Yangiliklar
Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги аҳволи ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.
Меҳнат кодексининг 148-моддаси, иккинчи қисмида таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади деб белгиланган бўлсада, бошқарма бошлиғининг 2020 йил 3 февралдаги 14-ш-сонли буйруғига асосан бошқарманинг биринчи тоифали инспектори 3 февраль куни меҳнат таътилига чиқарилган бироқ, таътил учун ҳақ 17 кун ўтиб, 2020 йил 20 февраль куни тўлаб берилган. Батафсил...
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалар белгилаб берилганидан сўнг, туман-шаҳар адлия бўлимлари ташкил топганлиги муносабати билан ушбу вазифаларни амалга ошириш учун билимли, малакали, Одоб-ахлоқли кадрларга алоҳида аҳамият берилди.
Ҳозирги кунга келиб, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари муносиб кадрлар билан тўлдирилиб, кейинги вазифага ўтилди яъни ушбу ходимларнинг Одоб ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва уларнинг малакасини, билимини янада ошириш тадбирларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Батафсил...
Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларни талаб этмоқда.
Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солувчи уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўз чегарасига асосан ёшларни, аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш уйғотмоқда.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Батафсил...
2020 йилнинг 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Бу билан аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қуйидаги қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:
• аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;
• ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;
• маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
• иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
• “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;
• меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.
Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди. Бу ҳозирги, амалдаги қонунчилик бўйича, ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга эса 26 ҳафта мобайнида тўланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, мазкур қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича тартибларда оширилади:
Биринчидан, ишдан ва иш ҳақидан, яъни меҳнат даромадидан сўнгги
12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)дан оз бўлмаган миқдорда оширилади. Аммо бу амалдаги қонунчиликка кўра, ҳозирда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда тўланади.
Иккинчидан, ишдан ва иш ҳақидан, яъни меҳнат даромадидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ, яъни 1 йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг
1 баравари миқдорида оширилади. Лекин, бу амалдаги қонунчиликка кўра, ҳозирда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда тўланади.
Учинчидан, илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида оширилади. Бироқ, бу амалдаги қонунчиликка кўра, айни вақтда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида тўланади.
Эслатма: мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Маълумот учун: ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўмни ташкил қилади.
С.Абраев,
3-даражали юрист,
Қизириқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги аҳволи ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.
Меҳнат кодексининг 148-моддаси, иккинчи қисмига кўра таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим.
Бироқ, бошқарма томонидан Меҳнат кодексининг ушбу талаби мунтазам равишда бузилишига йўл қўйилган.
Хусусан, бошқарманинг автомобиль йўлларини транспорт, механизация ҳамда техник таъминлаш бўлими бош мутахассиси бошқарма бошлиғининг 2019 йил 31 октябрдаги 104-сонли буйруғига асосан 2019 йилнинг 1 ноябрдан 25 ноябрига қадар меҳнат таътилида бўлган бўлсада, таътил учун ҳақ 2019 йил 3 декабрь куни 1 ой кечикиб тўланган. Батафсил...
Дунёга машҳур Бобил минораси хақидаги афсонада шундай талқин қилинади.Усталарнинг ҳамжиҳатлиги сабаб минора тез суратларда қад кўтара бошлайди. Бу кетишда тез кунда минора осмон билан юзлашиб оламлар менгача етиб келади деган ўйда худо бир кечада усталарни ҳар хил тилда гапирадиган қилиб қўйган, шу сабабли ҳам башарият азал азалдан турфа тилда гаплашармиш. Бу бир афсона холос...
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлди.
Олмон халқи урушдан вайронага айланган ўлкани бундан оз муддатда иқтисодиёти маромга тушган, ҳар тарафлама ривожланаётган мамлакатлар сафига олиб чиқа олган. Батафсил...
Surxondaryo viloyat yuridik texnikumiga ishga kiruvchi nomzodlarga onlayn tanlov jarayonini quyidagi manzil orqali ko`rishlaringiz mumkin.
https://youtu.be/aj8bXjT-Aco
Диққат танлов!!! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томониданКўмир (Термиз, Музработ ва Олтинсой) туманларига куз қиш мавсусмига таёргарлик кўриш мақсадида маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5198372
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
2019 йилда туман ҳокимликларининг қарорларига асосан 2 470 нафар фермер хўжаликларининг, 1 та қишлоқ хўжалиги кооперативининг, 19 та тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг, 191 нафар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг, 2020 йил 6 ойи давомида 659 нафар нафар фермер хўжаликларининг, 7 та қишлоқ хўжалиги кооперативларининг, 24 та тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг, 169 нафар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари захирага қайтариб олинган.Батафсил...
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Ручка шариковая 1,0 мм, Карандаш учирғичли Клей ПВА 120гр, Скоросшиватель белий плотность 320гр двухсторонний белий, Журнал деловой, Штрих корректор 8мл, Скрепки 33мм 100шт в пачке, Скобаь №0012, Маркер текстовий набор 4 цвета, Почтовий конверт А6 110х220мм, Почтовий конверт 160х220мм, Резинка барча турдаги қоғозлар учун маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5197729
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.