Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Давлат солиқ бошқармаси масъул ҳодимлари иштирокида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида “Ҳарбий хизмат жойларида ёш ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва қуролли кучларда амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Сизларга мустаҳкам соғлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар, прокуратура ҳамда хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишини қайд этиш, оталикни белгилаш ҳамда никоҳдан ажратишни қайд этиш ҳаракатларини камайтириш масалалари, шунингдек суд қарорларини ижро этишда юзага келаётган муаммоларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Тошкент давлат юридик универститети томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида янги экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида Республика анжумани ташкил этилди.