Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
“Ўқув машғулотида”

“Ўқув машғулотида”

       Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида бошқарма ходимлари иштирокида “Олий таълимда тест синовларини ўтказиш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Тест маркази” Сурхондарё вилоят бўлими бош мутахассиси Хайдаров Рўзи Аллабоевич ўз маърузасида олий таълим тизими соҳасида ҳам бошқа соҳалардагидек кенг кўламли ислоҳотлар амлага оширилаётганлиги, 2019 ўқув йилида абитуриентлар учта олий таълимга ҳужжат топшириши мумкинлигини, абитуриентлар ўзлари хоҳлаган олий таълим муассасаларига ҳужжатларни, яъни аризасини ўзлари яшаб келаётган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига топшириши учун қўлайликлар яратилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди,

Шу билан биргаликда, тест синовларини топширилган куннинг эртасига унинг жавоблари эълон қилинишини, абитуриент талаба бўлгандан сўнг қолган ҳужжатларини ўзи қабул қилинган таълим муассасасига бевосита тақдим қилиши ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари тест синовлари вақтида учраб турадиган нохуш ҳолатлар, абитуриентларнинг қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўяётганлиги ва бунинг натижасида тест синовларидан четлатилганлиги бўйича аниқ мисоллар келтириб ўтилди. Ўз навбатида 2019 йилги олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонларини ўтказишда юқори хавфсизлик ва профилактика чоралари кўрилаётганлиги, бу билан тест синовларини шаффоф ва қонуний ўтказилиши бўйича барча шароитлар яратилганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

         Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачи батафсил тушунтиришлар берди.

       

        Вилоят адлия бошқармаси
        масъул ходими                                                                           Қ.Чориев

30
Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз” – ижтимоий лойиҳаси Сурхондарёда давом этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида, “Биз биргамиз” – ижтимоий лойиҳаси республика бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳа орқали қатор ҳамкор ва ҳомий ташкилотлар билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларга зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда узоқ вақтдан буён тиббий асбоблар олишга навбатда турган болажонларимизга қарийб 25 млн сўмлик 8 та эшитиш мосламаси ва 2 та ногиронлар аравачаси адлия вазири биринчи ўринбосари Истамов Махмуд Шухратович томонидан тантанали равишда топширилди.
Тадбир "Ўзбекистон 24" муҳбирлари томонидан тасвирга олинди.

Вилоят адлия бошқармаси
 масъул ходими                                                                     Ҳусниддин Қаршиев

30
Навбатдаги юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари топширилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг мазмун-моҳияти, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида учраётган асосий муаммолар” мавзусида бошқарманинг кичик мажлислар залида вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари иштирокида семинар тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Адлия вазирининг махсус унвонлар – мартаба даражалари бериш ҳақидаги буйруғига асосан Қизириқ ва Қумқўрғон туман ҳокимликларининг юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари топширилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов

30
29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 29 апрелда “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4300-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.

Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

Қуйидаги тижорат банкларининг ва суғурта компанияларнинг устав капиталидаги давлат акциялар пакетининг 25 фоизи сотилиши белгиланди:

1. “Алоқабанк” АЖ

2. “Туронбанк” АЖ

3. “Asia Alliance Bank” АТБ

4. “Кафолат” АЖ

Шунингдек, “Қизилқумцемент” АЖ (35,9 фоиз), “Кварц” АЖ (74,98 фоиз), “Соса-соla Ichimligi” МЧЖ қўшма корхонаси (57 фоиз) каби хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари сотилишини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу акциялар пакетларини сотиш ишлари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди ва унинг зиммасига икки ҳафта муддатда инвесторларга сотиладиган хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Ушбу қарорнинг тўлиқ манти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://lex.uz/pdfs/4312752


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
етакчи маслаҳатчиси                                                                                                     Д.Шадиев

26
Сурхондарё вилоят Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқрмасида ҳуқуқий маслаҳат машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини иширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғига асосан давлат органларида бепул ҳуқуқий ўқув курслари графикка асосан ўтказилиб борилмоқда.
Навбатдаги ҳуқуқий маслаҳат машғулоти Сурхондарё вилоят Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқрмасида ўтказилди.
Савол-жавоб кўринишида ўтказилган маслаҳат курсларида адлия бошқармасининг малакали ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари кўргазмали слайдлардан фойдаланган ҳолда ёритиб берилди.

26
Вилоятимизда навбатдаги минтақавий сайёр ўқув курси якунланди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 15 – 25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш марказининг профессор ўқитувчилари томонидан Термиз давлат университетида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 68 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 29 нафар адвокатларининг малакаси ошириш бўйича минтақавий сайёр ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курси якуни билан ўтказилган синовлар натижалари бўйича вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 68 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 29 нафар адвокатларига малака оширганлик тўғрисидаги малака сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов

26
Адлия бошқармаси жамоаси 12-сонли меҳрибонлик уйида

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси ҳам мамлакатимизда ўтказилаётган ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва уларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган ижтимоий акцияда фаол иштирок этган ҳолда Термиз шаҳрида жойлашган 12-сонли меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиларига китоблар топширилди.

26
“Журналистика: ҳуқуқий амалиётлар ва кўникмалар”

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят “Матбуот уйи” мажлислар залида вилоят ОАВлари ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор ўқитувчилари томонидан “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” ва “Журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари” мавзуларида ўқув семинари ўтказилди.

         Тадбирда маърузачи Юристлар малкасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доктори профессор Б.Тошев ўз маърузасида Оавларининг эркинлиги, Оавлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши,Оавлари эркинлигини суиистеъмол қилишга қўйлмаслиги, цензурага йўл қўйилмаслиги ҳақида тўхталиб, Оавсини таъсис этиш ҳуқуқи, Муассасис ва таҳририят ўртасида шартнома, бош муҳаррир, таҳририят ходими Оавсининг чиқарилишгига оид маълумотлар ҳамда Оавсини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, Оавларининг маҳсулоти уларни тарқатиш, даврий босма нашрининг электрон шакли, жаҳон ахборот тармоғидаги веб  сайт тарзидаги оавси ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.   Шу билан биргаликда, журналистнинг фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, журналистнинг ҳуқуқлари, журналистнинг дахилсизлиги, уларнинг мажбуриятлари, журналистика соҳасининг сири, касбга оид одоб ахлоқ қоидалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

         Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга ҳуқуқий тушунучалар берилди.

         Шунингдек, тадбирда иштирок этган барча ОАВлари ходимларига Юристлар малкасини ошириш маркази раҳбарияти томонидан сертификатлар берилди.

        

         Вилоят адлия бошқармаси

         масъул ходими                                                             Қ.Чориев

26
“Бирга китоб ўқийлик”

Мамлакатимизда бугунги кунда “Бирга китоб ўқийлик” мавзусида ўтказилаётган оммавий китобхонлик акцияси дориасида ёшларимиз ўртасида китоб тарғиботи, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан 2019 йил 23 апрель куни ўзи ўқиган тумандаги 47-сонли умумий ўрта таълим мактабига борган ҳолда ушбу таълим муассасасининг 10 нафар иқтидорли ўқувчиларига турли хил бадиий китоблар совға қилди ҳамда уларга китоб нафақат билим манбаи, балки тафаккур қайроғи, ақл чироғи, кўнгил табиби, руҳият озиғи эканлиги, юртимизда мутолаа маданиятини янада юксалтириш масаласига давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани жисмонан соғлом, маънан етук, билимли ҳамда мустақил фикрга эга авлодни камолга етказишдек эзгу саъй-ҳаракатларга туртки бўлаётганлиги тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

19
Ҳуқуқий саводхонлик барчага керак.

Шеробод туман  адлия бўлими томонидан 2019 йил 19 апрель куни “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё телеком филиали Шеробод телекоммуникация боғланмаси  ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув машғулоти ўтказилди ва унда меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва бошқа сохага оид норматив-хуқуқий хужжатлар мазмун мохияти тушунтирилиб берилди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича  жавоб берилди.

Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими                                                    Қ.Чориев