Yangiliklar
Ангор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маъмурий ишлар бўйича суди раиси туман прокуратура ходимлари хамда туман “Қишлоқ хўжалик” бўлими, ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Каттақум” маҳалласи фуқароларига сайёр суд ва тарғибот тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, фуқароларда тушган саволларга жавоблар берилди ҳамда буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Хўжабулғон” ва “Бибиширин” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 20 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 февраль куни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакили билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Мустақиллик” ва “Даштиғоз” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
2020 йил 12 февраль куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали, пенсия жамғармаси бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Дўстлик", “Етимқум” ва “Янгитурмуш” маҳаллалари фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, 9 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, “Ер қонунчилиги”га оид амалдаги қонун ҳужжатлари, “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун ва “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, Фмаърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлар юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 19 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида, ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда "Меҳнат ҳуқуқи" ойлиги акцияси доирасида меҳнат ҳуқуқига оид аноним сўровномалар ўтказилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиали ходимларига ер соҳасидаги, ерларни ажратишга оид ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш бўйича қонун хужжатларига қатъий риоя этиши тушунтирилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Ангор туман адлия бўлимининг қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича туман Давлат хизматлари маркази ходими, туман Оила илмий тадқиқот маркази,Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда 2020 йил 18 февраль куни тумандаги № 520-сонли харбий кисмда , ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматчиларинингмаънавий-маърифий самарасини ошириш тизмини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898 сонли Қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 30 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилиб савол-жавоблар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 18 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида жойлашган пахта пунктида фермерлар иштирокида тарғибот тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 13 февраль куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоби ва келгусидаги вазифалар тўғрисида новбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғи С.Саттаровнинг ахбороти тингланди. Таҳлил қилинган маълумотлар асосида бошқарманинг ҳар бир таркибий бўлинмаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг келгусидаги фаолиятини жонлантириш бўйича йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, Ҳайъат мажлисида 2020 йил давомида ҳар бир ходим томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 08 февраль куни 4-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси А.Мирзаев иштирокида, тумандаги Буюк келажак маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда кам таъминланган оилалар уйларига бориб муаммолари ўрганилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев