Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

21
Денов туман адлия бўлими томонидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси ўтказилди.

Денов туман адлия бўлими томонидан  туман  Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

2020 йил 20 февраль куни Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда транспорт воситалари билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўлларда ҳаракатланиш маданияти ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича  
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ва бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилиб савол жавоблар ўтказилди ҳамда 50 дона буклетлар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Ангор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маъмурий ишлар бўйича суди раиси туман прокуратура ходимлари хамда туман “Қишлоқ хўжалик” бўлими, ходимлари билан ҳамкорликда

Ангор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маъмурий ишлар бўйича суди раиси туман прокуратура ходимлари хамда туман “Қишлоқ хўжалик” бўлими,  ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Каттақум” маҳалласи фуқароларига сайёр суд ва тарғибот  тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, фуқароларда тушган саволларга жавоблар берилди ҳамда  буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказилди.

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Хўжабулғон” ва “Бибиширин” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет  ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадб

Жорий йилнинг 20 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан  Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев   

19
Бойсун туман адлия бўлими томонидан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакили билан ҳамкорликдадавра суҳбатлари ўтказилди

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 февраль куни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакили билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Мустақиллик” ва “Даштиғоз” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет  ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

19
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали, пенсия жамғармаси бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказилди

2020 йил 12 февраль куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали, пенсия жамғармаси бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Дўстлик", “Етимқум” ва “Янгитурмуш” маҳаллалари фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, 9 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, “Ер қонунчилиги”га оид амалдаги қонун ҳужжатлари, “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун ва “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, Фмаърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлар юзасидан  ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди ва савол-жавоблар ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

19
Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида, ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан  Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида,  ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда "Меҳнат ҳуқуқи" ойлиги акцияси доирасида  меҳнат ҳуқуқига оид аноним сўровномалар ўтказилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиали ходимларига ер соҳасидаги, ерларни ажратишга оид ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш бўйича қонун хужжатларига қатъий риоя этиши тушунтирилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

18
Ангор туман адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази ходими, туман Оила илмий тадқиқот маркази,Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан хамкорликдаҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Ангор туман адлия бўлимининг қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича туман Давлат хизматлари маркази ходими, туман Оила илмий тадқиқот маркази,Ёшлар иттифоқи  ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда 2020 йил 18 февраль куни тумандаги № 520-сонли харбий кисмда , ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматчиларинингмаънавий-маърифий самарасини ошириш тизмини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898 сонли Қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 30 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилиб савол-жавоблар ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

18
Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбири амалга оширилди

Жорий йилнинг 18 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида жойлашган пахта пунктида фермерлар иштирокида тарғибот  тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев