Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
Бола парвариши бўйича нафақа тайинланди.

Хусусан, Термиз тумани, "Учқизил" маҳалласи, "Автобаза" кўчаси 199-уйда яшовчи фуқаро Ў.Исломованинг "Учқизил" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандига 2 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигининг "Ишонч телефони"га қилган мурожаати Адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, ўрганиш жараёнида, Термиз тумани, "Учқизил" маҳалла фуқаролар йиғини нафақа тайинлаш комиссияси томонидан фуқаро Ў.Исмоилованинг моддий ва мулкий аҳволи тақдим этган ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 31 январдаги 1-сонли қарорига кўра, 01.02.2020 йилдан 31.01.2021 йилга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими бошлиғи

Ш.Тиловов

24
Узун туман адлия бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Оила маркази билан ҳамкорликда Узун туман 9220-сонли ҳарбий қисм бўлинмасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Узун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 24 февраль куни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Оила маркази билан ҳамкорликда Узун туман 9220-сонли ҳарбий қисм бўлинмасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳамда  янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

21
Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги 52-ум-сон "Очиқ адлия" ("Open Justice") дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида қонуни бўйича  Сурхондарё вилояти юридик коллежида коллежнинг 1-курс талабаларига ҳуқуқий тарғибот ўтқазилди.

Кадрлар бўлими С.Акрамов

21
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди биносида “Ёшлар ва суд” мавзусида учрашув ўтказилди.

Музработ туман маъмурий суди раиси У.Тожиев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Т.Абдураимов, туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ф.Нормаматова, туман проркурори ёрдамчиси Д.Ибрагимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси С.Рамазонов, туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова ва Музработ ижтимиой-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг “Ҳуқуқшунослик” йўналиши битирувчи ўқувчи ёшлари қатнашди.

Ҳозирги кунда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтилди, ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар бериб ўтилди, шунингдек туман маъмурий суди томонидан 2 турдаги 50 дона буклетлар тарқатилди.

Келгусида фуқороларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий тарғиботларни кенгайтириш мақсадида тумандаги мутассадди ташкилотлар билан келишиб олинди.

 

       Музработ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Осонова

21
Узун туман адлия бўлими томонидан туман Давлат архиви биносида “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

2020 йил 20 февраль куни Узун туман адлия бўлими томонидан туман Давлат архиви биносида “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари тушунтирилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

21
Денов туман адлия бўлими томонидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси ўтказилди.

Денов туман адлия бўлими томонидан  туман  Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

2020 йил 20 февраль куни Қумқўрғон туман адлия бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ, туман жиноят ишлари бўйича суди, туман маъмурий суди ҳамкорликда транспорт воситалари билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўлларда ҳаракатланиш маданияти ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича  
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ва бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилиб савол жавоблар ўтказилди ҳамда 50 дона буклетлар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Ангор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маъмурий ишлар бўйича суди раиси туман прокуратура ходимлари хамда туман “Қишлоқ хўжалик” бўлими, ходимлари билан ҳамкорликда

Ангор туман адлия бўлими томонидан тумандаги Маъмурий ишлар бўйича суди раиси туман прокуратура ходимлари хамда туман “Қишлоқ хўжалик” бўлими,  ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Каттақум” маҳалласи фуқароларига сайёр суд ва тарғибот  тадбири амалга оширилди. Тадбирда иштиркочиларга "Ер қонунчилиги тарғиботи акциси" доирасида Ер кодекси, ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, фуқароларда тушган саволларга жавоблар берилди ҳамда  буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказилди.

Бойсун туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ҳокимлиги ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман филиали вакиллари билан ҳамкорликда “Ер қонунчилиги тарғиботи акцияси” доирасида тумандаги “Хўжабулғон” ва “Бибиширин” МФЙлари фуқаролари, фермер хўжалиги раҳбарлари билан давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга ер тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи акс этган буклет  ва флаерлар тарқатилди.
Шунингдек, тадбирлар иштирокчиларига ер тўғрисидадаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар, ерларни ноқонуний сотиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Вилоят адлия бошқармаси

ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев

20
Олтинсой туман адлия бўлими томонидан Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадб

Жорий йилнинг 20 февраль куни Олтинсой туман адлия бўлими томонидан  Олтинсой туман Санитария эпедимолигия осайишталиги маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда ердан қонуний фойдаланиш тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма  материаллар тарқатилди.

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат

ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев