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари”нинг тегишли бандалрига зид равишда ишга киришни рад қилганлиги маълум бўлди.
Юқоридаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 4-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб директори номига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома ижроси юзасидан фуқаро А.Жўрабоев олий маълумотли битирувчи эканлиги ва ишчанлик салоҳиятини инобатга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жорий йилнинг 27 август куни ишга қабул қилинди ҳамда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган Г.Ага нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Узун туман адлия бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 24 августда “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармон қабул қилинди.
Мазкур фармонга асосан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 1 январдан бошлаб 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бутунлай бекор қилиниши, 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилиниши, 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилиниши белгиланди.
Шунингдек, 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилиши, 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилиши назарда тутилган.
Янгиликлардан яна бири дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.
Бу ҳам тадбиркорлик субьектларининг ортиқча вақт сарфлаб ҳужжатларни йиғиш ҳамда топширишларига чек қўяди.
Фармонга кўра, ваколатли органлар томонидан лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш; лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш; лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, ушбу ҳужжатларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш ҳаракатларини амалга оширилиши тақиқланди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилиши белгиланиб, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланилиши тақиқланди. Яъни мазкур фармон расман эълон қилинган кундан амал қилиш муддати тугайдиган бу турдаги ҳужжатларнинг амал қилиши ҳеч қандай тўлов ёки бошқа ҳужжатларсиз 2021 йил 1 январга қадар автоматик равишда узайтирилган ҳисобланади.
2021 йил 1 январдан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши эса бу соҳада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Мазкур фармон республикамизда тадбиркорлик субьектларига янада қулай шарт-шроитлар яратилишига ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш хизмат қилиб, лицензиялаш ва рухсат бериш тизимининг очиқ ва шаффоф бўлишига мустаҳкам асос яратади.
Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Гаффаров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган 28 турдаги ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган.
Лекин, ўтказилаётган ўрганишларда айрим давлат органлари томонидан ҳозирги вақтда ҳам маҳалла фуқаролар йиғинларидан турли маълумотномалар талаб этилаётганлиги кузатилмоқда.
Хусусан, юқорида кўрсатилган рўйхатда дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома берилиши ҳам тақиқланган бўлсада, Музработ тумани ИИБ томонидан “Юртим жамоли” маҳалла фуқаролар йиғинидан фуқаро А.нинг дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун билдириш шаклидаги маълумотнома талаб қилиб олинган.
Қарорга асосан яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома берилиши мумкин бўлмасада, Олтинсой тумани газ таъминот идорасида ўтказилган мониторингда “Хидиршо”, “Сайрак”, “Янги қурилиш” маҳалла фуқаролари йиғинларидан фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома сўраб олинганлиги маълум бўлди.
Юқоридаги каби ҳолатларга бошқа туманларда ҳам йўл қўйилганлиги аниқланиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Адлия органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича доимий равишда ўрганиш ҳамда мониторинг ишлари олиб борилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими бошлиғи Б.Гаффаров
Жарқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Т.Исматуллаев томонидан 2020 йил 20 август куни туман “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ радио узели орқали Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ–630-сон қонуни ва 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сонли қарори, “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4797-сонли қарори, 29.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сонли, 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сонли фармонлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти фуқаролар ва тадбиркорлар эътиборига етказилди.
Жарқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Т.Исматуллаев
Сессияда тумандаги 4 та сектор, корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Дастлаб депутатлар сессия кун тартибига киритилган “Карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмасининг аҳолига мурожаати тўғрисида”ги масала бўйича Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Ғаниевнинг ахбороти эшитилди.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиевнинг
суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.
Сессия сўнгида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан
2020 йилнинг 6 ойи давомида давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги тузилмаларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахборот берилди.
Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бойсун туман адлия бўлими ахборот хизмат
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни сифатида бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан бири эканлигини кўрсатади.
Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Мазкур жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Айниқса, бошқа давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.
БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда.
Мамлакатимизда ҳам бу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, айрим фуқароларимиз одам савдоси қурбонига айланмоқда.
Таъкидлаш лозимки, республикамизда одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириб келинган.
Хусусан, Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилган ҳамда 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди.
Сўнгги йилларда ҳам мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилган ҳолда одам савдосига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар шулар жумласидандир.
Бу борада, одам савдоси қурбонларини аниқлаган ҳолда уларни ҳимоя қилиш ҳамда уларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, куни кеча “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) (ЎРҚ-633, 17.08.2020 й.) Президент томонидан имзоланди (Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди).
Қонунда одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилиниши белгиланди.
Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ҳам белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;
- вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;
- ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;
- ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.
Бундан ташқари, мазкур янги таҳрирдаги Қонунда одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.
Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ҳар биримизнинг устувор мақсадимиз бўлган ҳолда одам савдоси каби иллатнинг фаровон ҳаётимизга соладиган хавфи ва салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, бу борада аҳолимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир.
Музработ туман адлия бўлими бошлиғи
Дилдора Йўлдошева
Хусусан, Музработ тумани, "Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тнинг Музработ туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати, вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро С.Тнинг 14 792 856 сўм миқдорда ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилишига яришилди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Бундан ташқари, Музработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига келгусида, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиши лозимлиги, акс ҳолда тегишли жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳнома киритилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи
Ш.Тиловов