Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...

Туман адлия бўлимлари фуқароларга ёрдам бермоқда...

Денов тумани Тасмасой маҳалласи Тинчлик кўчаси 67-уйда яшовчи фуқаро Пардаев Нуриддин туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кам таъминланган оила ҳамда ногирон эканлигини билдириб, марҳум отасидан қолган уй-жойга мерос иши очишда бир қатор ҳужжатларни тўғрилашда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Н.Пардаевнинг бобоси ва момосини ўлим ҳақидаги ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги, натижада мерос ишини якунлаш учун ушбу ҳужжатлар зарурлиги аниқланиб, мурожаатчининг ногиронлиги ва кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туришлиги инобатга олиниб, унга беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро Н.Пардаевнинг манфаатида унинг марҳум бобоси ва момосини вафот этганлиги фактини белгилаш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланди.

Худди шундай пенсионер Усмонова Марямнинг марҳум турмуш ўртоғи Б.Усмоновдан қолган уй-жой бўйича очилган мерос ишига зарур бўлган тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, фуқаро М.Усмонованинг қайнотаси ва қайнонасининг вафот этганлик ҳужжатлари ўз вақтида олинмаганлиги боис, ушбу юридик фактларни белгилаш тўғрисида фуқаро М.Усмонованинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига аризалар киритилди. Фуқаро М.Усмонова мурожаатини кўриб чиқиш натижаларидан тўлиқ қаноатланди.

Денов тумани Оққўрғон маҳалласи Пахтакор кўчаси 120-уйда яшовчи фуқаро Мисиров Равшаннинг туманда фаолият юритувчи “Қиёмиддин” МЧЖ томонидан иш ҳақиси тўлаб берилмаётганлиги тўғрисида Адлия вазирининг ўринбосарининг сайёр қабулида қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 29 августь куни мурожаатчига 3 900 000 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди. Мурожаатчи тўлиқ қаноатланиб, ўз ташаккурномасини билдирган.

 

Денов туман адлия

бўлими бошлиғи                                              Ш.Назаров

10
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  DVD-R дисков однократной записи в удобной и экономичной упаковке Cake Box. Совместимы со всеми представленными на рынке устройствами для чтения/записи дисков, поддерживающими формат DVD-/+R. харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5047693 

Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.

10
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ

МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

06.09.2019 й. ҳолатига

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ТУМАН (ШАҲАР) АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ

1

Денов туман

адлия бўлими катта маслаҳатчиси

2 800 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий, ҳуқуқшунос

Ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш ишларини бажариш.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

2

Бойсун туман ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

3

Қизириқ туман 2-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

4

Термиз шахар 5-сон ДНИ

нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

5

Термиз шахар 10-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

6

Денов туман 1-сон ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

7

Музработ туман              ДНИ катта нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

8

Сариосиё туман              2-сон ДНИ нотариуснинг нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

9

Денов туман 3-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

10

Денов туман 2-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

11

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

1 400 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ СТАЖИЁР НОТАРИУС

12

Ангор туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

 

Стажёр томонидан нотариус мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир

Олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин. Бунда стажёрнинг стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик бўлмаслиги инобатга олиниши лозим

 

Стажёрнинг вазифасига қуйидагилар киради:

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

13

Ангор туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

14

Шеробод тумани 1-сон ДНИ стажиёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

15

Жарқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

16

Қумқўрғон туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

17

Қумқўрғон туман 2-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

18

Шўрчи туман 1-сон ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

19

Шўрчи туман ДНИ 2-сон стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

20

Олтинсой туман ДНИ стажёр нотариус

1 100 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС КОТИБИ

21

Узун тумани 1-сон катта нотариус котиби в.в.б (ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

 

 

 

Қонунда белгиланган нотариал ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

ҳисоботларни ўз вақтида топшириш учун нотариусга кўмаклашиш;

ҳар ой, ҳар чорак ва йил якунида ҳужжатларни белгиланган тартибда тикиб бориш;

фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

22

Сариосиё тумани 2/1

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

23

Узун тумани 1-сон нотариус котиби

1 146 398

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

24

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги вилоят нотариал архиви архиваруси в.в.б (ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунга қадар)

805 476

сўм

олий ёки ўрта-махсус, ҳуқуқшунос

Қуйидагилар Архиваруснинг вазифалари ҳисобланади:

Нотариуслар томонидан расмийлаштирилган нотариал харакатларни архивга сақлаш учун қабул қилишда архив мудирига ёрдамлашиш;

Нотариал харакатларнир асмийлаштиришда иштирок этган фуқароларнинг аризасига биноан нотариал ҳаракатлардан дубликатлар бериш;

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг сўровномасига асосан нотариал харакатлар йиғма жилдини топшириш ва қабул қилиб олиш;

Архив ҳужжатлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топшириш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда ички туризм, санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 23 сентябрь кунига қадар ўз шахсий варақасини surxondaryo@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

06
Хусусий мулк дахлсизлиги янада кучайтирилади.

Хусусий мулк дахлсизлиги янада кучайтирилади.

 

            Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахлсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларнинг ижросини янада кучайтириш, мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлигини янада ошириш мақсадида 2019 йил 13 августда Президентимиз томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги               ПФ-5780-сонли Фармон қабул қилинди.

Фармонга асосан Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил зиммасига хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка, жумладан аввал хусусийлаштирилган мулкка тажовуз қилиш, мулкдорга қасддан номақбул шартларни, шу жумладан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишга доир асоссиз талабларни қўйиш, шунингдек, мулкни олиб қўйиш ёхуд мулк эгасини шахсий мулк ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат (контроль) ўрнатиш ва мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мулкдорларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, мулкдорларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонининг бозор қийматида тўлиқ қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиши белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бошқа бир қанча вазифаларни бажариш барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари зиммасига юклатилди.

Фармоннинг яна муҳим жиҳатларидан бири, маҳаллий давлат ҳокимиятларига-тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш; тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш; тадбиркорлик субъектлари иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш тақиқланди.

2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигида мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилиши белгиланиши, бу соҳада йўл қўйилаётган турли хил суистеъмолчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, кичик бизнес ва тадбиркорликни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фармонда шунингдек, тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан маълум сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олишнинг ягона ёндашувини таъминлаш, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини,давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартибини жорий этиш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича нормалар белгиланган.

 

            Адлия бошқармаси

            бўлим бошлиғи                                                                           Б.Гаффаров

31
Сурхондарё вилояти юридик коллежига 2019/2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлари диққатига.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 августдаги 265-ум-сонли "2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг 1-курсига ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида" буйруғи асосида имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Натижалар билан Сурхондарё вилояти юридик коллежининг расмий www.surxonyuridik.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Имтиҳон натижаларини қуйидаги линк орқали билиб олишингиз мумкин. http://surxonyuridik.uz/news/view/48

19
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  БАТАРЕЯ АККУМУЛЯТОРНАЯ (Аккумулятор для UPS-1000W ( 12V 12Ah Cycle use:14.5 V-14.9V. Standby use: 13.5V-13.8V. Initlal current: XCL1212 less then 3.6A, ўлчами 14,5х9х6 см)), БАТАРЕЯ АККУМУЛЯТОРНАЯ (Аккумулятор для UPS-600W ( 12V 5.0Ah Cycle use:14.5 V-14.9V. Standby use: 13.5V-13.8V. Initlal current: XCL1250 less thаn 1.5A, ўлчами 9.5х9х6.5см)) харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5035366. 

16
Вилоят адлия бошқармасида "Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 16 август куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда бошқарманинг мажлислар залида барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ва ушбу соҳага дахлдор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида "Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида семинар тадбири ўтказилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси                                                      С.Аллаёров

16
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  ИЗГОТОВЛЕНИЕ И МОНТАЖ ОБЪЁМНЫХ БУКВ.(Бўртма харфлар "АДЛИЯ БЎЛИМИ"), ИЗГОТОВЛЕНИЕ И МОНТАЖ ОБЪЁМНЫХ БУКВ(Объемные буквы слова президента тайерлаб бериш), ИЗГОТОВЛЕНИЕ РАМОК ДЛЯ КАРТИН (Картина 0,60x0,90 тайерлаб бериш), ИЗГОТОВЛЕНИЕ И УСТАНОВКА ЛОГОТИПОМ (Логотип нотариус 0,5x0,5 из аликабона тайерлаб бериш), ИЗГОТОВЛЕНИЕ ВЫВЕСОК(Вывеска ахборот бурчаги 0,60x0,80 тайерлаб бериш), ИЗГОТОВЛЕНИЕ ВЫВЕСОК (Кабул кунлари 0,60x0,80 тайерлаб бериш), ИЗГОТОВЛЕНИЕ ВЫВЕСОК(Вывеска из прозрачного оргстекла 0,60x0,80 тайерлаб бериш) бўлган реклама белгиларини ясаб бериш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 6938248. 

16
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан КОНТРОЛЬНЫЙ ОБМЕР. Адлия бошқармасининг маъмурий биноси (ёрдамчи бинолари билан) қурилиши лойиха смета хужжатларида кўрсатилган тартибда қуриб битказилиши юзасидан назорат ўлчови ўтказишбўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 6938310. 

16
Мавзу: Инсон ҳуқуқлари-энг олий қадрият.

Мавзу: Инсон ҳуқуқлари-энг олий қадрият.

 

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666 сонли Қарорига мувофиқ адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга оширишдан иборат.

Ушбу йўналишда Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, фуқароларнинг манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича судлар ва маъмурий судларга киритилган аризаларни мисол тариқасида кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

 Тумандаги “Боболочин” МФЙда яшовчи фуқаро Камолова Фотиманинг юридик фактни белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаларига кўра фуқаро Камолова Фотиманинг манфаатини кўзлаб юридик фактни белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза киритилди ва ариза суд томонидан қаноатлантирилиб фуқаро Камолова Фотиманинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Худди шунингдек, тумандаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро Тухтамишов Наркобилнинг юридик фактни белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаларига кўра фуқаро Тухтамишов Наркобилнинг манфаатини кўзлаб юридик фактни белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза киритилди ва ариза суд томонидан қаноатлантирилиб фуқаро Тухтамишов Наркобилнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Тумандаги “Имомтепа” МФЙда яшовчи фуқаро Исламова Мухаббатнинг юридик фактни белгилашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаларига кўра фуқаро Исламова Мухаббатнинг манфаатини кўзлаб юридик фактни белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига ариза киритилди ва ариза суд томонидан қаноатлантирилиб фуқаро Тухтамишов Наркобилнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Меҳробод” МФЙда яшовчи фуқаро Ўткирова Хадичанинг невараларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб мурожаат муаллифига невараларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари ёзиб берилди ва мурожаат муаллифи ўз миннатдорчилигини билдириб ташаккурнома тақдим этди.

Адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Хўжамулки” МФЙда яшовчи фуқаро Бойпўлатов Сафарнинг чорвачиликни ривожлантириш учун 18 миллион сўм кредит ажратишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб ижобий ҳал этилди ва мурожаат муаллифи ўз миннатдорчилигини билдириб ташаккурнома тақдим этди.

Тумандаги мактабгача таълим муассасасининг бир гуруҳ ходимларининг иш ҳақлари тўлиқ берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб қисқа муддатда ижобий ҳал этилди ва ходимларнинг 8 миллион сўмга яқин тўланмасдан турган маблағлари ундириб берилди.

Туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Қорсакли” МФЙда яшовчи фуқаро Донаева Анорнинг невараларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди ва мурожаат муаллифи ташаккурнома тақдим этди.

Адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Меҳробод” МФЙда яшовчи фуқаро Пардаева Гулистонинг хонадони учун газ балони олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди ва мурожаат муаллифи туман газ таъминоти хизмати томонидан бир дона газ балони билан таъминланди.

Туман адлия бўлимига тумандаги “Тўғон” МФЙда яшовчи фуқаро Чориев Жуманазарнинг хонадонида фойдаланаётган электр энергияси учун тўланган пул маблағлари умуман ҳисобга олинмаётганлиги ҳақидаги мурожаати туман адлия бўлими томонидан назоратга олиниб ижобий ҳал этилди ва мурожаат муаллифи ташаккурнома тақдим қилди.

Юқорида баён этилгани каби адлия бўлимларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган саъй ҳаракатлари мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилаётганлигидан далолат беради.

Адлия органларининг асосий вазифаларидан яна бири ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

Ушбу йўналишда ҳам туман адлия бўлими томонидан жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан маҳаллалар, ташкилотлар ва муассасаларда тумандаги хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда доимий равишда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

 

Қумқўрғон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси                                                         Р.Хуррамов