Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

08
Бола ҳуқуқларининг ҳимояси – устувор вазифаларимиздан биридир!

Бола ҳуқуқларининг ҳимояси – устувор вазифаларимиздан биридир!

 

Бугунги кунда мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ–4296-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ:

- ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқини бериш;

- болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

- болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланиши ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги;

- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаган ҳолларда 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлилиги;

- болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилиниши мустаҳкамлаб қўйилди.

Шу билан бирга, Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёш этиб белгиланди.

Эндиликда бола ҳуқуқларини янада ислоҳ қилиш мақсадида, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратиш тартиби жорий этиладиган бўлди.

 

 

Термиз шаҳар адлия бўлими

бош маслаҳатчиси Жўрабек Абдулазизов

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан A4 210x297 mm, 80g/m, 500 варақли 270 пачка ёзув қоғозини сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987432.

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси вилоятда фаолият юритаётган туманлар(шахар) адлия бўлимлари ва нотариал идораларда интернетнинг уланиш сифатини ва тезлигини яхшилаш мақсадида 5 дона  коммутатор сотиб олиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987421.  

04
Диққат танлов!!!

Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси 3 дона Ўзбекистон Республикаси байроғини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 4987429.


04
Ижро интизомини мустаҳкамлашда электрон дастурларнинг ўрни ва аҳамияти


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар

бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

                                                                                                                                                                                         Ш.М. Мирзиёев

 

 

Тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. Ўз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди. Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади. Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини таъминлайди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 октябрь куни ПҚ-3962-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
9 августдаги “Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига уланиши таъминланганлиги белгиланган.

Дарҳақиқат, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.

“Ijro.gov.uz” тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислиги остида ўтказилган кенгашлар баённомаларида белгиланган топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминловчи ахборот тизими ҳисобланади.

Мазкур тизимнинг оператори “Ijro.gov.uz” тизимини вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига жорий қилиш учун жавобгар бўлган, шунингдек, унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Мазкур компания томонидан ишлаб чиқилган “av.ijro.uz” тизими Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги адлия органлари ва муассасаларида тўлиқ ўрнатилди ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб узлуксиз ишлаб келмоқда.

Мазкур тизимнинг пайдо бўлиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини рўёбга чиқаришда жуда муҳим рўл тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан “республика — вилоят — туман (шаҳар)” уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилди.

“av.ijro.uz” тизими орқали туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан бемалол онлайн тарзда электрон ҳужжат айланиш орқали ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бу ўз новбатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларини идора ва ташкилотларга ўз вақтида етиб боришига, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлашда жуда муҳим рўл ўйнамоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ижро интизомини мустаҳкамлашда ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

1-даражали юрист                                                           Ф.Рустамов

03
Коррупция-тараққиёт кушандаси

Коррупция-тараққиёт кушандаси

 

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида сўнгги йилларда тизимли равишда ишлар олиб борилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сон фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш; давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш; давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш; давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш; фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш- ўрта муддатли истиқболда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланиши белгиланди.

Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш борасида ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали таъмагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,    Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш учун 3 ойдан кам бўлмаган (илгари – 1 йилдан кам бўлмаган) муддат ишлаб бериш кифоя этиб белгиланди.

Бошқа барча асослар чиқариб ташланди (нотариуслар учун - илмий даража, фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари, нотариат институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш; бошқа ходимлар учун – олий маълумотга эгалиги).

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда нотариал ҳаракат учун тўловлар, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008) рақами “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали фуқаронинг телефонига SMS шаклида юборилади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.

Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат нотариал идоралари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга хизмат қилади ҳамда ўзи-ўзидан коррупция ва таъмагирликка йўл қўйилишининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Термиз шаҳар 2-сон давлат

нотариал идораси нотариуси                                                              Х.Х.Бобоқулов

03
"Гиёҳвандликка барчамиз қаршимиз"

"Гиёҳвандликка барчамиз қаршимиз"

 

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган.    Ўтган асрдан бизга “мерос” бўлиб қолган трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури инсоният келажагига ҳавф солиб келмоқда. Хусусан, халқаро терроризм, дин ниқоби остидаги экстремистик, фундаменталистик ва сепаратистик хуружлар, наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес), одам савдоси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас.

 Энг ачинарлиси, гиёхвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига саббаб бўлмоқда.

Гиёҳвандликка қарши қурашни кучайтириш мақсадида БМТ томонидан “Наркотик моддалар тўғрисида”ги, “Психотроп моддалар” ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш туғрисида”ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабрдаги 47/112-сонли резолюциясига кўра “26 июнь - Халқаро наркотик моддаларини суистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни” деб эълон қилинган.

Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги асосий танлаган йўли трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар наркотик воситаларни контрабанда қилиш учун республика ҳудудидан фойдаланишининг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи устидан қатъий назорат ўрнатиш, гиёҳвандлик восталарининг ноқонуний айланишига қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш, гиёҳвандликка чалинган беморларга кафолатли тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Юртимизда, “Гиёҳвандлик воситалари ва психатроп моддалар тўғрисида”ги 1999 йилда қабул қилинган Қонун амалга киритилиши билан инсон ақл идрокига таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилувчи шахсларга нисбатан муносабат ўзгариб, инсонийлик тамойиллари кучайтирилди. Гиёҳвандликка чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу қонун билан гиёҳвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари белгиланди.

Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиши мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни пропаганда қилиш мутлақо тақиқланди.

Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса, вояга етмаганларни жалб қилишига алоҳида ҳол деб қаралади. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. Жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёҳвандликка қарши қаратилгандир.

Булардан ташқари, республикамиз қонунларида салбий ҳолатлар, ғайриқонуний ишлар ва жамоат учун хавфли ҳаракатларга қарши тарбиявий воситаларни қўллаш каби тадбирлар белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни айтишим жойизки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, ав­вало, организмда унга қар­ши иммунитет ҳоcил қи­линиши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шуурида иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

 

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи Шерозиддин Тиловов

01
"Бахтли болалик қонун ҳимоясида" шиори остида тадбир қизғин бўлиб ўтмоқда

Термиз шаҳар адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 1-июнь куни шахардаги ёшлар боғида 1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтли болалик қонун ҳимоясида" шиори остида тадбир қизғин бўлиб ўтмоқда. Шунингдек,  Тадбир иштирокчиларига болалар кунига багишланган 100 дан ортик таркатма материаллар хамда флаерлар таркатилди. Шу билан бирга, Вилоят адлия бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан шифохоналарда даволанаётган болаларга байрам муносабати билан китоблар ҳам совға қилинди.

Термиз шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                                  Ж.Абдулазизов

31
"Ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасидаги фаолиятида учраётган муаммолар" мавзусида семинар ташкил этилди.

Адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларни тегишли соҳаларга доир қонун ҳужжатларининг ижроси, қонунчиликдаги янгиликлар бўйича хабардор қилиш мақсадида уларнинг юридик хизмат ходимлари билан график асосида алоҳида- алоҳида семинар машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди.
Хусусан, жорий йилнинг 31 май куни адлия бошқармаси биносида вилоят ва туман (шаҳар) давлат солиқ идоралари юридик хизмат ходимлари иштирокида ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устиворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасидаги фаолиятида учраётган муаммолар ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
Семинарда солиқ идоралари фаолиятида аввало ҳалқнинг солиқ соҳасида муаммолар юзага келишининг олдини олиш масалалари бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи                                           Ғайрат Тиловқобилов