Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
04
Sportni sev, sport bilan yasha!

Joriy yilning 4 dekabr kuni O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 29 yilligi munosabati bilan "Sportni sev, sport bilan yasha" shiori ostida sportning basketbol turi bo'yicha "Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasining kubogi" uchun Surxondaryo viloyat birinchiligi bo'lib o'tdi.

08
Ustoz-shogird ananalari davom etmoqda

Mustaqillik yo’lida dadil borayotgan O’zbekistonning bugungi kunda yoshlarni qo’llab-quvvatlash, ularda ma’naviy qadriyatlarni tiklash va Vatanga sadoqat tuyg’ularini o’stirishda ulkan tadbirlar olib borilmoqda. Shu jumladan, Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi hamda tuman (shahar) adliya bo’limlarida ham yosh xodimlarni qo’llab-quvvatlash, ular o’rtasida ustoz-shogird an’analarini rivojlantirish borasida ko’plab ma’naviy-ma’rifiy tadbirlar tashkil etib kelinmoqda.


27
“Уч авлод” учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фаҳрийлар кенгаши раиси Э.Шерматов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдурасулов, вилоят адлия бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси, ТерДУ юридик факултети талабари ҳамда Юридик техникум ўқувчилари иштирокида 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

18
Ёшлар масаласи давлат сиёсатида

Юртимизда ёшларга оид сезиларли даражада улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида қонунчилигимизда ёшларни ҳар соҳада қўллаб қувватловчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар кўплаб қабул қилинмоқда. Жумладан, 2020 йил 30-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6017-сон Фармони қабул қилинди. Батафсил...

02
Иқтидорли ёшларга катта эътибор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сон қарори билан Республикада иқтидорли ёшлар ва академик лицейлар фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда.

Эндиликда академик лицейларда:

• ўқувчиларнинг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши таъминланади;

• чуқурлаштирилган фанлар соати оширилиб, улар улуши камида 50 фоизга етказилади.

• ОТМнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

Академик лицейлар базасида ушбу лицейларга ўқишга тайёрлаш, компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар, шу жумладан Интернет ёрдамида хизматлар кўрсатиш ёки ишлар бажариш орқали ўзини ўзи банд қилиш яъни фрилансингни ўргатиш бўйича таълим хизматлари, ёзги ва қишки мактаблар ташкил этилади.

С.Абраев
Қизириқ туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси

22
Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисида

Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Агентлик мамлакат президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида тузилган.

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳам ташкил этилган.

Президент фармони билан агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган. Ҳужжатга мувофиқ, агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.

Шунингдек, мазкур идоранинг ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириши кўзда тутилган.

Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Дастурда, жумладан, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгиланган.

 

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар

бўлими етакчи маслаҳатчиси           

Ҳ.Норқобилов