Yangiliklar
Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида 2020 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг 52-сонли қарори қабул қилинди.Батафсил...
Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жамиятда адолат барқарорлигини, қонун устуворлигини таъминлашга умрини сарф этган устоз фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Фахрийларимизни 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан табриклаш мақсадида бошқармаси бошлиғи ҳамда ходимлар фахрийлар билан учрашиб, уларга байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган пул маблағларини топширдилар.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси фахрийларимизга узоқ ва мазмунли умр, тинчлик ва хотиржамлик, юртимиз фахри бўлиб, ҳамиша хурмат ва эътиборда бўлишларини тилайди!!!
Жамиятда адолат барқарорлигини, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳа ривожига қўшган улкан хиссаси учун Чориев Қоржов Ўразович вилоят адлия бошқармаси рахбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Сизга узоқ ва мазмунли умр, тинчлик ва хотиржамлик, юртимиз фахри сифатида ҳамиша хурмат ва эътиборда бўлиб юришингизни тилайди!!!
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 17 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда. Батафсил...
Сурхондарё вилояти Бандихон туман адлия бўлимига фуқаролар Абдурахимов Абдурашид ва Жўраева Жумагул мурожаат қилиб бир неча йил давомида кўчмас мулки Қизириқ туман ҳокимлиги топшириғи асосида бузиб ташланиб етказилган 227 миллион сўм зарар Қизириқ туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлиги ҳамда янги ташкил этилган Бандихон туман ҳокимлиги томонидан олиб қўйилган ер майдонларига тенг ер майдонлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишган. Батафсил...
Сурхондарё вилоятидаги туманлар орасида илк электрон қарор Бандихон туман ҳокимига тегишли бўлди!
Бугун Адлия вазирлиги кўмаги билан Сурхондарё вилоятидаги туманлар орасида илк Бандихон туман ҳокими Ўткир Чориевнинг электрон қарори қабул қилинди.
2020 йил 18 февраль куни қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди. Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.
Жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.
