Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Адлия аралашгач фуқароларнинг мурожаатарни қаноатлантирилмоқда

Хусусан, Музработ тумани, “Шаффоф” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Тўрақулованинг карантин пайтида хонадонига маиший газ баллони ўз вақтида етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати  ўрганилди.

Ўрганиш давомида, адлия бошқармасининг аралашуви билан қисқа вақт ичида фуқаро С.Тўрақуловага тегишли 2 дона маиший газ баллонлар “Музработ тумангаз” филиали ходимлари томонидан суюлтирилган газ билан тўлдирилиб, хонадонига етказиб берилиши таъминланди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Шунингдек, Узун тумани, "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Нарзиқулованинг "Янги шаҳар" маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фарзандларига 14 ёшгача нафақа тайинланмаётганлигидан норози бўлиб Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган виртуал мурожаатларни қабул қилиш платформасига мурожаат йўллаган. Батафсил...

26
Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида жойларда аҳоли ҳонадонларига уйма-уй кириб уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.


Шунингдек, адлия органлари ходимлари томонидан аҳоли кундалик ҳаётида дуч келадиган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тарғибот материаллари тарқатилмоқда. Батафсил...

26
Ер участкаларини олиб қўйишда тартиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжат ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ҳар қандай зиддиятларни бартараф этишга қаратилган, бироқ, айрим шахслар билими етишмаслиги, хоҳиши йўқлиги сабабли ёки атайлаб унинг нормаларини нотўғри ва ўзича талқин қилиш орқали аҳолини чалғитишга уринмоқда. Мавзунинг муҳимлигини инобатга олиб, ҳамда Адлия органларига ушбу масалада келиб тушадиган кўплаб саволлар асосида жавоб-тушунтиришларни бериш жоиз.

Жумладан, бузилишга тушган кўп квартирали уйнинг ер участкаси учун ҳам компенсация тўланадими?

- Қонунчиликда кўп квартирали уй тагидаги ер участкаси учун ундаги хонадон эгаларига қандайдир ҳуқуқлар тақдим этилиши назарда тутилмаган. Шунинг учун кўп қаватли уйлардаги хонадонлар эгалари бундай уйлар жойлашган ер участкаларига алоҳида ҳуқуқларга эга эмас. Шу муносабат билан мазкур ҳолатда ер участкасига бўлган ҳуқуқ алоҳида баҳолаш объекти ҳисобланмайди. Батафсил...

26
Транспорт бошқармаси фаолияти бўйича

Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоят транспорт бошқармаси фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги аҳволи ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.

Меҳнат кодексининг 148-моддаси, иккинчи қисмида таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади деб белгиланган бўлсада, бошқарма бошлиғининг 2020 йил 3 февралдаги 14-ш-сонли буйруғига асосан бошқарманинг биринчи тоифали инспектори 3 февраль куни меҳнат таътилига чиқарилган бироқ, таътил учун ҳақ 17 кун ўтиб, 2020 йил 20 февраль куни тўлаб берилган. Батафсил...

22
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси С.Акрамовнинг Одоб-ахлоқ қоидалари юксак касбий масъулиятни белгилаб берувчи омил мавзусида маърузаси

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалар белгилаб берилганидан сўнг, туман-шаҳар адлия бўлимлари ташкил топганлиги муносабати билан ушбу вазифаларни амалга ошириш учун билимли, малакали, Одоб-ахлоқли кадрларга алоҳида аҳамият берилди.

Ҳозирги кунга келиб, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари муносиб кадрлар билан тўлдирилиб, кейинги вазифага ўтилди яъни ушбу ходимларнинг Одоб ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва уларнинг малакасини, билимини янада ошириш тадбирларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Батафсил...

22
Одам савдоси қурбонига айланманг!

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларни талаб этмоқда.

Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солувчи уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўз чегарасига асосан ёшларни, аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш уйғотмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Батафсил...


21
Янгилик: ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилмоқда

2020 йилнинг 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Бу билан аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қуйидаги қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

•  аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;

•  ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;

•  маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;

•  иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

•  “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;

•  меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Шунингдек, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди. Бу ҳозирги, амалдаги қонунчилик бўйича, ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга эса 26 ҳафта мобайнида тўланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, мазкур қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича тартибларда оширилади:

Биринчидан, ишдан ва иш ҳақидан, яъни меҳнат даромадидан сўнгги
12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)дан оз бўлмаган миқдорда оширилади. Аммо бу амалдаги қонунчиликка кўра, ҳозирда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда тўланади.

Иккинчидан, ишдан ва иш ҳақидан, яъни меҳнат даромадидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ, яъни 1 йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг
1 баравари миқдорида оширилади. Лекин,  бу амалдаги қонунчиликка кўра, ҳозирда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда тўланади.

Учинчидан, илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида оширилади. Бироқ,  бу амалдаги қонунчиликка кўра, айни вақтда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида тўланади.

Эслатма: мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Маълумот учун: ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўмни ташкил қилади.

С.Абраев,
3-даражали юрист,
Қизириқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

21
Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси фаолияти бўйича

Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги аҳволи ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.

Меҳнат кодексининг 148-моддаси, иккинчи қисмига кўра таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим.

Бироқ, бошқарма томонидан Меҳнат кодексининг ушбу талаби мунтазам равишда бузилишига йўл қўйилган.

Хусусан, бошқарманинг автомобиль йўлларини транспорт, механизация ҳамда техник таъминлаш бўлими бош мутахассиси бошқарма бошлиғининг 2019 йил 31 октябрдаги 104-сонли буйруғига асосан 2019 йилнинг 1 ноябрдан 25 ноябрига қадар меҳнат таътилида бўлган бўлсада, таътил учун ҳақ 2019 йил 3 декабрь куни 1 ой кечикиб тўланган. Батафсил...

21
МИЛЛАТ ТИЛИ - МИЛЛАТ ҒУРУРИ.

Дунёга машҳур Бобил минораси хақидаги афсонада шундай талқин қилинади.Усталарнинг ҳамжиҳатлиги сабаб минора тез суратларда қад кўтара бошлайди. Бу кетишда тез кунда минора осмон билан юзлашиб оламлар менгача етиб келади деган ўйда худо бир кечада усталарни ҳар хил тилда гапирадиган қилиб қўйган, шу сабабли ҳам башарият азал азалдан турфа тилда гаплашармиш.  Бу бир афсона холос...

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлди.

Олмон халқи урушдан вайронага айланган ўлкани бундан оз муддатда иқтисодиёти маромга тушган, ҳар тарафлама ривожланаётган мамлакатлар сафига олиб чиқа олган. Батафсил...

21
Surxondaryo viloyat yuridik texnikumiga ishga kiruvchi nomzodlarga onlayn tanlov jarayoni.

Surxondaryo viloyat yuridik texnikumiga ishga kiruvchi nomzodlarga onlayn tanlov jarayonini quyidagi manzil orqali ko`rishlaringiz mumkin.

https://youtu.be/aj8bXjT-Aco