Yangiliklar
It is necessary to ensure the timely and effective implementation of the adopted documents so that everyone can feel the effects of public administration reforms in their lives. To this end, in the current address of the head of state to the Oliy Majlis on the results of 2020, great confidence was once again expressed in the Ministry of Justice, its territorial departments and divisions.
Over the past 4 years, 150 laws, about 2,000 decrees and resolutions have been adopted to implement large-scale changes in all areas. However, we cannot say that all local leaders understand the essence of these documents, use the opportunities provided, create the necessary conditions for the population and entrepreneurs, said the head of state.
To tell the truth, it is currently difficult to be aware of all of these sectoral normative legal acts in a timely manner, but not only managers, but also employees of every state body and organization should be aware of universally binding laws.
Take, for example, the Law of the Republic of Uzbekistan "On Appeals of Individuals and Legal Entities". The purpose of this Law is to regulate relations in the field of appeals of individuals and legal entities to state bodies and public institutions, as well as their officials.More...
Сурхондарё вилоят Узун туман адлия бўлимига 2020 йил 4-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.
I. Бўлимга келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Жумладан, Узун туман адлия бўлимига 2020 йил 4-чораги давомида жами 172 та (шундан, 170 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, бошқа соҳалар бўйича 2 та) мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 165 таси кўриб чиқилиб ҳал этилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 165 таси (97 %, умумий келиб тушган мурожаатлар сонидан) ҳал этилиб, шундан 114 та мурожаат (77%) қаноатлантирилди, 43 тасига (20 %) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 77 фоизи (114 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли Батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1118-моддасига асосан мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Қолаверса, мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.
Демак, марҳумнинг васиятномасида кўрсатилган шахс (жисмоний ва юридик шахс)лар, ҳамда давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари васият бўйича меросхўр бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 1135-1139-моддаларига асосан қонун бўйича меросхўрларнинг 5 та навбати мавжуд.Батафсил...
Мазкур Қарор 2020 йилнинг 15 сентябрь куни қабул қилинган.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди.
Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилишлозим.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар белгиланди: Батафсил...
Барчамизга маълумки жамиятда сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишни мақсад қилиб олган террорчилик ҳаракати мавжуд.
Мамлакатимизда ушбу жиноий ҳаракатларга чек қўйиш ва олдини мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Маркур қонуннинг мақсади - терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, асосий вазифалари - шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.Батафсил...
Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг вилоятдаги 5 нафар юридик хизмат ходимларига навбатдаги махсус унвон мартаба даражаларини бериш бўйича қабул қилинган буйруқлари бошқарма бошлиғи С.Саттаров томонидан ўз эгаларига топширилди.
Бизга маълумки, ҳар бир давлат органи ўзининг тизимини мувафақиятли амалга ошириш учун аввало коррупцияга қарши курашиш лозим. Шу сабабли адлия органлари ҳам бу борада давлат органлари ичида ўзининг мақсади, йўналиши ва чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига асосан, адлия органлари ҳам бир қатор буйруқлар, йўл хариталари, чора-тадбирлар ишлаб чиқиб адлия тизимини “Коррупциясиз соҳага айлантириш” борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Масалан, бунга мисол қилиб, 2020 йилнинг 24 февраль кунида Адлия вазирининг “Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги 42-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 43-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 44-ум-сон, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, бартараф этиш, мониторинг қилиш хамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 44-ум-сон буйруқларни келтириш мумкин. Батафсил...
Узун туман адлия бўлими томонидан мактабгача таълим бўлимида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис лавозимида ишловчи фуқаро Бахриддин Мелиқуловга тўланмай қолган 9 миллион 199 минг 733 сўм устама пули тўлаб берилди.
Фуқаро Б.Мелиқулов ушбу лавозимда ишлаб, ўзига тўланиши шарт бўлган устама пуллари тўланмасдан келаётганлигини билдириб, ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг 7-бўлим г-бандида давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга маъсул бўлган ходимларга бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади, деб кўрсатилган. Батафсил...
Маълумки, инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият бўлиб ҳисобланади. Шу боис, давлатимиз ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётганлиги ҳар бир йўналиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор вазифаси сифатида қаралаётганлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги кунга қадар юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясининг халқаро тан олинган принциплари, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупция ва одам савдосига қарши қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор миллий дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, махсус комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди. Бу билан ушбу жараёнга давлат ташкилотларини бирдек жалб этиш, уларнинг жамият ва давлат, фуқаролар олдидаги вазифаларини аниқ белгилашга эришилди. Батафсил...
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 27 июндаги 336-сонли Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига асосан вилоятдаги барча Нодавлат нотижорат ташкилотлари жорий йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни 2021 йилнинг 1 январидан 1 февралига қадар вилоят адлия бошқармасига топширишлари сўралади.