Yangiliklar
Сурхондарё вилоятида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали профессор ўқитувчилари иштирокида жорий йилнинг 15 апрель кунидан Термиз давлат университетида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 65 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 30 нафардан зиёд адвокатларини малакалари ошириш мақсадидаги навбатдаги минтақавий сайёр ўқув курси бошланди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ғайрат Тиловқобилов
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган Ҳокимлик соати йиғилишда бир марталик акция доирасида кўчмас мулкларга эгалик килиш ҳукуки бериш бўйича Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан ижрога юборилган қўшма кўрсатмадаги топшириқлар муҳокама қилинди. Бу борада оқсоқликларга йўл кўяётган туманлар масъуллари фаолияти танқид қилинди ва қисқа муддатларда акция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Бундан ташқари, акция доирасида ялпи якуний хатловни ўтказишга ва фукаролардан мурожаатларни сайёр тартибда олиш ишларига амалий ёрдам кўрсатувчи ишчи гуруҳлар таркиби туман ҳокимларининг фармойишлари билан тасдиқланди ва бу борада ишлар давом эттирилмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Ҳусниддин Қаршиев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 461-сонли қарори ижроси бўйича маҳаллаларда жойига чиққан ҳолда аризалар олинмоқда.
Адлия бўлимлари томонидан вилоят миқёсида кун якуни бўйича 623 та туман ҳокими қарорлари қабул қилинишига эришилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида “Экология соҳасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Ушбу ўқув машғулотида маърузачилар сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилганлигини билдиришдилар.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлигини: атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни ташкил этиш, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратни ўрнатиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни амалга оширишга оид амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларини, зоология ва ботаникага оид коллекцияларни давлат томонидан рўйхатга олиниши ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Қизиқарли ўтган ўқув машғулоти давомида барча иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан билдирилган саволларга тегишли тушунтиришлар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан манфаатдор идора ва ташкилот вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар давомида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш, аукцион ўтказиш ҳамда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ҳамда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тартиби ва шартларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Семинар тадбири Сурхондарё вилоят "Ишонч" телевидениеси томонидан тасвирга олинди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Адлия вазири ўринбосари Ташкулов Акбар Джурабаевич томонидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги Термиз шаҳар, Музработ, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой ҳамда Термиз туман адлия бўлимларига Nexia-3 хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Ҳусниддин Қаршиев
| Сурхондарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳақида | ||||||||
| МАЪЛУМОТ 20.03.2019 й ҳолатига | ||||||||
| Т/р | Шаҳар ва туманлар | Давлат нотариал идора номи | Нотариуснинг Ф.И.Ш | иш кунлари соат 09:00дан 17:00 га қадар | Дам олиш кунлари | Нотариал идора жойлашган жойи | Идора телефон рақами | Уяли телефон рақами |
| 1 | Термиз шахар | Термиз шахар 1-сон | Хаитов Шароф Рашидович | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” | (0-376) 225-00-33 | 99891 585-08-05 |
| 2 | Термиз шахар 2-сон | Бобоқулов Ҳамро Худойқулович | сешанба-якшанба | душанба | Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 53”Б” | (0376) 227-28-64 | 99899 674-14-44 | |
| 3 | Термиз шахар 3-сон | Курбонова Мусаллам Тураевна | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, 5-кичик даха, 83-уй | (0-376) 225-28-38 | 99893-610-03-00 | |
| 4 | Термиз шахар 4-сон | Шукуров Баҳром Чориевич | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 46”А” | - | 99891 585-90-35 | |
| 5 | Термиз шахар 5-сон | Халилова Мохичехра Эргашевна | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 20-уй | (0-376) 225-00-33 | 99890 520-30-33 | |
| 6 | Термиз шахар 6-сон | Джумаева Ёқутхон Хушбаковна | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй | (0-376) 223-44-58 | 99891 580-44-11 | |
| 7 | Термиз шахар 7-сон | Тошпулатова Мухайё Ахматовна | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй | (0-376)225-08-18 | 99891 577 42 24 | |
| 8 | Термиз шахар 8-сон | Гаффаров Бекзод Хамракулович | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй | (0-376) - | 99890 129-88-77 | |
| 9 | Термиз шахар 9-сон | Рахманова Гузал Бекназаровна | душанба-шанба | якшанба | Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 40-уй | - | 99890 990 14 82 | |
| 10 | Термиз туман | Термиз туман (катта нотариус) | Чориев Алик Усмонович | душанба-шанба | якшанба | Термиз туман, Учқизил қўрғони | (0-376) 363-22-44 | 99890 644-35-85 |
| 11 | Термиз туман (нотариус) | Хасанов Шавкат Хасанович | душанба-шанба | якшанба | Термиз туман, Учқизил қўрғони | (0376) - | 99899 424-17-56 | |
| 12 | Ангор туман | Ангор туман 1-сон | Усмонов Алишер Рустамович | душанба-шанба | якшанба | Ангор туман, Гагарин кўчаси, 5-уй | (0-376) 312-19-51 | 99890 111-82-29 |
| 13 | Ангор туман 2-сон | Юлбарсов Аллаёр Панжиевич | душанба-шанба | якшанба | Ангор туман, Ат-Термизий кўчаси | (0-376) 312-17-95 | 99893 766-94-93 | |
| 14 | Ангор туман 3-сон | Каримов Умид Зоирович | душанба-шанба | якшанба | Ангор туман Дўстлик маҳалласи Хаким Ат Термизий кўчаси | (0-376) 31-21-735 | 97 536-65-88 | |
| 15 | Шеробод туман | Шеробод туман 1-сон | Хамроева Хулкар Мингдовуловна | душанба-шанба | якшанба | Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси | (0-376) 322-29-13 | 99891 575-06-28 |
| 16 | Шеробод туман 2-сон | Норбоев Шербек Қўйлиевич | душанба-шанба | якшанба | Шеробод туман, Мустақиллик кўчаси 53-уй | (0-376) 32-22-405 | 99897 532-00-81 | |
| 17 | Шеробод туман 2/1-сон | Рустамов Лазиз Рустамович | душанба-шанба | якшанба | Шеробод тумани Мустақиллик кўчаси | (0376) 32-21-228 | 906 445 005 | |
| 18 | Бойсун туман | Бойсун туман | Шоймардонов Файзилло | душанба-шанба | якшанба | Бойсун туман, Олмазор кўчаси | (0-376) 335-21-42 | 99897 534-68-63 |
| 19 | Қизириқ туман | Қизириқ туман | Шойимов Баходир Рахматович | душанба-шанба | якшанба | Қизириқ туман, Мустақиллик кўчаси, 1-уй | (0-376) 359-15-46 | 99891 582-45-45 |
| 20 | Музработ туман | Музработ туман (Катта нотариус) | Кадиров Карим Саломович | душанба-шанба | якшанба | Музработ туман, Янги ҳаёт махалласи | (0-376) 349-23-22 | 99891 904-97-15 |
| 21 | Музработ туман (нотариус) | Темиров Диловар Рустамович | душанба-шанба | якшанба | Музработ туман, Янги ҳаёт махалласи | (0-376) 34 92 322 | 919977788 | |
| 22 | Жарқўрғон туман | Жарқўрғон туман 1-сон | Абдиев Фарход Маматқобилович | душанба-шанба | якшанба | Жарқўрғон туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй | (0-376) 349-23-22 | 99894 644-16-83 |
| 23 | Жарқўрғон туман 2-сон | Элмуродов Бахром Гаппарович | душанба-шанба | якшанба | Жарқўрғон туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй | (0-376) 43-26-257 | 99 891 585 20 47 | |
| 24 | Қумқўрғон туман | Қумқўрғон туман 1-сон | Абдуллаева Наргиза Хасановна | душанба-шанба | якшанба | Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи | (0-376) 465-17 43 | 99891 576-27-55 |
| 25 | Қумқўрғон туман 2-сон | Собиров Турғун Аллабердиевич | душанба-шанба | якшанба | Қумқўрғон туман, Сурхон сохили маҳалласи | (0-376) 465-17-81 | 99891 969-50-21 | |
| 26 | Қумқўрғон тумани 3-сон | Абдиназаров Алишер Менгали ўғли | душанба-шанба | якшанба | Қумқўрғон туман, Янги шаҳар маҳалласи Ойдин кўчаси 5-уй | (0-376) | 99890 388-77-88 | |
| 27 | Шўрчи туман | Шўрчи туман 1-сон | Ибрагимов Аликул Ибрагимович | душанба-шанба | якшанба | Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй | (0-376) ) 45-74-247 | 99894 515-07-72 |
| 28 | Шўрчи туман 2-сон | Бозоров Юсуф Ёдгорович | душанба-шанба | якшанба | Шўрчи туман, Мустақиллик кўчаси, 111-уй | (0-376) 457-74-05 | 99891 580-44-46 | |
| 29 | Шўрчи туман 3-сон | Номозов Нодирбек Исмоилович | душанба-шанба | якшанба | Шўрчи тумани Мустақиллик кўчаси | (0-376) 45 75 193 | 99891 579 15 00 | |
| 30 | Олтинсой туман | Олтинсой туман 1-сон | Муродов Ахмад Аликулович | душанба-шанба | якшанба | Олтинсой туман, Мустақиллик кўчаси, 43-уй | (0-376) 477-74-18 | 99890 645-21-91 |
| 31 | Олтинсой туман 2-сон | Ўрозов Абдувохид Норбоевич | душанба-шанба | якшанба | Олтинсой туман, Мустақиллик кўчаси, 43-уй | (0-376) 47 77 418 | 91-581-66-65 | |
| 32 | Денов туман | Денов туман 1-сон (катта нотариус) | Расулова Мохира Джуманазаровна | душанба-якшанба | шанба | Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида | (0-376)41-33-181 | 99899-730-00-23 |
| 33 | Денов туман 2-сон | Тошмуродова Нодира Артиковна | душанба-шанба | якшанба | Денов шаҳар, Мустақиллик кўчаси 43-уй | (0-376) 413-32-43 | 99891-516-05-10 | |
| 34 | Денов туман 3-сон | Бегимова Саодат Тоштемировна | душанба-якшанба | якшанба | Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида | (0-376) 413-58-76 | 99890-114-11-33 | |
| 35 | Денов туман 4-сон | Мирзаев Абдумалик Элмуротович | душанба-шанба | якшанба | Денов шаҳар, М.Барака кўчасида жойлашган Бахт уйи биносида | (0-376) 413-31-82 | 99897 786-71-76 | |
| 36 | Денов туман 4-/1-сон | Хасанов Азизбек Абдурасулович | душанба-шанба | якшанба | Денов тумани Мустақиллик кўчаси 43-уй | (0-376) 41 33 243 | 99-670-87-88 | |
| 37 | Сариосиё туман | Сариосиё туман 1-сон | Джумаев Даврон Хушбоқович | душанба-шанба | якшанба | Сариосиё туман, Абдулла Қаххор кўчаси, 1-уй | (0-376) 487-64-00 | 99894 514-36-66 |
| 38 | Узун туман | Узун туман 1-сон (катта нотариус) | Сиддиқов Нўмонжон Муҳаммаджонович | душанба-шанба | якшанба | Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй | (0-376) 447-33-62 | 99897 530-95-31 |
| 39 | Узун туман 1-сон (нотариус) | Шомуродов Жасур Алишерович | душанба-шанба | якшанба | Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй | (0-376) 447-33-62 | 99897 530-95-31 | |
| 40 | Узун туман 2-сон | Сайдуллаев Феруз Исроилович | душанба-шанба | якшанба | Узун туман, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй | (0-376) 447-31-41 | 99894-469-44-70 | |
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат нотариал идораларида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, нотариал идорага мурожаат қилган фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Очиқ адлия” (Ореn justice) 1 апрелдан жорий этилаётганини ҳисобга олиб, нотариал идора ходимларни фуқаролар билан муомала қилиш, уларга маслаҳатлар бериш ҳамда касб одоб-ахлок қоидаларига риоя этиш мақсадида малакали психологлар жалб этилиб, қисқа курсли ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Ўқув-тренинг машғулотларидан кўзланган асосий мақсад, фуқаролар билан оддий мулоқот ўрнатиш, ходимларни стресс ва бошқа вазиятларда ўзини-ўзи бошқариб, тўғри қарор қабул қилишдаги психологик ҳолатлари турли хил тест ва савол жавоблар шаклида аниқлаб берилди ва уларга келгусида амал қилиши лозим бўлган тавсиялар берилди.
Шунингдек, давлат нотариал идораларида фуқароларни навбатма-навбат дафтарга қайд қилиш тартиблари тушунтирилиб, ходимлар ҳаракатлари устидан келиб тушаётган шикоятлар сонини камайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ф.Аллаёров
Вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз давлат университетининг психология кафедраси ўқитувчиси психология фанлари номзоди доцент Норбошова Меҳри Очиловна томонидан “Ўзингни англа” мавзусида психологик тренинг ташкиллаштирилди. Мазкур тренингда ходимлар учун турли хил иш фаолияти самардорлигини оширишга хизмат қилувчи руҳиятни соғломлаштирувчи машғулотлар ўтказилди. Шунингдек ходимларга мулоқот ўтказиш, мулоқотни бошқариш қобилиятини шакллантириш бўйича маслаҳатлар берилди.
Эндиликда бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари учун ҳам ҳудди шундай психологик тренинглар ўтказилишига келишиб олинди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
2019 йил 27 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг кичик мажлислар залида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат нотижорат институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.Ходжаева ва унинг минтақавий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
Семинар давомида мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва амалий натижалари, ҳусусан, Сурхондарё вилояти суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.
Вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев