Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасида қилингин ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407 сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий сохани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни  таъминлаш чора тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва Адлия вазирлигининг 2019 йил 13 августдаги 17/6-1/4233-сонли хатига мувофиқ бошқарма ва бошқарма балансидаги биноларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича табиий газ мавжуд бўлмаган туманлар Узун, Олтинсой, Термиз тумани ва Музработ туманларига 500 кг дан жами 2 тонна кўмир олиб берилди. 

Ангор, Қизириқ ва Қумқўрғон туманларига бир донадан  табиий газ учун ҳисоблагичлар ва давлат нотариал идоралари учун 11 дона электр иситгичлар олиб берилди.


Хўжалик фаолияти ва меҳнатни 

муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи    Н.Хўжабеков

03
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида “Конституция-эркинлигимиз кафолати” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчилар онгида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган ютуқларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Конституция-эркинлигимиз кафолати” республика кўрик-танлови Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳирда бўлиб ўтди. 
Танлов жараёнлари Термиз шаҳридаги “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтди. Танловда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сурхондарё вилоят адлия ва Халқ таълими бошқармаларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар ишлари одилона баҳолаб борилди.


 Ҳар бир иштирокчининг ижодий ишларини ўрганиш жараёнида, ўқувчиларда қонунга итоаткорлик каби туйғуларнинг шаклланганлиги ва йилдан-йилга ушбу танловнинг нуфузи ортиб бораётганлиги ҳамда ўқувчилар кўрик-танловга жуду пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этаётганлиги кузатилди. 
Кўрик-танловнинг тантанали тақдирлаш маросими Термиз шаҳирдаги вилоят “Баркамол авлод болалар маркази”да бўлиб ўтиди. 
Беллашув натижаларига кўра кўрик-танловнинг республика босқида  4 нафар иштирокчилар энг юқори ўринларга сазовор деб топилди. 
Жумладан, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани 21-мактаб ўқувчиси Обиджонова Рушана ва Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани 256-сонли мактаб ўқувчиси Кенжаева Дилдоралар 3-ўринга, Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Норбўтаева Дилбар 2-ўринга, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб ўқувчиси Азизова Наргиза 1-ўринга сазовор деб топилдилар.
Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими  вазирлигининг ва вилоят адлия бошқармасининг  турли даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими          Қоржов Чориев

03
Конституция – жамиятдаги янгиланишларнинг ҳуқуқий асоси

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади.

Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.

Уни ишлаб чиқишда шахсан марҳум биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлик қилган бўлсалар, муҳокама этишда, бутун халқимиз иштирок этган.

Конституцияда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, дунё алломалари томонидан тан олинган машҳур фиқҳшунос, ҳадисшунос бобоколонларимиз Ал Марғилоний, Ат Термизий, Ал Бухорий, Амир Темур, Абдурауф Фитрат ҳамда бошқа буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин.

Туб моҳиятига кўра ўзида илғор миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқ ва барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Конституция асосида халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар қабул қилишнинг ўзбекона йўли шаклланди, дейиш учун барча асослар мавжуд.

Конституция асосида бутунлай янги, демократик бошқарув тизими яратилди, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани, давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойили белгиланди.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ҳам демократик талаблар асосида қайта ташкил этилди, улар фаолиятида қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга устуворлик берилди.

Шунингдек, бошқа давлатларнинг Конституцияларида учрамайдиган ўзига хос ва ўзига мос қоидалар борки, унинг 66-моддасига мувофиқ, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурликлари белгиланган бўлиб, бу Асосий Қонунимизга азалий қадриятлармиз сингдирилганлигининг яна бир исботидир.

Бош Қомусимизда ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ва бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Унинг асосида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш» миллий дастурлари ўз самарасини бермоқда. Айниқса, ёшларга таълим олиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун яратилаётган шароитлар ва бу борада жаҳон миқёсида эришаётган ютуқларимиз фикримизнинг яққол далили бўла олади.

Вояга етмаганларнинг таълимнинг барча босқичларида узлуксиз таълим олиши, уларнинг бандлигини таъминлаш давлатимизнинг доимий диққат эътиборида эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маълумки, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, инсонпарварлик ғояларини ҳаётга татбиқ этиш бевосита оила билан боғлиқ бўлган жараёндир.

Бу эса, ўз навбатида Конституциямизда ўз ифодасини топган оила жамият негизини ташкил этиши, оиланинг давлат ва жамият ҳимоясида бўлиши, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисидаги меъёрлар, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизга тўлиқ ҳамоҳангдир.

Миллий қадриятларимизнинг яққол ифодаси сифатида давлатчилигимиз тарихида биринчи марта “маҳалла” тушунчаси Конституциямизга киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва мақоми қатъий белгилаб қўйилди.

Маҳалла институтининг жорий этилиши “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалий ифодаси бўлиб, маънавий ҳаётимизни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бош Қомусимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Унга кўра ҳар ким эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш - ислоҳотларнинг муҳим, таъбир жоиз бўлса, асосий йўналишларидан бирига айланди.

Суд инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя этишга хизмат қиладиган том маънодаги мустақил давлат институтига айлантирилди.

Жиноят процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш кафолатланди.

Бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида «Хабеас корпус» институти самарали қўлланилиб, фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланиб келинмоқда. Унга кўра судга қадар иш юритув босқичида лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириш тартиби белгиланди.

Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз озодликдан маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким хақли эмаслиги ҳақида конституциявий нормалар таъминланишида муҳим ўрин тутмоқда. Пировардида фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди.

Эътиборлиси, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши, ярашув институтининг қўлланганлиги, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмаслиги ҳалқ манфаатига хизмат қилиб, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига яна бир бор беқиёс имкон яратибгина қолмасдан, давлатимизнинг инсонпарварлик ғояларига содиқлигини мустаҳкамлади.

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, умумий иқтисодий соҳада муваффақиятларга эришиш учун кичик ва ўрта бизнесни, тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ўрин тутиши ҳозирги ҳаётимизда яна бир бор ўз исботини топмоқда.

Мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланиши ва аҳолининг турмуш даражаси ўсишини таъминлашда тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари - Конституциямизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофатидандир.

Шу мақсадда Конституцияни доимий ва чуқур ўрганиш, уни ҳаётимизнинг дастуруламалига айлантириш ва шу асосда ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш барчамизнинг бурчимиздир.

Вилоят адлия бошқармаси

            бўлим бошлиғи        Ф.Рустамов

02
Конституцияга киритилган сўнги ўзгаришлардан хабардормисиз?

 Жорий йил 8 декабрь куни Конуституциямиз қабул қилинганлигига 27 йил бўлади.

Маълумки, конституциямиз ўзида 4 та муҳим тамойилни мужассам этган.

Булар, Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат принципларидир.

Давлат қабул қиладиган қонун ҳужжатлари ушбу тамойилларга зид бўлиши мумкин эмас.

Давлат ва жамит ривожланган сари ундаги қонунчиликни ҳам баровар такомиллаштириш бориш тақазо этилади. Шу муносабат билан конституциямизга ҳам ҳалқаро тажрибалардан келиб чиқиб зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:

1) 28.12.1993 й. (77-модда)

2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)

3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)

4) 25.12.2008 й. (77-модда)

5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)

6) 12.12.2011 й. (90-модда)

7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)

8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)

9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)

10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)

11) 15.10.2018 й. (105-модда)

12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)

13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)

14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)

Эътибор берадиган бўлсак киритилган аксарият ўзгартириш ва қўшимчаларнинг таг замирида инсон манфаатлари ётибди.

Жумладан, жорий йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонунинг билан Конституциямизнинг 117-моддаси тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилди:

«Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди»;

Кўриниб турибдики ушбу норма билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун жазо ўтаётган фуқароларимизга сайлаш ҳуқуқи кафолатланди.

Хулоса қилиб айтганда сўнг пайтларда конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақидаги тамойилнинг амалдаги ифодасига айланиб бормоқда.

  

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи Рахматов Аброр Абдураззоқович

28
28
Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” муносабати билан кенгайтирилган тарғибот давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти қўриқлаш бошқармаси Термиз шаҳар алоҳида батальони ходимлари иштирокида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” муносабати билан кенгайтирилган тарғибот давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси қайси жиҳатлари билан аҳамиятли эканлиги ва ушбу Кодексда қандай янгиликлар кўзда тутилганлиги ҳақидаги саволларга жавоблар берилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича тушунчалар олдилар.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан
тартибга солиш бўлими бошлиғи                                                                                              Ф.Аллаёров

27
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 27 ёшга тўлади!

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 27 ёшга тўлади!

Ўзбекистон Республикаси тарихида қабул қилинган конституциялар:

Ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда қабул қилинган Туркистон АССРнинг Конституциясидир. Бундан ташқари ўша пайтларда Бухоро халқ совет Республикасининг                    1920 йилдаги, Хоразм ХСРнинг 1920 ва 1923 йиллардаги конституциялари ҳам қабул қилинган.

1927 йилда Ўзбекистон тарихидаги иккинчи, 1937 йил 14 февралда учинчи, 1978 йил 19 апрелда тўртинчи ва 1992 йил 8 декабрда бешинчи конституция қабул қилинган.

 

Конституциямизнинг (1992 йил 8 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг) қабул қилиниш тарихи:

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузди.

Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган:

1) Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;

2) Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси;

3) Президент девони юридик бўлими концепцияси.

Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.

Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.

1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.

Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди. Конституция муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бугунги кунгача 14 марта ўзгартириш киритилган. Булар:

1) 28.12.1993 й. (77-модда)

2) 24.04.2003 й. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)

3) 11.04.2007 й. (89, 93, 102-моддалар)

4) 25.12.2008 й. (77-модда)

5) 18.04.2011 й. (78, 80, 93, 96, 98-моддалар)

6) 12.12.2011 й. (90-модда)

7) 16.04.2014 й. (32, 78, 93, 98, 103, 117-моддалар)

8) 06.04.2017 й. (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддалар)

9) 31.05.2017 й. (80, 93, 108 ва 109-моддалар)

10) 29.08.2017 й. (99 ва 102-моддалар)

11) 15.10.2018 й. (105-модда)

12) 18.02.2019 й. (80 ва 93-моддалари)

13) 05.03.2019 й. (79, 93 ва 98-моддалар)

14) 04.09.2019 й. (96 ва 117-моддалар)

Энг кўп, яъни 8 марта 93-моддага ўзгартириш киритилган.

Маълумот учун: дунёдаги энг мустаҳкам Конституция Америка Қўшма Штатлариники ҳисобланади. Унга 232 йил ичида (1787 йил қабул қилинган) атиги 27 марта ўзгариш киритилган.

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси ходими                                                                      С.Алламуродов

25
Туман (шаҳар) адлия бўлимларинг фаолиятига бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди

Туман (шаҳар) адлия бўлимларинг фаолиятига бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди

 

2019 йилнинг 21 ноябрь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг тегишли масъул ходимлари томонидан ўз ташаббуслари билан ишлаб чиққан услубий қўлланмаларини таништириш йўли билан тақдимот ўтказиш, Денов ва Музработ туман адлия бўлимларида ўтказилган амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганиш, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширган ишлари муҳокамаси, ижро интизомига риоя этиш, иш юритувни яхшилаш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда масъул ходимлар томонидан ишлаб чиқилган, “Судларга даъво аризаларини киритиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” “Меҳнат қонунчилигига оид буйруқларни қабул қилиниши бўйича”, “Маҳаллий давлат ҳокимлиги органларининг норматив тусга эга бўлган қарорларини умумҳалқ муҳокамасига чиқариш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича” ва “Медиация тўғрида”ги услубий-тавсиявий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти семинар қатнашчиларига тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Денов ва Музработ туманларида ўтказилган ўрганишлар ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Семинар якунида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белигилаб олинди.



 

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими бошлиғи                                            Ф.Рустамов

23
Конституция-мулк ҳуқуқининг кафолати

Конституция-мулк ҳуқуқининг кафолати

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси, иккинчи қисмига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниши оқибатида жойларда хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари кўплаб учраганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мулкдорларнинг конституцион ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хусусан, 2019 йил 16 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори қабул қилинди ҳамда 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгиланди.

Мазкур қарор билан ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиблари белгиланган бўлиб, жумладан эндиликда:

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади;

ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори (ҳокимлик ёки инвестор) ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади;

кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади.

Мазкур қарорга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.

Яъни ҳокимлик илгари жисмоний ва юридик шахсга ер ажратиш ҳақида қабул қилган қарорни бекор қилиш орқали эндиликда ер участкасини олиб қўйиши мумкин эмас.

 Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилди.

Қарор билан тасдиқланган Ер участкаларини олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида ОАВ иштирокида очиқ муҳокама ўтказилишиши, ҳокимлик ёки инвестор томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилиши, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилиши, ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмаслиги белгиланди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мулкка эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Сурхондарё вилоят адлия

бошқармаси бўлим бошлиғи                                           Б.Гаффаров