Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
“Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови туман босқичи ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг туман босқичлари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси 
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 
бўлим бошлиғи                                                Хусниддин Қаршиев

21
“Давлат тили тўғрисида”

Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида бошқарма ходимлари иштирокида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганига 30 йил тўлгани муносабати билан тадбир ташкил этилди.

18
Юридик хизмат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Юридик хизмат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Дарҳақиқат, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлини танлаган мамлакатимизда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бош тамойил ҳисобланади. Ушбу мақсад йўлида кейинги йилларда юртимизда туб ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда.

Маълумки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва муассасалар юридик хизматларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Гарчи юридик хизматлар давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини амалга ошириб келган бўлса-да, қонунбузилишининг олдини олиш ҳамда ўз вақтида чоралар кўриш борасидаги фаолияти талаб даражасида эмас эди. Бунга уларнинг етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабаб бўлаётганди. Соҳани ислоҳ қилишга бўлган эътибор давлатимиз раҳбарининг юридик хизмат соҳасига, қолаверса юристларга бўлган ишончи ва эътиборининг қай даражада юқорилигини кўрсатди.

Олдимизга қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, шу жумладан юридик хизмат ходимларининг бевосита иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар асосида 2017 йилнинг 19 январь куни Президентимиз томонидан “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши юридик хизматлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берди ҳамда уларнинг мақомини янги босқичга кўтарди.

Қарорда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари мазкур органлар ва ташкилотлар иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан мажбурий тартибда чораларни кўриши, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш учун мажбурий тартибда юридик хизматга тақдим этилиши белгиланди.

Шунингдек, Қарор билан эндиликда шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, уларнинг ҳудудий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган минимал меъёр ва мезонларга асосан мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Мазкур хизматнинг штат бирликлари қисқартирилишига асло йўл қўйилмайди.

Мазкур ҳужжат билан юридик хизмат ходимларига республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсиялари бўйича, шунингдек ўз ташаббусига кўра адлия вазири томонидан мартаба даражаларини бериш тартиби жорий этилди. Бундан ташқари, юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи ходим бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмат устамаларини тўлаш учун мўлжалланган меҳнат стажи ҳисобга олиниши белгиланиб, юридик хизмат ходимлари фаолиятини кафолатлаш ҳамда ташкилотда холислик принципини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишиш тартиби жорий этилди.

Асосийси, юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши уларнинг ташкилот манфаатини ҳимоя қилиш бўйича янада шижоат билан хизмат қилишга ундайди.

Жорий этилган бундай янги тартиб юридик хизмат ходимларининг ўз функционал вазифаларини қонун доирасида юритишига мустаҳкам замин яратади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор асосида юридик хизматларнинг тубдан такомиллашаётгани уларнинг самарали фаолият юритишига, мамлакатимизда қонун устуворлиги изчил таъминланишига хизмат қилади.

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими етакчи маслаҳатчиси

Ж.Абдулазизов

18
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида

2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

 

Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазиринг
2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида вилоят адлия бошқармаси ҳамда ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан 2019 йил
9 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Жумладан, ҳуқуқий экспертиза бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил 9 ойи мобайнида Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 85 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун лойиҳалар киритилган бўлиб, шундан 8 таси халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши қарор лойиҳаларини ташкил этади.

        Жами кўриб чиқилган 85 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарор лойиҳаларидан 75 таси (88,2 %) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган бўлса, 10 таси (11,8 %) белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган.

Шунингдек, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва хулоса берилган 75 та қарор лойиҳалари оммавий ахборот воситалари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимият органлари себ-сайтларида эълон қилинган.

II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида 58 та ташкилот, идораларда 146 та назорат (ўрганиш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 932 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 57 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 14 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 24 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 9 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан
265 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 43 та таклифлар киритилган.

III. Юридик хизмат ходимлари фаолияти бўйича:

Ушбу давр мобайнида Вазирлар Маҳкамаси томонидан энг кам меъёр
ва мезонларга асосан белгиланган юридик хизмат штат бирликлари сони 212 та бўлиб, шундан амалда ишлаётган юридик хизмат ходимлари сони 203 тани ташкил этади.

Шундан 73 нафар юридик хизмат ходимлари юристлар малакасини ошириш марказларида малакаси оширилган.

Қайд этилган даврда 43 нафар юридик хизмат ходимлари лавозимига тайинланган бўлса, 36 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилган.

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик

хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш бўлими

етакчи маслаҳатчиси                                                Ж.Абдулазизов

17
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўзининг ҳиссасини қўшмоқда

Маълумки, ҳозирда Адлия вазирлиги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси билан ҳамкорликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг эркин фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни аниқлаш мақсадида 775 нафар тадбиркорлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.

Шунингдек, 2019 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудий адлия органлари томонидан 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилди ва уларнинг фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича 36 та таъсир чораси ва даъво ариза киритилди.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш ҳудудий адлия органларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам тадбиркорлардан келиб тушган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиб ўрганилмоқда.

 

Ижтимоий иқтисодий соҳада

ҳуқуқни қўллаш амалиётини

ўрганиш бўлими бошлиғи

Б.Гаффаров

16
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т

Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги
52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил 9 ойи давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил 9 ойи мобайнида Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 2 828 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан

   Жами кўриб чиқилган 2 543 та мурожаатларнинг 1 773 таси (80,5 %) қаноатлантирилган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 342 та мурожаатларнинг 174 таси қаноатлантирилган бўлса, 168 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 201 та мурожаатлар кўриб чиқилиш натижасида 1 599 та қаноатлантирилиб, 602 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:

Ҳудудлар

Меҳнат низолари юзасидан

шундан, ойлик иш ҳақи олиш масаласида

Таълимга оид

Ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан

Уй-жойга доир қонунлар юзасидан

Коммунал тўловлар юзасидан

Солиққа оид қонун ҳужжатлари юзасидан

Ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан

Банклар фаолиятига оид қонун ҳужжатларига доир

Суд қарорлари юзасидан

Прокуратура органлари фаолиятига доир

Ички ишлар органлари фаолиятига доир

Бошқа масалалар юзасидан

Ангор

16

-

65

 -

3

-

-

-

101

Бойсун

5

2

1

5

6

-

2

1

-

1

-

-

10

Денов

37

14

 1

23

5

1

8

2

4

1

1

168

Жарқўрғон

13

8

1

5

4

4

4

4

4

1

-

1

38

Музработ

8

5

1

8

3

 -

3

 1

1

-

-

-

109

Олтинсой

13

11

 -

8

 -

 -

-

-

-

-

-

-

112

Қизириқ

19

18

 -

9

12

4

 -

-

4

1

-

2

38

Қумқўрғон

15

15

 -

4

5

 -

 -

8

1

-

1

190

Сариосиё

16

 1

6

16

69

22

3

9

 -

-

-

2

78

Узун

51

51

2

2

 -

 -

5

 -

-

-

-

64

Термиз т

15

6

7

13

25

6

7

10

8

2

5

6

51

Термиз ш

6

6

 -

6

14

1

 -

 -

3

1

-

1

141

Шеробод

27

21

 3

27

16

2

 -

9

3

-

-

-

164

Шўрчи

23

21

 -

 -

176

 -

 1

 -

 -

-

-

-

49

Бошқарма

82

33

34

45

69

23

4

48

18

27

31

29

109

Жами

346

211

50

209

423

72

24

94

54

38

37

43

1422

 

II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида
262 та ташкилот, идораларда 397 та назорат (ўрганиш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 51 970 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 242 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 16 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 247 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 6 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан
1 433 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 160 та таклифлар киритилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун 7 та жиноий таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга
4 млрд. 272 млн. сўмлик 404 та даъво аризалари киритилган.

Хусусан, Олтинсой тумани, "Оқарбулоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Имомованинг Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасида хамшира вазифасида ишлашлигинги маълум қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилиб, фуқаро М.Имомованинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилмай келаётганлиги аниқланиши натижасида, Олтинсой туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро М.Имомованинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган 1 655 000 сўм пули туман тиббиёт бирлашмасидан тўлаб берилиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.

Шунингдек, Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролардан алимент пуллари ўз вақтида етказиб берилмаётканлигидан норозилиги ҳақидаги келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб, “O’zbekiston pochtasi” АЖ Сурхондарё филиали Термиз шаҳар почта алоқаси тармоғида 2019 йилнинг I-ярим йиллиги давомида алимент пули маблағларининг почта ўтказмаларини топшириш аҳволи мониторинг асосида ўрганилди.

Мониторинг натижасида январь ойида 99 та ҳолатда (21 625 198 сўм), февраль ойида 110 та ҳолатда (33 523 696 сўм), март ойида 107 та ҳолатда (31 513 588 сўм), апрель ойида 108 та ҳолатда (33 912 840 сўм), май ойида 86 та ҳолатда (2 822 276 сўм), июнь ойида эса 91 та ҳолатда (19 867 719 сўм) алимент пуллари ўз вақтида фуқароларга етказилмасдан қолдиқ сифатида кейинги ойларга қолиб кетганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, мониторинг ўтказиш натижасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш учун Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан “O’zbekiston pochtasi” АЖ Сурхондарё филиали Термиз шаҳар почта алоқаси тармоғига тақдимнома киритилиб, қонун бузилиши холатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда ўз вақтида фуқароларга етказилмаган алимент пуллари етказилишига эришилди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Бу каби, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам ҳабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга ҳизмат қилади.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Ш.Тиловов