Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сонли қабул қилиниши муносабати билан 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилиши белгиланган:
Биринчидан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасини, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш, Жамғарманинг маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш, жумладан қуйидагиларни амалга ошириш учун фойдаланиш:
ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;
Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш;
Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;
тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;
Иккинчидан, ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш;
Учинчидан, давлат-хусусий шериклик шартларида:
ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказларини;
савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуриш назарда тутилган.
«Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Сурхондарё вилояти Шеробод тумани мисолида амалий мисолни келтирамиз.
Жумладан, Шеробод туманида 48 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 14 август ҳолатига Ишчи гуруҳ томонидан 35615 та хонадонларга кирилиб, 49607 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилди.
Уйма-уй юриш орқали ҳудудда 7301 нафар ёшлар ишсизлиги аниқланган, шундан 711 нафар доимий, 311 нафари мавсумий иш ўринлари билан таъминланди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам сўраган 2905 нафар ёшлар аниқланиб, шундан 47 нафарига 4,05 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилган.
Шеробод туманида "Ёшлар меҳнат гузари" қуриш учун 6 нафар тадбиркорларга ер майдони ажратилди. Шунингдек, туман бўйича 18 та бўш (фойдаланилмаётган) бинолар рўйхати шакллантирилиб, шундан 4 таси хусусий мулк объектлари, 14 таси давлат мулки объектлари эканлиги аниқланди.
Туман ҳокимининг қарори билан тумандаги мавжуд фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонларидан такрорий экин учун 311 нафар ёшларга 1 гектардан ер майдонлари ажратилди.
Шеробод тумани реализация қилинадиган умумий талаб этиладиган кредит суммаси 4,05 млрд. сўм бўлган 47 та бизнес лойиҳалар ва тегишли кўникмаларга эга ҳамда банд бўлмаган 7301 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, яшашдиган уй хўжаликлари учун 11305 та парранда, 11475 та қуён боласи, 2745 та майда ва йирик қорамол сотиб олиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди. Давлат дастури доирасида "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси томонидан молиялаштириш ишлари режалаштирилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари – Адлия идоралари ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўз олдига кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Шу асосда миллий анъаналар, муқаддас қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассам этган Конституциямиз ва қонунларимиз ишлаб чиқилди. Қонунчилик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга қаратилмоқда.
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Мазкур ислоҳот вазирликнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги фаолиятида ҳам тизимли ўзгаришларни амалга оширишни кўза тутади.
Эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари билан бирга янгидан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам амалга оширади.
Фармон билан инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши бўйича чоралар кўради. Бундай чора сифатида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш юзасидан тақдимномалар киритиш, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритиш, фуқаронинг манфаатини кўзлаб судларга аризалар ва даъволар тақдим этишни киритиш мумкин.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада, Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида жами 365 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 198 таси қаноатлантиилган бўлса, 113 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган
Туман (шаҳар) бўлимлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик ҳусусида 28 та тақдимномалар ва қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 26 нафар мансабдор шахсларга огоҳномалар киритилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ҳолати бўйича айбдор бўлган 21 нафар мансабдор шахсга нисбатан Ўз.Р.МЖтКнинг 43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судларга юборилган.
Шунингдек, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан судларга жами 198 та 198 544 000 сўмлик даъво аризалари киритилган ва ушбу даъво аризалар қаноатлантирилган.
Жумладан, 2018 йил 9 май куни Денов тумани, “Боғинав” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Дендрарий” боғида бўлиб ўтган сайёр қабулида тумандаги “Ўшор” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Мирзалиеванинг ҳокимлик заҳирасида турган лалми яъни суғорилмайдиган ер майдонида марҳум отаси томонидан боғ барпо этилганли, бугунги кунда ундан фойдалансада, ҳужжати йўқлиги, қизи ва ўғли ишсиз эканлиги, марҳум отаси барпо этган боғни унинг номига деҳқон хўжалиги қилиб расмийлаштириб бериш масаласида амалий ёрдам сўраган аризаси рўйхатга олинган.
Мурожаатдаги масала бўлим ходимлари томонидан тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинган ҳолда кўриб чиқилиб, мурожаатчининг талаби ижобий ҳал этилган. Мурожаатчи бу ҳакда ўз ташаккурини билдирган.
Шунингдек, Денов тумани, “Афросиёб” кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Н.Турдиеванинг низоли уй-жой масаласида ҳуқуқий ёрдам сўраб сайёр қабулда қилган мурожаати кўриб чиқилиб, мурожаатчини эҳтиёжманд оила эканлиги, ногиронлиги инобатга олиниб, унга беғараз юридик ёрдам кўрсатилган. Мурожаатчи адлия ходимлари томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамдан қаноатланганлиги учун, адлия идорасига ва унинг ходимларига ўз ташаккурини билдирган.
Денов тумани, “Озод эл” кўчаси 22-уйда яшовчи фуқаро Ф.Ибрагимованинг иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб 28.06.2018 йилда қилган оғзаки мурожаати кўриб чиқилиб, мурожаатчининг манфаатини кўзлаб “Денов Агротехсервис МТП” МЧЖга нисбатан 1 млн. 180 минг.сўм иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилган.
Фуқаролар Х.Чориев, Н.Холмуратов, П.Суюндиков, Х.Нормуродовалар Ангор туман адлия бўлимига мурожаат этиб, пенсияга чиқиш учун иш ҳақи ҳужжатларининг ўзига тегишли эканлиги фактини суд тартибида белгилаб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. Ушбу фуқароларнинг манфаатларида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига киритилган даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилгин.
Шунингдек, бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 169 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 136 таси шикоят, 9 таси ариза, 16 таси “Ишонч телефони”га ва 17 таси “Ягона интерактив давлат хизматлари порталига” қилинган мурожаатларни ташкил этади.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 90 таси қаноатлантиилган бўлиб, мурожаатлар юзасидан судларга жами 122 885 708 сўмлик 34 та даъво ариза, тегишли идораларга аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 22 та тақдимномалар, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 4 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига юборилган ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан келгусида қонунбузилишга йўл қўймаслик тўғрисида 35 та огоҳномалар киритилган.
Хусусан, “Сувоқова” Денов туман филиалида ўтказилган ўрганишда фуқаролар А.Шерматов ва Х.Даминовларнинг ичимлик суви масаласида амалий ёрдам сўраб ёзган аризаларига жавоб хати берилмаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан мурожаатларни ўрганиш учун масьул шахс “Сувоқова” Денов туман филиали бош мухандиси Р.Қурбоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун Денов туман мамьурий судига юборилди. Суд қарорига асосан Р.Қурбоновга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақиниг бир баравари миқдорида 172 240 сўм жарима жазоси қўлланилган.
Шунингдек, фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди З.Ҳақбердиева бетоблигини маълум қилиб, тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2018 йил 10 август куни фуқаро Ж.Бобомуродованинг фарзанди Ҳақбердиева Заринани туман тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлимига даволаниши учун ордер билан таъминланди.
Фуқаро Қ.Саъдуллоевнинг чорвачиликни ривожалантириш учун 14 977 500 сўм миқдорда чорва кредитини ажратишни сўраб ДТ “Асака”банк Сурхондарё вилоят филиалига қилган мурожаати қаноатлантирилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикояти ўрганиб чиқилиб, ДТ “Асака”банк Сурхондарё вилоят филиали томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни фуқаро Қ.Саъдулловга 14 977 500 сўм миқдорда чорва кредити ажратиб берилди.
Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи Шерозиддин Тиловов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз ижтимоий иқтисодий касб-ҳунар коллежида коллеж ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди.