Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
Диққат танлов!!!

Диққат танлов!!! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томониданКўмир (Термиз, Музработ ва Олтинсой) туманларига куз қиш мавсусмига таёргарлик кўриш мақсадида маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5198372

Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.


20
Ер участкалари бўйича етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибига риоя этилиши аҳволи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.

2019 йилда туман ҳокимликларининг қарорларига асосан 2 470 нафар фермер хўжаликларининг, 1 та қишлоқ хўжалиги кооперативининг, 19 та тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг, 191 нафар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг, 2020 йил 6 ойи давомида 659 нафар нафар фермер хўжаликларининг, 7 та қишлоқ хўжалиги кооперативларининг, 24 та тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларининг, 169 нафар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари захирага қайтариб олинган.Батафсил...

19
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Ручка шариковая 1,0 мм, Карандаш учирғичли  Клей ПВА 120гр, Скоросшиватель белий плотность 320гр двухсторонний белий, Журнал деловой, Штрих корректор 8мл, Скрепки 33мм 100шт в пачке, Скобаь №0012, Маркер текстовий набор 4 цвета, Почтовий конверт А6 110х220мм, Почтовий конверт 160х220мм, Резинка барча турдаги қоғозлар учун маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5197729    


Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.

19
Диққат танлов!!!

Диққат танлов!!! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Аккумулятор АКБ 60 AH 60L для Нексия-змаҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5197615   

Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.

19
Диққат танлов!!!

Диққат танлов!!! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан ТОНЕР КАРТРИДЖ2900 маркали принтер учун Тонер 1010 (85гр) маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5197727

Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.


19
Ер участкалари аукцион орқали сотилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини  электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди. Батафсил...

15
Нотариат соҳасида янгиликлар

Бугунги кунда бошқа соҳалар каби нотариат соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигини яхшилаш, мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни ҳамда коррупция кўринишлари пайдо бўлишини олдини олиш ҳамда нотариат тизими мамлакатнинг бугунги ривожланиш талабларига жавоб бериши йўлга қўйилди ҳамда нотариал ҳаракатларни бевосита аҳоли пунктларига чиққан ҳолда амалга оширишнинг кенг амалиётини ишлаб чиқилди.

Шунингдек, нотариат соҳасида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни юқори даражага кўтариш орқали идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш билан аҳолига тезкор нотариал хизматларни кўрсатиш имкони яратилди.

1). Президентимизнинг 2018 йил 25 майдаги 3741-сон фармонига асосан 2019 йил 1 январдан кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.

- низоларни олдини олиш мақсадида фуқаронинг васиятномасини имзолаш жараёни ва битимни имзолаш имкони бўлган фуқароларнинг ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилмоқда;

- нотариал ҳаракатларда тарафларнинг шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш орқали амалга оширилмоқда;

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китоблари бекор қилиниб, нотариал ҳаракатлар “Нотариус” электрон тизимида қайд қилинадиган бўлди ва барча маълумотлар “Нотариус” электрон Тизими орқали олинадиган бўлди.

Мазкур Тизим имкониятлари ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтадиган бўлсак:

биринчидан: барча нотариал ҳаракатларни ахборот тизим орқали онлайн тарзда мониторинг қилиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда фуқароларнинг шахсини аниқлашда замонавий текшириш усулларидан фойдаланиш;

нотариал ҳаракатларни ахборот тизимда мажбурий қайд этиш ва ҳар бир ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам бериш, шу орқали суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;

бажарилган нотариал ҳаракатларни ягона электрон базада қайд қилиш, сохта нотариал ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига йўл қўймаслик ва ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар тарихини сақлаш;

иккинчидан: мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб экстерриториаллик тамойили асосида нотариал хизматларни кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ходимлар томонидан ўз функционал вазифаларининг лозим даражада бажарилиши устидан масофадан туриб назорат қилиш;

нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи хабарлар юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш каби имкониятлари мавжуд.

2). Шунингдек, фуқароларимизга яратилган яна бир қулайлирдан бири, Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОТАРИАТ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАги 5816-сон фармонига асосан:

-2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди:

- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш талаби бекор қилдинди;

- васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижарага беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш талаби бекор қилинди.

Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди:

-                     2019 йил 1 октябрдан — Суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди;

-                     2020 йил 1 январдан - юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди. Бунда мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечиш «Нотариус» электрон Тизим орқали мустақил амалга оширилади.

2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилди:

-                     фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш);

-                     фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;

-                     яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан:

-                     коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотларни фақат МИБ орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилди;

-                     қарздорликлар аниқланганда, нотариус депозитига ўтказиш орқали тўлаш имконияти мавжуд бўлди;

-                     битимларни нотариал тасдиқлашни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш имконияти яратилади;

-                     Электрон тизимга жойлаштирилган нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлди ва давлат органи ёки мансабдор шахс уларни тан олишдан бош тортиши тақиқланади;

-                     нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатларда уларни тақдим этмасдан, уларни ноёб рақам орқали текширтириш имконияти яратилди;

-                     электрон навбат олиш ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш имконини берувчи хизмат жорий қилинди;

 

3). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2019 йил
9 сентябрдаги 5816-сон фармонига асосан жорий йил май ойидан бошлаб, фуқароларга қулай хизмат кўрсатиш ва фуқароларнинг нотариал идораларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда максимал сони чекланмаган ҳолда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган Республика Нотариал палатаси ва ҳар бир вилоятларда Нотариал палата ҳудудий бошқармалари ташкил қилинди ва бу адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Албатта, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳамда Нотариал Палата ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилиб борилиши амалдаги норматив-ҳцқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилди.   

4). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан нотариусларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан келиб чиқиб, нотариал идораларда фуқароларга қулай ҳуқуқий хизматлар кўрсатилмоқда.

Жумладан, нотариал идоралар фуқаролар учун қулай биноларда жойлаштирилган, бинолар ичида фуқароларга кутиш жойлари ташкиллаштирилган, адлия бошқармаси томонидан нотариусларга арзон бахоларда замонавий компьютер техника воситалари ва зарур мебель жихозлари берилган.

Бундан ташқари, нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун нотариал идорага ташриф буюрган фуқароларнинг қарздорликларини нотарус депозитига тўлаш орқали, қарздорликларни бартраф этиш имконияти яратилиб, нотариал идораларда иш вақти режимида банк кассаси, узлуксиз ишловчи интернет воситалари ташкиллаштирилган.

Шунингдек, нотариал идораларда фуқароларнинг таржимон хизматига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида таржимон хизмати йўлга қўйилиб, таржимонлик билан шуғулланувчи мутахассис жалб қилинган ва таржимон учун алоҳида хона ташкиллаштирилган.

Бундан ташқари, Фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига Telegram ижтимоий тармоғи орқали қисқа муддатда сифатли жавоб олишлари ҳамда нотариал идораларга телеграм гуруҳ орқали мурожаат қилиб, навбат ёзилишлари ёки нотариал ҳаракатлар расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар, ҳар бир ҳаракат бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар ҳақида соддалаштирилган тарзда маълумот олишлари учун Адлия бошқармасининг @surxonadliya номли электрон БОТи яратилган.

Бундан ташқари, Идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал ҳаракатлар тасдиқланишида ахборот алмашишда янада қулайликлар яратиш ва соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш мақсадида бир неча марта Кадастр, МИБ, Солиқ, Ички ишлар идоралари масъул ходимлари ва барча давлат нотариал идоралар ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар ўтказилиб, “ЭЛЕКТРОН ХАМКОРЛИК” “Telegram” гуруҳи ташкил қилиниши натижасида Бугунги кунда ушбу гуруҳ орқали 3000 дан ортиқ фуқароларнинг сўровлари тезкорлик билан ортиқча оворагарчиликни олдини олган ҳолда нотариал идораларнинг ўзида ҳал қилишга эришилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2019 йил 27 февралдаги 5445-сон Фармонига асосан, сайёр нотариал ҳаракатлар сонини ошириш мақсадида ҳар бир давлат нотариал идораси иш фаолиятидан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ҳар бир нотариус кесимида тахлиллар ўтказилиши ҳамда ушбу тадбирлар натижасида нотариал ҳаракатларга нисбатан сайёр нотариал ҳаракатлар сони 2 фоизга оширилган.

Натижада, нотариал идорага келиш имкони бўлмаган ёши кекса фуқаролар ва беморларга яшаш жойига бориб ёки Маҳалла фуқаролар йиғинларида уларнинг мурожаатлари бўйича нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилганлигини рақамларда айтадиган бўлсак, 2018 йил давомида 708 та сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилган бўлса, 2019 йил давомида 4499 та, биргина 2020 йил 1-чораги давомида 744 та сайёр нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилишига эришилган. Бу албатта фуқароларга яратилган имкониятлардан бири.

Нотариал идораларида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мурожаатлар сонини кескин камайтириш, иш самарадорлигига эришиш ҳамда фуқароларнинг нотариат соҳасидаги муаммолари ва саволларига жойида ҳуқуқий тушунтириб, амалий ёрдам бериш мақсадида ҳар бир нотариал идорасида адлия бошқарма бошлиғи ўринбосарининг доимий ишлаб турувчи телефон рақами ёзилган флайерлар ташкил қилиниши натижасида, фуқароларнинг шикоятлари 2019 йилда, ўтган йил билан таққосланганда 40 фоизга камайган ва асосийси шу кунга қадар бирорта ҳам коррупцион ҳолат юзасидан шикоятлар келиб тушмаган.

Нотариал идораларида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, “Очиқ адлия” (Ореn justice) жорий этилганлигини ҳисобга олиб, нотариал идора ходимларни фуқаролар билан муомала қилиш, уларга маслаҳатлар бериш ҳамда касб одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш, фуқаролар билан оддий мулоқот ўрнатиш, ходимларни стресс ва бошқа вазиятларда ўзини-ўзи бошқариб тўғри қарор қабул қилишдаги психологик ҳолатларини яхшилаш мақсадида малакали психологлар жалб этилиб, қисқа курсли ўқув-тренинг машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, “Нотариус” ААТ имкониятларини кенгайтириш ва ундан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Адлия вазирлигига юборилган 25 та таклифлар бўйича илк бор Сурхондарё вилоятида Адлия вазирлиги малакали мутахассислари билан онлайн режимида видеоконференция ўтказилиб, кейинги барча семинар ва тренинглар тўлиқ масофавий тарзда ўтказилиши йўлга қўйилган.

 

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни 

давлат томонидан тартибга солиш 

бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров

15
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил III-чорак ҳаражатлари.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил III-чорак бюджетдан ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида маълумот. Батафсил...


14
Коррупцияга қарши курашиш энг долзарб вазифа

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги Шумер подшолиги даврида эслатиб ўтилади. Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди. Ҳатто ривожланган ғарб давлатлари ҳам коррупциядан буткул халос бўлолмаган. Бироқ жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш Ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонда давом этган.

Коррупция кенг қамровли тушунча бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гуруҳлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб, чирмашиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди. “Нозик”, “чигалроқ” ушбу масалада давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари бирмунча ҳушёр, зийрак бўлиши, шунингдек, нодавлат ташкилотлари, турли комиссиялар, журналистлар, мустақил судлар тизими фаолроқ ишлаши ҳақида тадқиқотчилар анчадан бери ёзиб келади. Сиёсатчилар, социологлар, психологлар, тарихчилар, давлат ҳамда жамоат органлари, сиёсий партиялар, энг муҳими, амалиётчилар масалани таҳлил этиш ва ечимини топиш устида бош қотириши лозим.

Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради.

Бу борада бизнингча адлия органлари роли кучайиб, имтиёзлари кўпайиб бориши керак. Янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам Адлия вазирлиги билан қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаган ҳолда, барча ишни бирга олиб боришини даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Бугунги кунда айниқса жиноятчилар “кирдикор”ларини фош этишга уриниб, мустақил суриштирув олиб борадиган фидойи журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳимоясини тўлиқ йўлга қўйиш лозим. Бундан ташқари, ҳозирги кунда бирон-бир раҳбарнинг яширин бойлик орттиришини исботлаган мақола матбуотда чоп қилинса-да, унга қатъий чоралар кўрилиб, тегишли муносабат билдириш керак деб ҳисоблаймиз.

“Transparency Int” (TI) коррупцияга қарши тадқиқот марказининг 2017 йилдаги маълумотига кўра, Россияда коррупция ҳолатини ўзлаштириш индекси 2,3 баллни ташкил қилиб, 180 давлат ичида 143-ўринга — Гамбия, Индонезия ва Того даражасига тушиб қолганлигини кўришимиз мумкин.

Юқорида таъкидланган халқаро ташкилот 2018 йилги коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди. 100 баллик индексга кўра, Ўзбекистон 23 балл олиб, умумий рейтингда 180 мамлакат ва ҳудудлар орасида 158-ўриндан жой олган. Ушбу рейтинг 0 (коррупцияни идрок этишнинг жуда юқори даражаси) дан 100 гача (жуда паст) шкалада ҳисоблаб чиқилади.

Коррупцияни идрок этиш индексини — давлат секторидаги коррупция даражасини эксперт ва бизнес вакиллари баҳолайди. Аввалги йилларда бўлгани каби, дунё мамлакатларининг учдан икки қисмидан кўпроғининг ўртача бали 43 дан 50 гача кўрсаткичда турибди. Индекс тузувчиларнинг фикрича, бу аксарият мамлакатларнинг коррупцияни жиддий назорат қила олмаганлиги ва демократиянинг инқирозидан далолат беради.

2020 йил 29 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш билан бирга, ана шу кўрсаткични яхшилаш устида кўп ишлаши керак.

Бунда бир омилга аҳамият берилиши, яъни кўчмас мулк сотиб олинаётганда пулларнинг келиб чиқиши қонунийлиги текширилиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, бизда жуда қиммат уйлар эгалари уларни сотиб олиш ёки қуриш учун маблағни қаердан олгани суриштирилмайди ҳам (2021 йилда декларация тўлдирилади, унгача мулклар имкон қадар “бошқа”га ўтказилиши мумкин).

2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”)ни босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилиши соҳада туб ўзгаришларга туртки беришига ишонамиз. Агентликка халқаро конвенция талабларини бажариш мақсадида ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилиши, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши идоранинг мақом ҳамда нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Демак, миллий тараққиётга тўсиқ бўлиб келаётган коррупцияни бартараф этиш йўлида дадил қадамлар ташланмоқда. Энг асосийси, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз.

Бизнингча, бу ярамас иллатга қарши курашишни қуйидаги муаммоларнинг ечимидан бошлаш тавсия этилади: агентлик томонидан коррупция таркибий қисмига кирадиган қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши; давлат муассасалари устидан жамоатчилик назорати (очиқлик индекси) ўрнатилиши; ҳокимлар ва вазирлар парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар томонидан тасдиқланиши; барча давлат хизматлари “Ягона ойна” марказларига ўтказилиши, суд тизими мустақиллиги мустаҳкамланиши; давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси, мансабдор шахсларнинг иш ҳақини бизнесдагига ўхшаш иш ҳақидан 2-3 баравар кўп бўлишига эришилиши (Грузия тажрибаси) керак.

Хулоса ўрнида

Ўзбекистонда бу борада тўпланган муаммолар Россияникига яқин туради, демак, дастлабки тадбирлар ана шу схема асосида амалга оширилиши мумкин. Коррупция илдизига болта уришда жиноят ишлари бўйича судлар устувор мавқени эгаллаши лозим, деган фикрдамиз.

Коррупция ва миллий тараққиёт масаласи — юрт тақдири, мамлакат келажаги учун ҳар қачонгидан муҳим ва долзарб аҳамият касб этади. Сабаби юртимиз аҳолиси бир асрлик мустамлакачилик даврида йўқотилган моддий ҳамда маънавий бойликлар ўрнини қайта тиклаш, иқтисодиётни ривожлантириш, миллий ўзликни асраш йўлида кечаю кундуз меҳнат қиладиган давр келди.

Японлар ҳам, хитойликлар ҳам, сингапурликлар ҳам халқ руҳиятини сақлаб қолиш, диний қадриятларни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик мафкурасини онгга сингдириш орқали миллий тараққиётга эришди. Биз ҳам шу нурли йўлдан юришга муносиб халқмиз. Зеро, озодлик, эркинлик яратган бой имкониятдан тўлақонли фойдаланиш Ўзбекистонда коррупция муаммоси ечилишига, қолаверса, учта ҳокимиятнинг ўзаро тийиб туриш тамойилига нечоғли амал қилишига чамбарчас боғлиқ бўлади.

Мухтасар айтганда, коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.

 

Акмал  Розиқов, Узун туман адлия бўлими бошлиғи

13
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз.

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Ҳозирда, коррупцияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндошган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади.

Маълумки, коррупция ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.

Этимологик жиҳатдан “коррупция” - лотинча “corruptio”, яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни англатади. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш демакдир.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул килинган.

Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусидаги марузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб таъкидлаган эди.

Шунга кўра, Республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган ҳолда 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ҳамда шундан сўнг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қонуннинг 3-моддасига кўра, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Қонуннинг 5-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти белгиланган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.

Бинобарин, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг бир нечта моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.

Бу борада, давлатимиз раҳбари кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтган.

Хусусан, давлат раҳбари “Ҳалоллик вакцинаси” ва коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этилиши ҳақида илк бор жорий йил Парламентга йўллаган мурожаатномасида қайд этган эди. Кейинчалик ушбу фикрлар, 2020 йилги Давлат дастурида ҳам акс этди.

2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 53-бандига кўра, Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди ва мазкур ҳужжат билан янги орган – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида аҳолимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш агентлик билан бир қаторда адлия органларининг ҳам устувор вазифаларидан биридир.

Хусусан, Адлия вазирлиги жорий йил сентябрь ойида коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди ва ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлаган ҳолда ҳар бир адлия ходими зиммасига улкан масъулият юклайди.

 

Музработ туман адлия бўлими бошлиғи

Дилдора Йўлдошева