Yangiliklar
Жарқўрғон туман адлия бўлими ва туман ёшлар иттифоқи томонидан 1-июнь "Халқаро балаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 2 июнь куни тумандаги Пахтазавод маҳалласида яшовчи якка тартибда ўқиётган 2 гуруҳ ногирони 4-синф ўқувчиси Холмўминов Дилшодбек ва "Улуғбек" маҳалласида яшовчи якка тартибда ўқиётган 2 гуруҳ ногирони 2-синф ўқувчиси Рамазанова Муслималарнинг ҳолидан хабар олинди ва карантин коидаларига риоя килинган холда уйларига ташриф буюриб кизикарли китоб ва ўқув қуроллари берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.
Учрашув давомида, болажонларни байрам билан табриклаб, уларга турли хил бадиий китоблар ва ўқув қуроллари, ширинликлар ҳамда болаларга ўзларининг ҳуқуқлари акс эттирилган 4 турдаги 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.
Байрам муносабати билан туман адлия бўлимлари томонидан жойларда вояга етмаган ишлари бўйича комиссиянинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка тартибда таълим олаётган, ногиронлиги бор шахслар ҳамда эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳамда чин етим болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғалар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Юртимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири бўлиб қолган эди.
Шу мақсадда, Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги 5816-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш, яъни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, ҳамда қонун ҳужжатларига асосланиб Адлия бошқармаси томонидан берилган лицензияларга кўра ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида 38 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иш фаолиятини бошлади ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ва Нотариал Палата вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан уларнинг самарали фаолият юритишларида амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.
Фармон талабларига кўра 2020 йил давомида барча давлат нотариал идораларини босқичма-бочқич хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сифатида ташкил қилиш режалаштирилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Нотариал палата ҳудудий бошқармасига аъзо бўлгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал ҳаракатлар учун Пуллик хизматлар миқдори ва нотариуснинг иш кунлари хусусий нотариуснинг ўзи томонидан белгиланади.
2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш белгиланган.
Ушбу фармонга кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ташкил этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттиради;
нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузиши оқибатида етказиладиган зарардан жисмоний ва юридик шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанади;
нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ҳудудий адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди.
Шу қаторда вилоятимизда ҳам Нотариал Палата ҳудудий бошқармаси Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди: яъни
- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш;
- васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижара (аренда)га беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш (бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор этиш шарти билан).
Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди:
- 2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани тасдиқлаш;
- 2020 йил 1 январдан - юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.
2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилди:
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш);
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;
- яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.
- Бундан ташқари, битимлар бўйича тарафларнинг тўлов мажбуриятларини бажариши ихтиёрий равишда нотариус депозити орқали амалга оширилади. Бунда кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда муайян қарздорликлар аниқланганда, уларни тегишли маблағни нотариус депозитига ўтказиш орқали тўлаш ёки уларнинг асослилигини текшириш имконияти мавжуд бўлади;
- битимларни нотариал тасдиқлашни тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб хизмат кўрсатиш орқали видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш имконияти яратилади;
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки нотариал идорага мурожаат қилувчиларнинг навбат кутиб туриши камаймоқда, шунингдек, нотариуслар аввал фойдаланиб келган инвентар буюмлари (компьютер, принтер ва бошқа техник жиҳозлар) нотариусларнинг истакларига кўра уларга арзон баҳода сотилмоқда, фаолиятини бошлаётган бино эса ижарага берилиб, нотариусниннг эркин ва мустақил ишлашига шароит яратиб берилмоқда, бу билан нотариуснинг моддий манфаатдорлиги ортмоқда ва шу билан биргаликда қонун ҳужжатларига кўра нотариусларнинг жавобгарлиги янада кучайтирилганлиги айтиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга кўра Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Аллаёров
Сариосиё туман адлия бўлими ходимлари томонидан, 1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан , Ёшлар иттифоқи туман кенгаши етакчилари билан хамкорликда Сариосиё туманидаги "Боғи ширин" маҳалласида яшовчи Д.Бадалова васийлигидаги чин етим Латипова Севинч ва Хасан, Хусанларнинг холидан хабар олиниб совғалар топширилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Туман давлат орган ва ташилоти юридик хизмат ходимлари адлия бўлими ҳамкорлигида келгусида бажарилиши режалаштирилган ишлар бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда юридик хизмат ходимлари мавқейини ошириш бўйича ОАВда фаол бўлиш, “Одоб-ахлоқ қоидаларига” амал қилиш,тегишли қарорлар ижросини таъминлаш, телеграм каналларида фаол бўлиб ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш ҳақида ўзаро келишиб олинди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
2020 йилнинг 29 май куни туманнинг " Сариосиё" газетасида бўлим етакчи маслаҳатчиси Ч.Жураевнинг "Муаммолар ўз ечимини топишга эришилмоқда" номли мақоласи чоп этилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Олтинсой туман адлия бўлими томонидан 5 нафар еши улуг фуқароларнинг манфаатлари кўзланиб туғилганлик фактини белгилаш юзасида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво аризалар киритилиб суд томонидан қаноатлантирилишига эришилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Бандихон туман адлия бўлими бошлиғи Р.Хуррамовга бириктирилган тумандаги "Бандихон" МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қурбонова Амирхолнинг хонадонидан патронаж ҳамшира билан биргаликда хабар олинди ва А.Қурбонованинг мурожаатига асосан қисқа муддатда рўйхатда турувчи керакли дори-дармон етказиб берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Шўрчи туман адлия бўлими ва бош вазир қабулҳонаси ташаббуси билан туман ҳокими ўринбосари томонидан тумандаги фаолият юритмаётган, фаолиятини вақтинча тухтатган, ва тадбиркорлик фаолиятидаги баъзи бир муаммолари мавжуд бўлган тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилиб ушбу тадбиркорлик субъектларига карантин вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 март 2020 йил да қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сон фармони мазмуни ва Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши , шунингдек, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши борасидаги тегшли ҳуқуқи тушунтиришлар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш Адлия идораларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Шунингдек, инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хусусан, Сариосиё тумани, "А.Навоий" маҳалласи, "А.Беруний" кўчаси 161 уйда яшовчи фуқаро М.Саидованинг Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида "ишчи" лавозимида ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Сариосиё туман адлия бўлимига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаро М.Саидованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақаси иш берувчи Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги томонидан асоссиз равишда берилмаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Сариосиё туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига 17.03.2020 йил жавобгар Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига фуқаро М.Саидованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақасини тўлаш ҳақида даъво ариза киритилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманларо судининг 20.03.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилди ҳамда жавобгар Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги томонидан фуқаро М.Саидовага 1 802 000 (бир миллион саккиз юз икки минг) сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.
Шунингдек, Сариосиё туман адлия бўлими томонидан Сариосиё туманидаги “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази “Ҳисор” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Сариосиё туман Аҳоли Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таъклиф киритилди.
Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бошлиғи Ш.Тиловов
Сариосиё туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Ч.Жураев