Yangiliklar
Жорий йилнинг 19 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиалида, ходимлар ва ушбу филиалга мурожаат билан келган фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда "Меҳнат ҳуқуқи" ойлиги акцияси доирасида меҳнат ҳуқуқига оид аноним сўровномалар ўтказилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри Олтинсой туман филиали ходимларига ер соҳасидаги, ерларни ажратишга оид ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш бўйича қонун хужжатларига қатъий риоя этиши тушунтирилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Ангор туман адлия бўлимининг қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича туман Давлат хизматлари маркази ходими, туман Оила илмий тадқиқот маркази,Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда 2020 йил 18 февраль куни тумандаги № 520-сонли харбий кисмда , ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари хизматчиларинингмаънавий-маърифий самарасини ошириш тизмини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898 сонли Қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 30 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилиб савол-жавоблар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 18 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан туман “Қишлоқхўжалик” бўлими, “Фермерлар” кенгаши, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласида жойлашган пахта пунктида фермерлар иштирокида тарғибот тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 13 февраль куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоби ва келгусидаги вазифалар тўғрисида новбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғи С.Саттаровнинг ахбороти тингланди. Таҳлил қилинган маълумотлар асосида бошқарманинг ҳар бир таркибий бўлинмаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идораларининг келгусидаги фаолиятини жонлантириш бўйича йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, Ҳайъат мажлисида 2020 йил давомида ҳар бир ходим томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 08 февраль куни 4-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси А.Мирзаев иштирокида, тумандаги Буюк келажак маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда кам таъминланган оилалар уйларига бориб муаммолари ўрганилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жорий йилнинг 06 феврал куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Ангор туман адлия бўлими ва туман давлат хизматлари маркази маъсул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчилврининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги СЧР боталиони аскарлари иштирокида янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилиб, иштирокчиларни саволларига жавоблар берилди, тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
2020 йил 10 февраль куни Термиз туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Сабзипоя" МФЙа сайёр қабул ўтказилиб, 7 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси,, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги янги тизим ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда. Бунда давлат органлари ва хўжалик бошқаруви идоралари мансабдор шахслари иштирокида ташкил этилаётган халқ билан мулоқот кўринишидаги сайёр қабулларнинг самараси катта бўлаётир.
Ана шу ишларни давом эттириш мақсадида Адлия бўлими томонидан тумандаги "Наврўз" маҳалласида қабул ташкил этилди.
Жарқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида такидлаб, тадбир давомида,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги(14.09.2019 й. 2736-III/ҚҚ-592- III) қўшма қарори, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси(30.12.2019 й. ЎРҚ-599), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган 2020 йил “1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар рўйхати”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4583-сон, 04.02.2020 й.), “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” (ПҚ–4584-сон, 04.02.2020 й.) қарорлари ва “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) фармони, шунингдек, Ҳукуматнинг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат (52-сон, 30.01.2020 й.), “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” (53-сон, 30.01.2020 й.), “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (59-сон, 31.01.2020 й) ҳамда ер қонунчилигини тарғиботи акцияси доирасида ерга оид қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг, 2020 йил январь ойида тасдиқланган Жарқўрғон туман адлия бўлимининг 1-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича жадвалига асосан Адлия ҳамда алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда сайёр қабул ташкил этилди ва фуқароларнинг мурожатлари тингланди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда сайёр қабуллар халқимизнинг ичига кириб бориш ва уларни қийнаётган муаммоларнинг туб моҳиятини англаш имконини бермоқда.
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!
Жарқўрғон тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 5 феврал куни "Полвонлар юрти" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди!
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ўртасида Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани ўринбосари Ш.Тўрдиқулов иштирокида “Буюк мутафаккир Алишер Навоий барҳаёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу давра суҳбатида иштирокчилар буюк бобокалонимиз томонидан халқимизга қолдирилган буюк маънавий мерос, унинг орадан узоқ давр ўтган бўлишига қарамасдан, ҳали-ҳам ва бундан кейин ҳам ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаслигини, аксинча инсон камолотида бой маънавий озуқа бўлиб хизмат қилаётганлигини ҳамда чинакам ўзбек миллатининг қуёши эканлиги ҳақида такидлашдилар.
Юртимизнинг Биринчи Президенти мухтарам И.А.Каримов буюк ҳазрат Навоийнинг нафақат миллат, балки бутун башарият маънавиятини бойитишдаги улкан хизматларини эътироф этиб, ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида шундай тариф берган эдилар: “Бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.
Шунингдек, давра суҳбатида А.Навоийининг шер-у достонлари, илмий ва тарихий асарлари, хотира ва ёзишмалари рухий дунёмизни ниҳоятда бойитадиган, ақл-тафаккуримизни чархлайдиган, Ватанимиз тарихи ва унинг буюк сиймолари ҳақида қимматли маълумотлар берадиган дурдоналардан эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев