Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича ўрганиш ўтказилганда, айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низом талабларига зид равишда бошқарма томонидан спорт таълим муассасаси раҳбари ва номзод мураббийи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини тасдиқловчи кафолат хати ортиқча олинган.
Мазкур низомнинг 33-бандига кўра, спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномага илова қилиниши ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган тақдирда, у рад этилади ва уни тақдим қилган ташкилотга рад этиш сабаблари кўрсатилган жавоб хати юборилади.
Бошқармага 2019 йил давомида келиб тушган спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномаларга Низомда белгиланган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган бўлсада, у рад этилмасдан, спорт разрядлари берилган.
Жумладан, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати томонидан 2019 йил 27 августда берилган 01-9/177-сонли спорт разрядини бериш тўғрисидаги тақдимномада 17 нафар номзодга спорт разрядини бериш сўралган.
Ушбу тақдимномада кўрсатилган 17 нафар спортчига нисбатан уларнинг тренери томонидан берилган тавсифнома илова қилинмаган бўлсада, мазкур тақдимнома белгиланган тартибда рад қилинмасдан разрядлар берилган.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси, тўртинчи қисмида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади деб белгиланган бўлсада, қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби бошқарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинмаган.
Қонуннинг 35-моддасига кўра, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Давлат органлари мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузади, уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади.
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
2018-2019 йиллар давомида бошқармага келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисоби юритилмаган ҳамда умумлаштиришлар ва таҳлил этиш ишлари олиб борилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2019-2020 йилларда амалга ошириш бўйича йўл хаританинг 29-бандида 2020 йил 1 январга қадар давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлигини ўрганиш белгиланган бўлсада, давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлиги белгиланган муддат бузилиб, 2020 йил 14 февралда ўрганилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1013-сонли қарорида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олиш ва уларни раҳбарлар ва ходимлар эътиборига етказиш учун масъул шахс белгиланиши кўрсатилган бўлсада, бошқарма бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс белгиланмаган.
Ўрганиш давомида аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, ижроси назоратга олинди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
Адлия бошқармаси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик иш режасига асосан вилоят давлат архивида қонун ҳужжатлари ижроси аҳволи ўрганилди ва бир қатор қонун бузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Вилоят давлат архиви ходимларига 2018 йил ва 2019 йил учун йиллик таътилларни бериш навбати архив директори томонидан ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида тасдиқланган. Бироқ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомнинг 8-бандига кўра, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини вақтинча сақлашни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар белгиланган муддатлар ўтгандан кейин ҳужжатларни давлат архивларига топшириши лозим.
Вилоят давлат архиви томонидан миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини топшириши лозим бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари, улар томонидан ташкил этиладиган идоравий, бирлашган идоравий, идоралараро архивлар рўйхатини шакллантирилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2154-моддасида архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчилар эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Ҳужжатларни архивга топшириш муддатини бузган ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан 2016-2019 йиллар давомида бирорта ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириш чоралари кўрилмаган.
Хусусан, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, молия, статистика бошқармалари, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамда электр тармоқлари шўъба корхоналари ўз ҳужжатларини архивга топшириш муддатларини бузган бўлсада, уларга ҳужжатлар топширилиши зарурлиги ҳақида хат юбориш билан чекланилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 43-банди, олтинчи хатбошисида архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади деб белгиланган.
Бироқ, вилоят давлат архиви директори томонидан архивдаги архив ҳужжатларини ҳисобга олиш тартиби ва схемаси тасдиқланмаган.
Вилоят давлат архиви томонидан юритилган ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китоби низомда белгиланган талабларга номувофиқ шаклда юритилган.
Хусусан, ҳужжатларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш китобида қайси ҳужжат бўйича қабул қилинганлиги, номи, рақами ва санаси, фонд номи кўрсатилмаган ҳамда дафтарнинг шакли ҳам А3 шаклда эмас.
Виоят давлат архивида фондлар рўйхати ҳамда йиғмажилдлар рўйхати юритилмаган.
Йўл қўйилган қонун бузилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоят архиви директори номига тақдимнома киритилди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 20 комплект (Поднятие и установка серверов. Предоставление и установка лицензии корпоративного антивируса Smart Security Business Edition for 20 users 1 года до полного работоспособного состояния. Обязательное установка всех антивирусов на территории и в подразделениях заказчика, на всех рабочих станциях и серверов. Проверка на вирусы, трояны, черви и шпионское ПО. Система предотвращения внедрения (HIPS). Сканер активности памяти. Диагностика защищенности системы. Централизованное управление и обновление. Управление на основе политик для отдельных устройств или клиентов.Обязательное условие: Наличие у поставщика сертификата партнера. Не менее 5 летний опыт работы в данной сфере. Обязательное наличие у поставщика официального письма от вендора направленный для данной организации о статусе официального поставщика. антивирус маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5131157
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 600 дона ўлчами 100х220 бўлган конверт, 200 дона ўлчами 160х220 бўлган конверт, ва 20 дона Тонер 1010-принтер учун, 100гр маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5131167
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Диққат танлов! Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан 16 дона камера(Поддержка режимов 640x480 @ 30 Гц, Интерполированное разрешение в мегапикселах (фото) 8 млн пикс, Подключение USB 2.0 C525.Микрофон встроенный, Фокусировка автоматическая, Угол поворота 360 град. Конструкция крепление на мониторе, Длина кабеля 1.5 м, Размеры (ШxВxГ) 40x32x68 мм, Вес 88 г, Дополнительная информация съёмка видео в формате HD 720p; возможность авторизации с помощью распознавания лица) , 16 дона микрафон (Микрофон для компьютера удобная модель настольного микрофона отлично подходящая как для домашнего интернет общения или записи голоса, так и для открытых конференций.Характеристики. Вид микрофон,Тип моно,Назначение для ПК,Способ подключения проводной,Крепление настольный,Источник питания фантомное питание,Разъем 3.5мм, Длина шнура 2 ма4 tech MI-10 ,Цвет серый, черный,Ширина 36 мм,Длина 117 мм,Высота 228 мм) ва 16 дона УСБ узатгич (USB удлинитель дает возможность на расстоянии подключать флешки, цифровые фотоаппараты, телефоны к компьютеру. С удлинителем одинаково хорошо работают как низкоскоростные, так и высокоскоростные USB устройства. Коннекторы: USB типа A мама на USB типа A папа Высококачественный экран под обмоткой и позолоченные контакты обеспечивают высокоскоростную передачу данных без ошибок. Длина кабеля: 10 м) маҳсулотини харид қилиш бўйича танлов эълон қилади. Қўшимча маълумотлар dxarid.uzex.uz сайтида. Лот рақами 5130107
Адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтказилаётган ҳаридлар жараёнида тартиб-таомиллари бузилаётганлиги ёки бошқа ножўя ҳатти харакатлар бўйича адлия вазирлигининг 1008 ишонч рақамига шикоят қилишингиз мумкин.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 март куни Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “ Биз-соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда маърузачилар томонидан Соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг еттита асосий қоидалари ҳақида тўхталиб, “Ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш – “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” мавзусида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” деб номланган видеоролик намойиш этилди.
Шу билан биргаликда,“ОИТС ва гиёҳвандликка қарши кураш” масалаларида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш тарихи, гиёҳвандлик унинг босқичлари ва тиббий муоммолар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қоунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик масалалари ҳақида тўхталиб, ушбу мавзуга оид слайд тақдимоти билан таништирилди.
Тадбир сўнгида, гиёҳвандликка қарши кураш чора-тадбирлари ва жиноятчиликка қарши кураш масаларида маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир сўнгида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Президентимизнинг 2020 йилнинг 27 февраль кунида бўлиб ўтган видеоселекторида, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари бўйича топшириғи берилган эди. Шунга кўра жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Олтинсой туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, туман ҳокимлиги ҳамда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазирнинг Олтинсой туманидаги қабулхонасининг раҳбар ва ходимлари иштирокида Олтинсой тумани "Миршоди" маҳалласи аҳолиси билан тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мутасаддилар томонидан аҳоли мурожаатларини кўриб чиқилиши билан бир қаторда, уларнинг томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, балиқчилик, асаларичилик, пилла етиштириш билан шуғулланиш каби тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганда уларга қонунчиликдаги мавжуд имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга туман адлия бўлими томонидан адлия сайли ташкил этилиб, ташриф буюрган фукароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид мингдан ортиқ қўлланма, буклет ва флаерлар тарқатилиб берилди.
Олтинсой туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Р.Норбобоев
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 10 март куни тумандаги Нуристон маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда кам таъминланган оилалар уйларига бориб муаммолари ўрганилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 10.03.2020 йилда "Ҳокимлик соатида" йиғилиш иштирокчиларига ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил 07 мартдаги 8-2/6/868-сонли топшириғи бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этишни таъминлаш,иш режими,ходимларни ишдан ташқари вақтда ишга жалб этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича Адлия вазири ва вилоят ҳокими ўртасида имзоланган “Йўл харита” ижроси юзасидан жорий йил 28 февраль куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи К.Гаффаров, Адвокатлар Палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Каюмов ва бошқарма масъул ходимлари иштирокида вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар билан адвокатура соҳасидаги янгиликлар ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш мақсадида давра суҳбати ўткизилди.
Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан
2019 йил давомида вилоятда фаолият юритаётган 126 нафар адвокатларга иҳтисослиши бўйича яъни фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш, маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш бўйича лицензия берилганлиги, адвокатлар томонидан 2019 йил давомида 5 738 та юридик ёрдам кўрсатилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган 12 нафар вилоят ИИБ тергов бошқармаси терговчилари тергов соҳасида адвокатлар билан боғлиқ масалалар, ўз навбатида адвокатлар фаолиятида Ички ишлар органлари тергови билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммолар хусусидаги муҳокамалар якуни юзасидан тегишли таклифлар билдирилиб, келгусидаги ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга
солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Исмоилов