Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

05
Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ Педагогика касб-ҳунар коллежи ва Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига семинар ўтказилди.

Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ Педагогика касб-ҳунар коллежи ва Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси ҳамда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, "Мажбурий маҳнатга қарши кураш" ва "Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш" мавзуларида маърузалар қилиниб, ўқувчиларнинг саволларига жавоблар берилди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

05
Жорий йилнинг 5 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамада ўқитувчилар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 5 феврал куни Қизириқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамада ўқитувчилар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги,  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги  ва "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги  қонунларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва саволларга жавоблар берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

05
Денов туман адлия бўлими томонидан тумандаги Боғинав маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.

Денов туман адлия бўлими томонидан  тумандаги Боғинав маҳалласида  тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда  янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев


05
Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида давра суҳбати ўтказилди

Музработ туман адлия бўлими ва туман АБКМ томонидан 2020 йил 05 февраль куни Музработ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг бир гуруҳ шифокорларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, "Мажбурий маҳнатга қарши кураш" ва "Корруцияга қарши кураш" мавзуларида маърузалар қилинди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилди.

2020 йил 4 феврал куни Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Пастхам", "Каттакўл", "Кўганли", "Чўкирли" МФЙларда сайёр қабул ўтказилиб, 5 нафар фуқарога жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 11 нафар фуқаронинг мурожаати адлия бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, фуқароларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси, Касаба уюшмаси тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари, Одам савдосига қарши кураш,  мажбурий меҳнатга қарши кураш, гиёҳвандликка қарши курашиш, Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан  ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилиб тарқатма материаллар тарқатилди ва савол-жавоблар ўтказилди.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.

Туман ҳокимнинг қарори билан тасдиқланган тарғибот гуруҳлари туманда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилишда фаол иштирок этмоқда.

Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбирлар ўтказиш тарғибот гуруҳи таркиби ва таълим муассасаларида тадбирлар ўтказиш гуруҳи бу борда жонбозлику кўрсатмоқда.


Таълим муассасаларида тарғиботни ташкил этиш гуруҳи бугун тумандаги 13 умумтаълим мактабида анашундан навбатдаги тадбирни ташкил этган бўлса, маҳалларда тарғиботни ташкил этиш бўйича гуруҳ эса тумандаги "Матонат" маҳалласи фуқаролари учун шундай тадбирни ташкил этишди.


Ушбу тадбирларда аҳолининг маиший масаладаги муаммолари хамда уларни қизиқтирган ҳуқуқий соҳадаги масаллар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилмоқда.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
Музработ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 04 февраль куни Музработ Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 04 февраль куни Музработ Агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг саволларига жавоблар берилди.




Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
Узун туман адлия бўлими, туман маъмурий суди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 февраль куни ФЎЎБОФМБ Узун туман кенгаши биносида Узун туман адлия бўлими, туман маъмурий суди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”га асосан навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда қатнашчиларга янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев

04
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилди

Бойсун туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 3 февраль куни  куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида туман “Маҳалла” марказида тумандаги 41 та МФЙлари раислари билан давра суҳбати ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига бир қатор қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтилди ва уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими   Қ.Чориев