Yangiliklar
Мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4319-сон қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга кўра, 2019/2020 ўқув йили қабули доирасида абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи;
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;
2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш;
абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан маълумот олиш мумкинлиги белгиланди.
Қарор билан Давлат тест маркази ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда қуйидаги мақсадларга Давлат тест марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва марказ ходимларини, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировка ўташи, фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга 30 фоиз, фан доктори ёки фан доктори илмий даражасига ёхуд хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимларга ойлик иш ҳақининг 35 фоизи миқдорида устамалар тўлаб бериш ҳамда ходимларга лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни амалга оширишга сарфланиши белгиланди.
Шунингдек, Президентимиз томонидан юридик таълим соҳасига алоҳида эътибор берилаётганлигининг исботи сифатида жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг таклифларига асосан “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Термиз давлат университетида юридик факультет ташкил этилиб, «юриспруденция» йўналиши бўйича Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабуллар амалга оширилаётганлиги билан вилоятимиздаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда профилактика инспекторлиги лавозимларига малакали олий юридик кадрлар билан таъминланишига эришилишини айтишимиз мумкин.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи Ғ.Тиловқобилов
Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пировардида, коррупцияга қарши самарали курашиш, унинг давлат, хўжалик бошқаруви органларининг нормал фаолият юритишига салбий таъсири, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлашни таъминловчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Конституциямизга асосланган норматив-ҳуқуқий база яратилган. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракат режасига аъзо саналади.
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб бера олди. Унга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланди.
Шулардан келиб чиқиб, 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
Мазкур Қонун ўз навбатида, фуқароларга коррупция ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг нима эканлиги ва уларнинг салбий иллатлари ҳақида маълумот беради.
Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар шароитида давлат қурилиши ва ҳуқуқий сиёсатнинг мазмун ва моҳиятини аниқлаштириш, унинг мақсад ва вазифаларини ислоҳотларнинг бугунги тараққиёти асосида шакллантириб бориш, инсон манфаатларини таъминлашнинг стратегик жиҳатдан янги воситалар билан бир қаторда, ҳам тактик хусусиятга эга бўлган янги усулларни қўллаш, шахс ҳамда жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш, коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжи вужудга келиши билан белгиланади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзуидаги маърузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб бежиз таъкидламади.
Қонуннинг 5-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.
Ушбу Қонуннинг муҳим аҳамиятли жиҳати коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.
Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг 16, 17, 18-моддаларида ўз ифодасини топган. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслахатчиси Н.Кўзиева
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил II-чорак бюджетдан ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида маълумот. Батафсил...
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий
М А Ъ Л У М О Т
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.
I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 863 та (шундан 379 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 94 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 221 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 65 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 92 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси ҳал этилди, 61 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси (76.0 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 249 та мурожаат (37.9 %) қаноатлантирилди, 368 тасига (56.1 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 39 таси (5.09 %) белгиланган тартибда рад этилди, 61 та мурожаат (9.2 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 58.1 фоизи (125 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 18.9 фоизи (17 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 27.0 фоизи (50 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 67.7 фоизи (42 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.
Диаграмма 2. Қаноатлантирилган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 25 та тақдимнома, судларга 466 млн. 854 минг сўмлик 15 та даъво аризалари киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 211 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 51 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Келиб тушган мурожаатларни 53 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 93 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.
II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Бойсун ва Денов туманида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 21 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 20 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 1 та) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 20 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 95.2 фоизи) хал этилди, 1 таси (яъни 4.8 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.
Ҳал этилган мурожаатларнинг 12 таси (40 %) қаноатлантирилди, 8 тасига (60 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:
Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 863 та (шундан 379 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 94 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 221 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 65 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 92 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 656 таси ҳал этилди, 61 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 8 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 379 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 215 таси (56.7 %) ҳал этилиб, шундан
125 таси (58.1 %) қаноатлантирилди, 90 тасига (41.9 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 157 таси (41.4 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 2 таси (0.5 %) кўрмасдан қолдирилган, 7 таси (1.8 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 13 та тақдимнома, судларга 19 млн. 700 минг сўмлик 11 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 211 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- меҳнат низолари юзасидан 62 та;
- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 13 та;
- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 14 та;
- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 36 та;
- ички ишлар органлари фаолиятига оид 9 та;
- прокуратура органлари фаолиятига оид 10 та;
- бошқа масалалар юзасидан 140 та.
Диаграмма 3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили
.2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 94 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
13 таси адвокатурага доир қонунлар юзасидан, 43 таси Нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ва 3 таси Нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлардир.
Диаграмма 4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳаси бўйича
IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:
1. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
2020 йилнинг 6 ойи давомида жами 1731 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 1583 таси (91.5 %) хал этилиб, шундан 1102 таси (69.6 %) қаноатлантирилди, 475 тасига (30.0 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, рад этилган мурожаатлар мавжуд эмас. Келиб тушган шикоятларнинг 89 таси (5.1 %) тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 10 таси (0.6 %) кўрмасдан қолдирилган, 70 таси (4.0 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.
Диаграмма 5. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили.
Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:
Диаграмма 6. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатларни қаноатлантириш даражаси
Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 119 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.
Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 269 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 203 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;
2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;
3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;
4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;
5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;
6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Конверт 110х220мм маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5157814
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Автошина 175/70/R12 бўлган маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5157285
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Бойсун туман адлия бўлими томонидан Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Бойсун туман бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида тумандаги ҳунармандалар билан учрашув ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида таништирилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қоржов Чориев
Хусусан, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Ннинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига йўллаган мурожаати, Узун туман адлия бўлими томонидан қисқа муддат ичида ўрганилиб, Узун туманидаги, "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ш.Ннинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 10 июндаги 6-сонли қарорига кўра, 01.07.2020 йилдан 31.12.2020 йилга қадар фарзандинларига 14 ёшгача нафақа тайинлашини таъминланди.
Шунингдек, Шўрчи тумани, "Боботоғ" маҳалласида яшовчи фуқаро З.Энинг "Боботоғ" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига йўллаган мурожаати, Адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, Шўрчи тумани, "Боботоғ" маҳалла фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи, нафақалар тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро З.Энинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 26.05.2020 йилдаги 5-сонли йиғилиш баённи ва қарорига кўра, 01.06.2020 йилдан моддий ёрдам нафақаси тайинланиб фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими бошлиғи
Ш.Тиловов
Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало ички муҳитни яхшилаш лозим. Масалан, биринчи навбатда тизимида коррупция балосига қарши кураш бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг позицияларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 феврал кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин.
Мазкур буйруқларнинг асосий мазмун-моҳияти адлия органлари ходимлари томонидан коррупцион жиноятларини содир этилишининг олдини олиш, ходимлар орасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборатдир.
Бундан ташқари, соҳани коррупциясиз тизимга айлантириш учун бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Масалан, адлия органларида кадрларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш қайта кўриб чиқилди.
- тизимда ҳужжатларнинг электрон айланиши тизими яратилди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди,
- Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш кенгаши ва махсус бўлими тузилди,
-«Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати» тасдиқланди ва коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қатор ички ҳужжатлар қабул қилинди.
- Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.
- Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди. Ушбу телеграм ботга барча ходимлар коррупция ҳолатларига дуч келса дарҳол маълум қилишади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, келгусида соҳани янада такомиллаштириш, давлат бошқарувини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш ва ҳалқимиз учун адолатни таъминлаш йўлида хизмат қилиш ва соҳасида ишловчи барча ходимлар коррупцияни биргаликда енгишимиз лозим.
Акрамов Санжарбек Анварович
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси
Жорий йил 26 июнь куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар билан видеконференция режимида онлайн мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад, ёшларимизнинг юртимиз ривожи йўлидаги фаоллигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни ҳозир замон талабларидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ҳамкорликда бартараф қилиб борилиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур видеконференцияда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва ёшларга яратилган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, адлия бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда доимий амалий ишлар, учрашувлар амалга оширилиши бўйича келишиб олинди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан таритибга солиш бўлим
етакчи мутахассиси А.Исмоилов