Yangiliklar
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Автошина 175/70/R12 бўлган маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5157285
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Бойсун туман адлия бўлими томонидан Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Бойсун туман бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида тумандаги ҳунармандалар билан учрашув ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида таништирилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев
Хусусан, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ннинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига йўллаган мурожаати, Узун туман адлия бўлими томонидан қисқа муддат ичида ўрганилиб, Узун туманидаги, "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ш.Ннинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 10 июндаги 6-сонли қарорига кўра, 01.07.2020 йилдан 31.12.2020 йилга қадар фарзандинларига 14 ёшгача нафақа тайинлашини таъминланди.
Шунингдек, Шўрчи тумани, "Боботоғ" маҳалласида яшовчи фуқаро З.Энинг "Боботоғ" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига йўллаган мурожаати, Адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, Шўрчи тумани, "Боботоғ" маҳалла фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи, нафақалар тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро З.Энинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 26.05.2020 йилдаги 5-сонли йиғилиш баённи ва қарорига кўра, 01.06.2020 йилдан моддий ёрдам нафақаси тайинланиб фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи
Ш.Тиловов
Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало ички муҳитни яхшилаш лозим. Масалан, биринчи навбатда тизимида коррупция балосига қарши кураш бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг позицияларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 феврал кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин.
Мазкур буйруқларнинг асосий мазмун-моҳияти адлия органлари ходимлари томонидан коррупцион жиноятларини содир этилишининг олдини олиш, ходимлар орасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборатдир.
Бундан ташқари, соҳани коррупциясиз тизимга айлантириш учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Масалан, адлия органларида кадрларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш қайта кўриб чиқилди.
- тизимда ҳужжатларнинг электрон айланиши тизими яратилди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш кенгаши ва махсус бўлими тузилди,
-«Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланди ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор ички ҳужжатлар қабул қилинди.
- Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.
- Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди. Ушбу телеграм ботга барча ходимлар коррупция ҳолатларига дуч келса дарҳол маълум қилишади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, келгусида соҳани янада такомиллаштириш, давлат бошқарувини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш ва ҳалқимиз учун адолатни таъминлаш йўлида хизмат қилиш ва соҳасида ишловчи барча ходимлар коррупцияни биргаликда енгишимиз лозим.
Акрамов Санжарбек Анварович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси
Жорий йил 26 июнь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар билан видеконференция режимида онлайн мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад, ёшларимизнинг юртимиз ривожи йўлидаги фаоллигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни ҳозир замон талабларидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ҳамкорликда бартараф қилиб борилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур видеконференцияда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва ёшларга яратилган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, адлия бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда доимий амалий ишлар, учрашувлар амалга оширилиши бўйича келишиб олинди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан таритибга солиш бўлим
етакчи мутахассиси А.Исмоилов
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси мажлислар залида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами муносабати билан вилоятдаги бир гурух ОАВлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида адлия органларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишида ҳамкорликда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун бошқарманинг ташаккурномалари ва қимматли совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев
Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш.
Судланувчи Абдуллаев Иброгим (ИФ ўзгартирилган) 2020 йил 8 май куни соат 01-00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан, олинган тезкор маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг «Шаффоф» маҳалласида жойлашган акасига тегишли яшаш уйида қиморхона ташкил этиб, маҳалласида яшовчи Норбоев Жасур Жумадиллаевич ва туманнинг “Нурли ҳаёт” маҳалласида яшовчи Қултўраев Руслан Алиқулович, Ҳайитов Аброр Рустам ўғли ҳамда Эшболтаев Абдукарим Абдумаликовичларнинг қимор ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қимор ўйини учун орага қўйилган 1.000, 5.000 ва 10.000 сўм купюрадаги жами 149.000 (бир юз қирқ тўққиз минг) сўм пуллар ва 54 дона карталар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Ушбу жиноят иши 2020 йил июнь ойининг 2 куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб Абдуллаев Иброгим (ИФ ўзгартирилган)га Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасига асосан Мажидов Шахзод Абдуқодир ўғлига нисбатан чиқарилган ҳукм шартли ҳисобланиб ва 1 йил синов муддати белгиланган.
Музработ туман адлия бўлими
Жиноят ишлари бўйича Музработ
туман судининг судья ёрдамчиси Д.Шеранов
Мустақилликка эришганимиздан сўнг, мамлакатимиз жадал қадамлар билан дунё миқёсидаги ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда. Шў ўринда давлатимизнинг ривожланишида етук кадрларни ўрни беқиёсдир. Бунинг учун олий маълумот берадиган даргоҳларда таҳсил олиш асосий таянчдир . Шундай экан ҳар бир инсон олий маълумотли бўлиш йўлида катта машаққатлар чекади.Бунинг аксини ҳам қиладиганлар афсуски орамизда топилади. Бундайлар қинғир йўллар билан бўлсада шу билим даргоҳларига киришни хоҳлайдилар. Ўз навбатида фирибгарларнинг тузоғига қандай илинганликларини ўзлари ҳам билмай қоладилар. Суд амалиётида шу нарса маълумки, баъзи бир фирибгарлар олий ўқув юртларига, нуфузли идораларга, мисол учун ИИБ, ДСИ, Прокуратура ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштираман ёки ўқишга киритиб қўяман деб, ҳуқуқий саводхонлиги етарли бўлмаган баъзи фуқароларни, алдаб, ишончига кириб, пул ёки бошқа моддий қимматликларни қўлга киритиб,фирибгарлик жиноятини содир этмоқдалар.
Бунга мисол тариқасида судланувчи Музаффаров Бекмурат (ИФ ўзгартирилган), фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил июль ойида Жарқўрғон туман “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи Ибрагимова Жумагул (ИФ ўзгартирилган) билан учрашиб унга қизи Ражабова Улхонни Сурхондарё вилоят ИИБда ишловчи ўзининг таниши орқали гуёки унга пора тариқасида моддий қимматликлар бериш йули билан Термиз Давлат Университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилгани холда уни алдаб ишончига кириб, бу билан мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш жиноятини содир этилишига А.Ибрагимовани қизиқтириб, далолатчилик қилиб, 2019 йил 9 август куни Термиз шахар “Алпомиш” маҳалласи худудида жойлашган “Фередун” номли кафе ёнида Ж.Ибрагимованинг пластик карточкасида булган жами 3.900.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эхтиёжларига сарфлаб юборган.
Ушбу жиноят иши 2020 йил февраль ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб Музаффаров Бекмурат (ИФ ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 2-қисмига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромадига ушлаб қолган холда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Музработ туман адлия бўлими
Жиноят ишлари бўйича Музработ
туман судининг судья ёрдамчиси Д.Шеранов
19.06.2020 йил ҳолатига
№ |
Вакант лавозим номи |
Ойлик маоши |
Малакага оид талаблар |
Асосий вазифаси |
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ НОТАРИАЛ АРХИВ |
||||
1 |
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив мудири
|
1 529 322 сўм
|
Олий, ҳуқуқшунос, Нотариат соҳасида камида 2 йил стаж бўлиши лозим |
Нотариуслар томонидан бажарилган нотариал ҳаракатлар йиғма жилдларини қабул қилиш, сақлаш ва белгиланган тартибда йўқ қилиш; Юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш; Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг сўровига асосан нотариал ҳаракатлардан нусха бериш ва берилган нусхаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш; Нотариал архивдаги ҳужжатларни соқловини тўғри йўлга қўйиш, уларни яроқсиз аҳволга келиб қолмаслиги учун чора-тадбирлар кўриш; Шунингдек, нотариал архивга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш; |
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИ БЎЙИЧА |
||||
2 |
Бандихон тумани давлат нотариал идораси нотариус котиби вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига (асосий ходим 2 ёшгача бола парваришлаш таътилидан чиққунга қадар)
|
1 175 751 сўм
|
Олий ёки ўрта-махсус ҳуқуқшунос |
Котиб қуйидаги вазифаларни бажаради: Қонунда белгиланган нотариал ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириши учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш; иш тартибига риоя қилиш; ҳисоботларни ўз вақтида топшириш учун нотариусга кўмаклашиш; ҳар ой, ҳар чорак ва йил якунида ҳужжатларни белгиланган тартибда тикиб бориш; фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш; қонун ҳужатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш. Котиб унга юклатилган вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: нотариал ҳаракатларни қонун асосида, ўз вақтида расмийлаштиради нотариусга кўмаклашиш; ўз касб малакасини ошириб бориш; иш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан нотариусга ва бошқармага ахборот беради; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. |
Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда бир мансаб маоши миқдорида моддий ёрдам пули;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;
- танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 6 июль кунига қадар аризага беришлари мумкин.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
-ходимнинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);
-диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
-номзоднинг паспорт нусхаси. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда surxondaryo@adliya.uz электрон почтасига ёки Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак;
боғланиш учун телефон рақами 76-223-32-25, танлов Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади; Саволлар surxondaryo@adliya.uz сайтига берилган;
Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;
адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.
-танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.
Музработ туман адлия бўлими томонидан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК туман филиали билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси бўйича жорий йилнинг 19 июнь куни тумандаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиш ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартиби тўғрисида семинар ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.
Музработ туман адлия бўлими