Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг 2019-йил бюджетдан ва бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши тўғрисида маълумот.
Молия-иқтисод бўлими бошлиғи И.Маматқулов
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тумандаги Бобур МФЙ, Баҳористон МФЙларда сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Термиз туман адлия бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни Архитектура ва қурилиш коллежи биносида тумандаги "намуна", "Кокилдор оата", "А.Навоий", "М.Эштемиров" ва "Шарк" маҳалласи фуқаролари учун тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.05.2018 йилдаги 349-сонли қарори ҳамда “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилиб 5 хилдаги 150 та тарқатма материаллар тарқатилди ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
2020 йил 22 январь куни, Шўрчи туман адлия бўлими томонидан тумандаги маҳалла фуқаро йиғинларига, Солиқ ходимлари, ФЎЎБОФМБ туман Кенгаши,туман Хотин қизлар Кенгаши,туман Нуронийлар кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилиб , буклет ва флаерлар тарқатилди, ҳамда саволларига жавоблар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 22 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Олтинсой туман адлия бўлими ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан биргаликда 2020 йил 23 январь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг қачондан амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.05.2018 йилдаги 349-сонли қарори ҳамда бир қатор янгидан қабул килинган ва ўзгартириш киритилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Шеробод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 23 январь куни тегишили ташкилотлар билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Қ.Чориев
Адлия вазирининг 2018 йил 15 октябрдаги 326-ум сонли “Адлия органлари ходимлари ўртасида касбий танловни ўтказишга доир ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида "Йилнинг энг яхши адлия бўлими", ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими”ни аниқлаш бўйича танлов ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, Жарқўрғон тумани адлия бўлими "Йилнинг энг яхши адлия бўлими" ва бошқарманинг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлар бўлими етакчи маслаҳатчиси Бўриева Муниса Комилжоновна “Йилнинг энг яхши адлия ходими” деб эътироф этилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
Қаршиев Ҳусниддин Холмуродович
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси тасдиқланди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб, мазкур қонун билан жорий этилаётган айрим янгиликлар қуйидагилардан иборатдир.
Солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилиб, солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.
Солиқ органларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни, солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилиб, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда.
Асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.
Яъни, тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий воситаларнинг импорти бўйича божхонада тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси асосий воситалар ўрнатилганидан кейин қайтарилиши белгиланмоқда.
Худди шундай кўчмас мулк объектларини барпо этилганда (ёки сотиб олинганда) сарфланган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси ҳам қайтарилади.
Ортиқча тўланган солиқ суммаларини ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ органлари томонидан асоссиз ундирилганлиги учун, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш белгиланмоқда.
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказилган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.
Солиқ қарзини солиқ тўловчининг дебиторларидан ундириш тартиби бекор қилинди. Ушбу тартибни бекор қилиниши солиқ қарзини учинчи шахс ҳисобидан ундирилишига чек қўйилиб улар томонидан ўзларининг
маблағларини мустақил равишда тасарруф этиш имконини беради.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар бўйича қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тақдим этилиши белгиланмоқда.
Солиқ тўловчиларни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида Республика бюджетига тушадиган солиқлар бўйича солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан аризани ўзлари ҳисобда турган ҳудуддаги солиқ органлари орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.
Бунда, солиқларни тўлашни кечиктиришда солиқ мажбурияти бажарилиши таъминоти сифатида мол-мулк гарови, банк кафолати ва кафиллик кўринишидаги янги таъминловчи воситалар киритилмоқда.
Солиқ органлари томонидан ахборот технологиялари асосида амалга ошириладиган солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, таҳлика-таҳлил дастури ёрдамида, солиқ назоратининг янги камерал текширув, сайёр текширув ва солиқ аудити ўтказилиши белгиланмоқда.
Хавфлилик даражаси паст бўлган корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади. Булар солиқ ҳисоботларида ҳақиқий даромадларини кўрсатган ҳолда мажбуриятларини ўз муддатларида бажараётган субъектлардир.
Хавфлилик даражаси ўртача бўлган корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади. Бу тоифадаги корхоналарга солиқ ҳисобини юритишда хатоликларга йўл қўяётган ва солиқ маслаҳатига эҳтиёжи бўлганлар киради.
Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар қўлланилмайди, аммо қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича пеня ҳисобланиши мумкин.
Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асосномаларни ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида сайёр солиқ текшируви ҳам тайинланиши мумкин. Сайёр солиқ текширув натижалари бўйича солиқлар қўшимча ҳисобланмайди.
Хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган корхоналарга нисбатан солиқ аудити тадбирлари амалга оширилади ва ушбу корхоналар фаолиятини тўғри йўлга қўйгунга қадар доимий назоратда бўлади. Ушбу тоифага солиқ мажбуриятларини бажаришда доимий равишда камчиликларга йўл қўяётган, яъни молиявий операцияларни амалга ошириш олиш учун маълум бир вақт давомида қасддан солиқ базасини камайтирадиган, солиқларни тўлашдан бош тортадиган, солиқдан қочиш схемаларидан фойдаланаётган, бухгалтерия ҳужжатларни ва ҳисобварақ-фактураларни сохталаштирадиган солиқ тўловчилар киради. Солиқ аудити натижаларига кўра қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, Солиқ кодексида низоли вазиятлар юзага келганида солиқ низоларини судгача ҳал қилишни мажбурий ўтказиш белгиланганлиги, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтини ривожланишига олиб келади.
Бундан ташқари давлат солиқ хизмати органлари эндиликда, солиқ назоратини профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина амалга оширишлари ҳам кўзда тутилган.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилиб, уларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёхуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.
Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Гаффаров