Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

25
Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

24
Сиёсий жараён яқинлашмоқда

Ўзбекистон фуқаролари сайлов ҳуқуқларини умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда, очиқ-ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри ҳамда ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш орқали амалга оширадилар. Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.

23
Сиёсий жараёнларда фаоллик

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайловларнинг демократик жамиятни шакллантиришдаги аҳамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ

20
НАВРЎЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.

20
ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ АЙЁМИ

Адлия вазирлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати тадбир бўлиб ўтди.

18
Назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

Вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунинг билан бирга улар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Биргина, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги 2010 йил 29 сентябрдаги Қонунини фикримизни тасдиқлайди.

18
Нотариус қабулида бўлмоқчимисиз?

Тадбиркорлик фаолия­ти эркинлигини таъминлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, хусусий мулк ва мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар, ўз навбатида, мулкдорлар синфининг кенгайишига, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиийки, мазкур жараён нотариал ҳаракатлар ҳажми ошишини юзага чиқармоқда.

13
Матбуот анжумани

Ҳар-бир давлатнинг тарақиётида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Чунки давлат ҳам ҳокимият ҳам халқ манфаати учун хизмат қилади.