Yangiliklar
2000 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди, Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб 6 бўлим 31 моддадан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гаровга ушлаб турилган шахс — қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахсни озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қўлга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс;
терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар; Батафсил...
Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Агентлик мамлакат президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида тузилган.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳам ташкил этилган.
Президент фармони билан агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган. Ҳужжатга мувофиқ, агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Шунингдек, мазкур идоранинг ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириши кўзда тутилган.
Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Дастурда, жумладан, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгиланган.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар
бўлими етакчи маслаҳатчиси
Ҳ.Норқобилов
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида адлия бошқармаси, адлия бўлимлари ва бошқа алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида Сурхондарё вилояти ҳокими томонидн 2019 йил 12 октябрда имзолаган “Сурхондарё вилояти адлия бошқармасининг қонунларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа алоқадор ташкилотлар билан 2019-2020 йиллларга мўлжалланган йўл харитаси”нинг 15-бандида “Давлат харидлари масаласи ва молиявий ҳисоб-китоблар, электрон аукционда монопол ташкилотларининг роли” мавзусида семинар ўтказилди. Батафсил...
Конституция биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъий назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоядир.
Маълумки, Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шаклланиш тартибини, сайлов тизимини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради шунингдек, Конституция барча амалдаги қонунларнинг асоси ҳисобланади.
Мамлакатимизда асосий Қонуннинг қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганлигининг ёрқин ифодаси бўлди дейишимиз мумкин.
Шу билан бирга, Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ғурурланамиз ҳамда ҳар томонлама ўрганишимиз.
Шуни унутмаслигимиз лозимки, ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқдир. Батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармони билан адвокатлик институтини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар қабул қилинган, 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон Қонун билан “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари ваколатлари доираси кенгайтирилди. Улар зиммасига, шу жумладан, қуйидагилар тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш юклатилди: Батафсил...
Хусусан, Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тўрақулованинг карантин пайтида хонадонига маиший газ баллони ўз вақтида етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати ўрганилди.
Ўрганиш давомида, адлия бошқармасининг аралашуви билан қисқа вақт ичида фуқаро С.Тўрақуловага тегишли 2 дона маиший газ баллонлар “Музработ тумангаз” филиали ходимлари томонидан суюлтирилган газ билан тўлдирилиб, хонадонига етказиб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Шунингдек, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Нарзиқулованинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига мурожаат йўллаган. Батафсил...
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида жойларда аҳоли ҳонадонларига уйма-уй кириб уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Шунингдек, адлия органлари ходимлари томонидан аҳоли кундалик ҳаётида дуч келадиган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тарғибот материаллари тарқатилмоқда. Батафсил...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ҳар қандай зиддиятларни бартараф этишга қаратилган, бироқ, айрим шахслар билими етишмаслиги, хоҳиши йўқлиги сабабли ёки атайлаб унинг нормаларини нотўғри ва ўзича талқин қилиш орқали аҳолини чалғитишга уринмоқда. Мавзунинг муҳимлигини инобатга олиб, ҳамда Адлия органларига ушбу масалада келиб тушадиган кўплаб саволлар асосида жавоб-тушунтиришларни бериш жоиз.
Жумладан, бузилишга тушган кўп квартирали уйнинг ер участкаси учун ҳам компенсация тўланадими?
- Қонунчиликда кўп квартирали уй тагидаги ер участкаси учун ундаги хонадон эгаларига қандайдир ҳуқуқлар тақдим этилиши назарда тутилмаган. Шунинг учун кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эгалари бундай уйлар жойлашган ер участкаларига алоҳида ҳуқуқларга эга эмас. Шу муносабат билан мазкур ҳолатда ер участкасига бўлган ҳуқуқ алоҳида баҳолаш объекти ҳисобланмайди. Батафсил...
Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги аҳволи ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.
Меҳнат кодексининг 148-моддаси, иккинчи қисмида таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади деб белгиланган бўлсада, бошқарма бошлиғининг 2020 йил 3 февралдаги 14-ш-сонли буйруғига асосан бошқарманинг биринчи тоифали инспектори 3 февраль куни меҳнат таътилига чиқарилган бироқ, таътил учун ҳақ 17 кун ўтиб, 2020 йил 20 февраль куни тўлаб берилган. Батафсил...
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалар белгилаб берилганидан сўнг, туман-шаҳар адлия бўлимлари ташкил топганлиги муносабати билан ушбу вазифаларни амалга ошириш учун билимли, малакали, Одоб-ахлоқли кадрларга алоҳида аҳамият берилди.
Ҳозирги кунга келиб, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари муносиб кадрлар билан тўлдирилиб, кейинги вазифага ўтилди яъни ушбу ходимларнинг Одоб ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва уларнинг малакасини, билимини янада ошириш тадбирларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Батафсил...