Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
Тўланмай келинаётган Ойлик иш ҳақи ходимларга тўлаб берилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига асосан, Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жумладан, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси ходимлари М.Джўраеванинг 2019 йил декабрь, 2020 йил январь-март ойлари ва У.Аннаев, Н.Бекмуратова, Ш.Чориева, Г.Рўзиеваларнинг 2020 йил март, апрель ойлари учун ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳамда 2020 йил февраль ойи учун солиқ ва электр энергияси учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган ушланмаларининг тўлов квитанциялари берилмаётганлигидан норози бўлиб Термиз туман адлия бўлимига мурожаат қилган. 

Мурожаатни ўрганиш давомида, Термиз туман адлия бўлимининг аралашуви билан, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси ходими М.Джураеванинг 2019 йил декабрь, 2020 йил январь-май ойлари учун жами 4 052 812 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилишига эришилган бўлса, ходимлар К.Анннаев, У.Аннаев, Н.Бекмуратова, Ш.Чориева ва Г.Рўзиеваларнинг жами 9 170 092 сўм миқдордаги ойлик иш хақлари тўлиқ тўлаб берилиб, карантин даврида оилаларнинг фаровон ҳаёт кечиришларига замин яратилди.

Бундан ташқари, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси бош ҳисобчиси томонидан ходимларга 2020 йил февраль ойи учун солиқ ва электр энергияси учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинган ушланмаларининг ушлаб қолинганган маблағларни тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияларини ҳам тўлиқ етказиб берилишига эришилди.

Шунингдек, Термиз туман адлия бўлими томонидан Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот  институтининг Сурхондарё вилоят илмий-тажриба станцияси мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Термиз туман Аҳоли Бандликка кўмаклашиш марказига маъмурий таъклиф киритилди ҳамда келгусида Меҳнат кодекси талабларига қаътий амал қилиш лозимлиги, акс ҳолда тегишли жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳнома юборилди.

Хулоса қилиб айтганда инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳар биримиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бор куч ғайратимизни ишга солишимиз ва бу борада олиб борилаётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Ш.Тиловов


Термиз туман адлия бўлими

 бошлиғи Б.Ашуров

18
Йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 май куни мамлакатда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Олис ҳудудларнинг пойтахт билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб тургани қайд этилилиб, Шу боис Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилган эди.

Карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланганди.

Бироқ, Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

Юқоридагиларга асосан, йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

 

Термиз шаҳар адлия бўлими 

бошлиғи в.в.б   Ҳ.Абдурахмонов

 

13
Адлия аралашгач мурожаат қаноатлантирилди.

Вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, Музработ туман адлия бўлими томонидан Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тўрақулованинг карантин пайтида хонадонига маиший газ баллони ўз вақтида етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати  ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Музработ туман адлия бўлимининг аралашуви билан қисқа вақт ичида фуқаро С.Тўрақуловага тегишли 2 дона маиший газ баллонлар “Музработ тумангаз” филиали ходимлари томонидан суюлтирилган газ билан тўлдирилиб, хонадонига етказиб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими

 

Музработ туман адлия бўлими

08
Олтинсой туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда

Жорий йил 7 май куни ЖИБ Олтинсой туман судида Олтинсой туман адлия бўлими томонидан манфаати кўзланиб туғилиш факти белгилаш ҳақида ФИБ Денов туманлараро судига киритилган аризалар бўйича 1922 йилда туғилган Орипов Тўхта, 1930 йилда туғилган Улуғбердиева Назира, 1956 йилда туғилган Фаттоева Сора, 1954 йилда туғилган Исмоилов Хуррам, 1930 йилда туғилган Исмоилова Хафиза, 1935 йилда туғилган Ризаева Момохол, 1959 йилда туғилган Омонов Соатмурод, 1931 йилда туғилган Исаева Тожихол, 1927 йилда туғилган Мусаибова Жангил, 1924 йилда туғилган, Аралова Ойтошларнинг туғилганлик факти суд томонидан белгиланиб, адлия бўлимининг аризалари қаноатлантирилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими 

етакчи маслахатчиси   Қ.Чориев


23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони амалда

2019 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.

Мазур Фармон хусусий мулкни ҳимоя қилиш, мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш соҳасида янги даврни бошлаб берди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Конституциянинг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва янада кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тўғрисидаги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Фармонга асосан барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги энг муҳим вазифалари белгилаб берилди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бундан мустасно), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек, давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби;

2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этиш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби белгиланди.

Шунингдек, мазкур Фармон билан жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Бошқарма етакчи маслаҳатчиси С.Алламуродов

 

 

21
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий М А Ъ Л У М О Т

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий

М А Ъ Л У М О Т

 Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 530 та (шундан 269 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 62 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 142 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 34 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 11 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 396 таси ҳал этилди, 35 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 15 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

 

Диаграмма 1. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

 Келиб тушган мурожаатларнинг 396 таси (74.7 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 157 та мурожаат (39.6 %) қаноатлантирилди, 223 тасига (56.3 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 16 таси (4.04 %) белгиланган тартибда рад этилди, 35 та мурожаат (8.8 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 57.5 фоизи (96 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 16.7 фоизи (10 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 27.7 фоизи (25 та), нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид мурожаатларнинг 68.8 фоизи (22 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

 

Диаграмма 2. Қаноатлантирилган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

 Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 12 та тақдимнома, судларга 317 млн. 190 минг сўмлик 2 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 221 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 11 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 28 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 65 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Бойсун ва Денов туманида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 21 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 20 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 1 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 20 таси (яъни сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидан 95.2 фоизи) хал этилди, 1 таси (яъни 4.8 фоизи) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилди.

Ҳал этилган мурожаатларнинг 12 таси (40 %) қаноатлантирилди, 8 тасига (60 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.

III. Айрим соҳалар кесимида келиб тушган мурожаатларнинг алоҳида хусусиятлари бўйича таҳлили:

Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 530 та (шундан 269 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 62 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 142 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 34 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 12 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, бошқа соҳалар бўйича 11 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 396 таси ҳал этилди, 35 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун юборилди, 5 таси қонунда белгиланган асосда ва тартибда кўрмасдан қолдирилди, 15 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 269 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 167 таси (62.1 %) ҳал этилиб, шундан 96 таси (57.5 %) қаноатлантирилди, 71 тасига (42.5 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 94 таси (34.9 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун адлия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларга юборилди, 2 таси (0.7 %) кўрмасдан қолдирилган, 8 таси (3.0 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 10 та тақдимнома, судларга 10 млн. 45 минг сўмлик 1 та даъво аризалари киритилди. Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 211 млн. 244 минг сўм пул маблағлари ундирилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги йўналишларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 49 та;

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 10 та;

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 12 та;

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 28 та;

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 5 та;

- прокуратура органлари фаолиятига оид 6 та;

- бошқа масалалар юзасидан 95 та.

 

Диаграмма 3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида энг кўп келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимида таҳлили.

 2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 62 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 8 таси адвокатурага доир қонунлар юзасидан, 28 таси Нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан ва 3 таси Нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлардир.

 

Диаграмма 4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳаси бўйича

IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади:

1. Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 948 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 855 таси (90.1 %) хал этилиб, шундан 600 таси (70.2 %) қаноатлантирилди, 255 тасига (29.8 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди, рад этилган мурожаатлар мавжуд эмас. Келиб тушган шикоятларнинг 64 таси (6.8 %) тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилди, 9 таси (0.9 %) кўрмасдан қолдирилган, 41 таси (4.3 %) ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида.

 

Диаграмма 5. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлили.

 Мурожаатларнинг қаноатлантириш даражаси ўрганилганда қуйидаги кўринишга келди:

 

 Диаграмма 6. Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг мурожаатларни қаноатлантириш даражаси

Келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида айрим соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатларни бошқаларига нисбатан кўплиги кузатилди. Масалан, биргина туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ўзига қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар беришни сўраб 56 нафар фуқаро ариза билан мурожат қилган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, мазкур соҳага оид мурожаатлар энг кўп келиб тушган ҳудудларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ва жадаллаштиришга эҳтиёж катта.

Шунингдек, меҳнат низолари бўйича 195 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 148 таси ойлик иш ҳақи масаласидаги шикоятлардир. Бундан кўриш мумкинки, айрим ташкилот ва идораларда ходимлар меҳнатига қонунда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти. Иш берувчилар ўз ходимларига ойлик иш ҳақларини вақтида тўлиқ тўлаб берилишини таъминлай олмай амалдаги меҳнат қонунчилигини бузиб келишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ҳар бир иш берувчи ўзининг жорий молиявий ҳолатидан қатъий назар ўз ходимларига уларнинг меҳатлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақ тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни тўлиқ ва ўз вақтида сифатли кўриб чиқилиши юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатлар энг кўп келиб тушаётган соҳалар бўйича алоҳида ишларни амалга ошириш, жумладан тегишли ҳудудларда мурожаатда келтирилаётган масалалар бўйича сўровномалар ўтказиш ва ҳуқуқий мониторинг ишларини доимий олиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида барча мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлимлари ҳамда адлия бўлимлари ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга таклифлар киритиб бориш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса ҳудудлардаги тегишли секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими

06.04.2020 й

 

21
Карантин даврида амал қилиш муддати тугайдиган ҳужжатлар

Хабарингиз бор Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди.

Бугунги кунда барча мамлакатлар ва халқларнинг ягона мақсади короновирус тарқалишини олдини олиш, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишдир.

Ўзбекистонда ҳам кўплаб давлатлардаги каби карантин билан боғлиқ қатъий чеклов чоралари жорий этилган ҳолда карантин вазиятида қулайлик яратиш мақсадида қуйида жорий этилган тартиблар ҳақида ҳам тўхталсак:

1.             Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.

2.             Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнгача автоматик тарзда узайтирилди.

3.             Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

4.             Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

Шунингдек:

-                Карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.

-                Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

-                Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади. Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурий.

-                Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

-                Ҳар бир бозорга киришда “дезинфекция туннели” ва “санитария пост”лари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.

-                Электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми жорий этилади.

Ушбу тартиблар фуқаролар ва тадбиркорларга карантин даврида енгиллик яратиш мақсадида жорий этилган бўлиб, ҳар биримизнинг юртимизда давлат томонидан кўрилаётган амалий чора-тадбирларга монанд равишда тавсия этилаётган тиббий ва карантин талабларига қатъий риоя қилишимиз олдимизда турган хавотирли вазиятдан эсон-омон ўтишимизнинг энг асосий омилидир.

Зеро, юртбошимизни таъбири билан айтганда,

“Мамлакатимизда фаолият юритаётган бирон-бир тизим тўхтаб қолмади. Биз вазиятдан келиб чиқиб, халқимизнинг соғлиғини ўйлаб, ишимизни бошқа шаклда ташкил этяпмиз.

Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз.

Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқамиз.

Кўпни кўрган, турли синовларда тобланган мард ва матонатли халқимиз билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз, албатта, енгиб ўтамиз”.

                Музработ туман адлия бўлими бошлиғи Д.Йўлдошева 

20
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил I-чорак ҳаражатлари.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2020-йил I-чорак бюджетдан ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида маълумот.










16
Қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича ўрганиш ўтказилганда, айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низом талабларига зид равишда бошқарма томонидан спорт таълим муассасаси раҳбари ва номзод мураббийи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини тасдиқловчи кафолат хати ортиқча олинган.

Мазкур низомнинг 33-бандига кўра, спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномага илова қилиниши ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган тақдирда, у рад этилади ва уни тақдим қилган ташкилотга рад этиш сабаблари кўрсатилган жавоб хати юборилади.

Бошқармага 2019 йил давомида келиб тушган спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномаларга Низомда белгиланган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган бўлсада, у рад этилмасдан, спорт разрядлари берилган.

Жумладан, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати томонидан 2019 йил 27 августда берилган 01-9/177-сонли спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномада 17 нафар номзодга спорт разрядини бериш сўралган.

Ушбу тақдимномада кўрсатилган 17 нафар спортчига нисбатан уларнинг тренери томонидан берилган тавсифнома илова қилинмаган бўлсада, мазкур тақдимнома белгиланган тартибда рад қилинмасдан разрядлар берилган.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси, тўртинчи қисмида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади деб белгиланган бўлсада, қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби бошқарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинмаган.

Қонуннинг 35-моддасига кўра, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.

Давлат органлари мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузади, уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади.

Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

2018-2019 йиллар давомида бошқармага келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисоби юритилмаган ҳамда умумлаштиришлар ва таҳлил этиш ишлари олиб борилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2019-2020 йилларда амалга ошириш бўйича йўл хаританинг                29-бандида 2020 йил 1 январга қадар давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлигини ўрганиш белгиланган бўлсада, давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлиги белгиланган муддат бузилиб, 2020 йил 14 февралда ўрганилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1013-сонли қарорида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олиш ва уларни раҳбарлар ва ходимлар эътиборига етказиш учун масъул шахс белгиланиши кўрсатилган бўлсада, бошқарма бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс белгиланмаган.

Ўрганиш давомида аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

25
Қонун ижроси билан кучли.

Адлия бошқармаси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик иш режасига асосан вилоят давлат архивида қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилди ва бир қатор қонун бузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

Вилоят давлат архиви ходимларига 2018 йил ва 2019 йил учун йиллик таътилларни бериш навбати архив директори томонидан ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида тасдиқланган. Бироқ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомнинг 8-бандига кўра, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини вақтинча сақлашни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар белгиланган муддатлар ўтгандан кейин ҳужжатларни давлат архивларига топшириши лозим.

Вилоят давлат архиви томонидан миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини топшириши лозим бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар рўйхатини шакллантирилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2154-моддасида архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчилар эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Ҳужжатларни архивга топшириш муддатини бузган ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан 2016-2019 йиллар давомида бирорта ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириш чоралари кўрилмаган.

Хусусан, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, статистика бошқармалари, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамда электр тармоқлари шўъба корхоналари ўз ҳужжатларини архивга топшириш муддатларини бузган бўлсада, уларга ҳужжатлар топширилиши зарурлиги ҳақида хат юбориш билан чекланилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 43-банди, олтинчи хатбошисида архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади деб белгиланган.

Бироқ, вилоят давлат архиви директори томонидан архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси тасдиқланмаган.

Вилоят давлат архиви томонидан юритилган ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китоби низомда белгиланган талабларга номувофиқ шаклда юритилган.

Хусусан, ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китобида қайси ҳужжат бўйича қабул қилинганлиги, номи, рақами ва санаси, фонд номи кўрсатилмаган ҳамда дафтарнинг шакли ҳам А3 шаклда эмас.

Виоят давлат архивида фондлар рўйхати ҳамда йиғмажилдлар рўйхати юритилмаган.

Йўл қўйилган қонун бузилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоят архиви директори номига тақдимнома киритилди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими