Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Фавқулотдда вазиятлар соҳасида олиб борилаётган ишлар.

Адлия бошқармаси хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва Сурхондарё вилояти фавқулотдда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда "2019-2020 йилларнинг куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" мавзусида семинар ўтказилди. Семинарни дастлаб бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари очиқ деб эълон қилди ва семинар қатнашчиларини таништирди. Сурхондарё вилояти фавқулотдда вазиятлар бошқармасининг маъсул ходими томонидан вилоятимизда фавқулотдда вазиятлар соҳасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Хўжалик фаолияти ва меҳнатни
муҳофаза қилиш бўлими  Н.Хўжабеков

27
Термиз туман адлия бўлими туман Давлат Хизматлари маркази билан ҳамкорликда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилди

2020 йилнинг 27-февраль куни, Термиз туман адлия бўлими  туман Давлат Хизматлари маркази билан ҳамкорликда томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил               24 январдаги 15-ум-сон ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йил 17 февралдаги 27-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари  ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиалида  ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб,  барча Университетнинг  маъсуллари жалб қилиниб,  тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳага оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тарқатмалар тарқатилиб, савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев



27
Ангор тумани 6-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

2020 йил 27 февраль куни тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида Ангор туман адлия бўлими бошлиғи Р.Бердиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Авазов,  Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби Ҳ.Ҳайитовлар ҳамкорлигида мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди, тарбирда янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

27
Термиз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонинг ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора тадбирлар режасининг        7-банди ижроси юзасидан, Термиз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.
  Давра суҳбатида тадбир иштирокчиларига жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири хисобланишини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир ёшларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликларни содир этмасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
  Шу билан биргаликда, ушбу фармонга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинганлигини, концепциянинг асосий йўналишларидан бири оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, болалар учун махсус ҳуқуқий партал яратилиши, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш, эндиликда ўқувчилар ўртасида “ҳуқуқ бу тўғирликдир” мавзуларида расмлар танлови ташкил этилиши, умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида республика кўрик-танловини ташкил этилиши, танлов ғолибларини рағбатлантириши ҳақида тўхталиб ўтишдилар.
  Шунингдек, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

26
Узун Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ходимларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилди

Узун туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сонли ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 17 февралдаги 27-ум-сонли “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 февраль куни Узун Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи  ходимларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб, тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳаларга оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

25
Бола парвариши бўйича нафақа тайинланди.

Хусусан, Термиз тумани, "Учқизил" маҳалласи, "Автобаза" кўчаси 199-уйда яшовчи фуқаро Ў.Исломованинг "Учқизил" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандига 2 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигининг "Ишонч телефони"га қилган мурожаати Адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, ўрганиш жараёнида, Термиз тумани, "Учқизил" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ў.Исмоилованинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 31 январдаги 1-сонли қарорига кўра, 01.02.2020 йилдан 31.01.2021 йилга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Ш.Тиловов

24
Узун туман адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Оила маркази билан ҳамкорликда Узун туман 9220-сонли ҳарбий қисм бўлинмасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Узун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 24 февраль куни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Оила маркази билан ҳамкорликда Узун туман 9220-сонли ҳарбий қисм бўлинмасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳамда  янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

21
Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон "Очиқ адлия" ("Open Justice") дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида қонуни бўйича  Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Кадрлар бўлими С.Акрамов

21
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида “Ёшлар ва суд” мавзусида учрашув ўтказилди.

Музработ туман маъмурий суди раиси У.Тожиев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Т.Абдураимов, туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ф.Нормаматова, туман проркурори ёрдамчиси Д.Ибрагимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси С.Рамазонов, туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова ва Музработ ижтимиой-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг “Ҳуқуқшунослик” йўналиши битирувчи ўқувчи ёшлари қатнашди.

Ҳозирги кунда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтилди, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди, шунингдек туман маъмурий суди томонидан 2 турдаги 50 дона буклетлар тарқатилди.

Келгусида фуқороларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий тарғиботларни кенгайтириш мақсадида тумандаги мутассадди ташкилотлар билан келишиб олинди.

 

       Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова

21
Узун туман адлия бўлими томонидан туман Давлат архиви биносида “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

2020 йил 20 февраль куни Узун туман адлия бўлими томонидан туман Давлат архиви биносида “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари тушунтирилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев