Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

05
Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида давра суҳбати ўтказилди

Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг бир гуруҳ шифокорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, "Мажбурий маҳнатга қарши кураш" ва "Корруцияга қарши кураш" мавзуларида маърузалар қилинди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилди.

2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилиб, 5 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 11 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси, Касаба уюшмаси тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, Одам савдосига қарши кураш,  мажбурий меҳнатга қарши кураш, гиёҳвандликка қарши курашиш, Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан  ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.

Туман ҳокимнинг қарори билан тасдиқланган тарғибот гуруҳлари туманда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилишда фаол иштирок этмоқда.

Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар ўтказиш тарғибот гуруҳи таркиби ва таълим муассасаларида тадбирлар ўтказиш гуруҳи бу борда жонбозлику кўрсатмоқда.


Таълим муассасаларида тарғиботни ташкил этиш гуруҳи бугун тумандаги 13 умумтаълим мактабида анашундан навбатдаги тадбирни ташкил этган бўлса, маҳалларда тарғиботни ташкил этиш бўйича гуруҳ эса тумандаги "Матонат" маҳалласи фуқаролари учун шундай тадбирни ташкил этишди.


Ушбу тадбирларда аҳолининг маиший масаладаги муаммолари хамда уларни қизиқтирган ҳуқуқий соҳадаги масаллар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилмоқда.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
Музработ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 04 февраль куни Музработ Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 04 февраль куни Музработ Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг саволларига жавоблар берилди.




Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
Узун туман адлия бўлими, туман маъмурий суди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 февраль куни ФЎЎБОФМБ Узун туман кенгаши биносида Узун туман адлия бўлими, туман маъмурий суди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”га асосан навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда қатнашчиларга янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилди

Бойсун туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 февраль куни  куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев


03
Сурхондарё юридик коллежининг ишчи ходимларига av.ijro.uz электрон айланиш дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 18 октябрдаги 317-ум сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури ижроси юзасидан назорат режасининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё юридик коллежининг ишчи ходимларига av.ijro.uz электрон айланиш дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.


Семинар давомида av.ijro.uz электрон айланиш дастурида ҳужжатни қандай рўйхатга олиш, уни ижрочига резолюция қўйган ҳолда етказиш ва ижроси таъминлангандан сўнг уни назоратдан чиқариш қоидалари кўрсатиб берилди.

Ташкилий назорат ва тахлил ишлари бўлими бошлиғи Ф.Рустамов  

29
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т

Адлия органлари фаолиятида шаффофликни тўлиқ таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни янги даражага кўтариш, манфаатдор шахсларга адлия фаолияти бўйича кенг ҳажмли ахборот бериш мақсадида адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 32-банди ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йил давомида ҳудудий адлия органлари (туман, шаҳар адлия бўлимлари) томонидан ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилинди.

Жумладан, мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йил мобайнида Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 3 713 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан


Жами кўриб чиқилган 3 341 та мурожаатларнинг 2 338 таси (70 %) қаноатлантирилган.

Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 461 та мурожаатларнинг 245 таси қаноатлантирилган бўлса, 216 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2 880 та мурожаатлар кўриб чиқилиш натижасида 2 093 та қаноатлантирилиб, 783 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг хусусиятлари бўйича:

Ҳудудлар

Меҳнат низолари юзасидан

шундан, ойлик иш ҳақи олиш масаласида

Таълимга оид

Ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан

Уй-жойга доир қонунлар юзасидан

Коммунал тўловлар юзасидан

Солиққа оид қонун ҳужжатлари юзасидан

Ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан

Банклар фаолиятига оид қонун ҳужжатларига доир

Суд қарорлари юзасидан

Прокуратура органлари фаолиятига доир

Ички ишлар органлари фаолиятига доир

Бошқа масалалар юзасидан

Ангор

17

-

76

 2

3

-

-

-

124

Бойсун

9

3

1

7

9

-

2

3

3

4

-

-

31

Денов

39

15

 2

25

7

2

10

3

5

1

1

218

Жарқўрғон

21

14

1

6

6

5

5

6

6

1

-

1

90

Қизириқ

19

18

0

9

12

4

0

0

4

1

-

2

66

Қумқўрғон

21

21

 -

0

 4

 5

-

-

8

1

-

1

237

Музработ

19

17

 2

16

3

0

3

1

1

0

-

0

136

Олтинсой

71

12

 -

0

0

 -

 -

0

0

-

0

130

Сариосиё

19

4

9

24

74

26

3

9

3

-

-

3

95

Термиз т

15

6

14

26

6

8

10

8

2

5

6

67

Узун

61

61

0

4

2

1

1

6

0

1

0

0

78

Термиз ш

12

11

 0

15

18

4

 -

0

3

1

-

1

213

Шеробод

29

21

 3

29

16

2

 -

9

3

-

-

-

222

Шўрчи

134

130

 -

 -

176

 -

 1

 -

 -

-

-

-

56

Бошқарма

109

39

51

52

73

26

6

58

19

29

35

31

196

Жами

595

372

62

252

440

81

30

112

64

45

41

46

1959

 

II. Ўтказилган ўрганишлар бўйича:

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 309 та ташкилот, идораларда 361 та назорат (ўрганиш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 53 255 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 278 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 100 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 295 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 7 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 1 795 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 167 та таклифлар киритилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун 11 та жиноий таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 11 млрд. 76 млн. сўмлик 691 та даъво аризалари киритилган.

Хусусан, Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласи, "Истиқлол" кўчаси 68-уйда яшовчи фуқаро У.Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби томонидан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаати ўрганиб чиқилиб, натижада унга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ва 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, Термиз шаҳар адлия бўлими, шаҳар ҳокими, прокурори билан ҳамкорликда  шаҳардаги “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабул давомида фуқаролар С.Қувватова, Д.Тўраева, Ш.Ашуралиева, И.Бакаевларнинг “Жайхун” маҳалласида ҳақ тўланадиган жамоат ишида ишлашлари ва ойлик иш ҳақларини олиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қонуний ўрганиб чиқилиб, Термиз шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига тақдимнома киритилган ва тақдимнома натижасига кўра фуқароларнинг тўланмай қолган 29.500.000 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлаб берилиб, мурожаати қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, Шеробод туман Адлия бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида фуқаро У.Аллаёровнинг Шеробод туман Газ таъминоти участкасидан маиший газ балон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро У.Аллаёровга маиший газ балон ажратилиб мурожаати қаноатлантирилган.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Бу каби, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқароларни мунтазам ҳабардор қилиб бориш аҳолининг адлия органларига нисбатан ишончини янада оширишга ҳизмат қилади.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Ш.Тиловов