Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси бўйича Олтинсой туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни туман ҳокимлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК туман филиали, туман ДХМ, туман қурилиш бўлими, туман ДСИ вакиллари ҳамкорилигида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиши ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартиби тўғрисида семинар ўтказилди.
Олтинсой туман адлия бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 майда кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 36-сонли баёни 13-банди ижроси бўйича Бойсун туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16 июнь куни Бош вазир қабулхонасининг туман филиали, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДК туман филиали, туман ДХМ, туман қурилиш бўлими, туман ДСИ вакиллари ҳамкорилигида тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор жисмоний ва юридик шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низом ҳамда e-auksion.uz сайти орқали аукцион савдоларида қатнашиши ва аукцион савдолари якуни бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштирилиш тартиби тўғрисида семинар ўтказилиб, тадбир давомида иштирокчиларга 10 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.
Бойсун туман адлия бўлими
Вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимига 2020 йилнинг ўтган жами 200 та, шундан 84 та тадбиркорлик субьектларидан мурожаатлар келиб тушган.
Бўлим томонидан тадбиркорлик субьектларининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ёрдам бериш ҳамда қонун ҳужжатларини нотўғри қўлланилишига барҳам бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Музработ туманида фаолият юритувчи “YASIN STROY” МЧЖ раҳбари Абдуллаев Ёсиддиннинг эгалигида бўлган 0,70 гектар ер майдони туман ҳокимининг қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган бўлсада, ўрнига ер участкаси ажратилмаганлиги ҳақидаги мурожаати бўлим иш юритувчи 2019 йил 26 декабрда келиб тушган.
Мурожаат юзасидан бошқарма томонидан ер майдони ўрнига тенг қийматдаги ер майдони ажратиб бериш ҳақида Музработ туман ҳокимлигига чиқарилган хатга асосан ер участкаси ажратиб берилди.
Бандихон тумани, Наврўз маҳалласида яшовчи фуқаро Маркаев Холиқул Турдиевичнинг узоқ йиллардан бери ташландиқ ҳолда бўлган 8 га ер майдони фермер хўжалиги юритиш учун танловга қўйилганлиги, комиссия томонидан танлов ноқонуний ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топиб, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) талаблари бузилганлиги аниқланди.
Адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда Қумқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил 13 декабрдаги Қ-5882-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида киритилган тақдимномага асосан, туман ҳокимининг жорий йилнинг 28 майдаги Қ-949-сонли қарори билан 2019 йил 13 декабрдаги Қ-5882-сонли қарор бекор қилинган.
Бошқарма томонидан тижорат банклари билан тадбиркорлик субьектларига кредит ажратиш бўйича самарали мулоқот ўрнатилиб, айрим кредит ажратиш масалалари ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.
Хусусан, “Сирож Самариддин Сабина” оилавий корхонаси раҳбарининг 30 миллион сўм кредит ажратилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича АТБ Микрокредитбанк Сурхондарё вилоят минтақавий филиали томонидан имтиёзли кредит ажратиб берилишига эришилди.
Адлия бошқармаси томонидан ҳозирги вақтда тадбиркорлик субьектларига карантин шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган имтиёзларнинг қўлланилиши аҳволини ўрганиш белгилаб олинди.
Бўлим бошлиғи Б.Гаффаров
Муҳтарам Президентимиз 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар:
Албатта, “рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.
Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади.
Шу боис, “Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.
Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали воситадир.
Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.
Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этилди ва бу таклиф Олий Мажлис томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Коррупцияга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 14-ум сонли буйруғи билан Адлия вазирлиги таркибида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди ва унинг Низоми тасдиқланди.
Ушбу бўлим Адлия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий булинмаси хисобланади ҳамда адлия органлари ва муассасаларига коррупцияга карши курашиш буйича тизимни жорий килиш устидан оператив назорат ва методик бошкарувни амалга оширади ҳамда қуйидаги асосий функцияларга эга:
-вазирлик тизими ходимларининг коррупцияга қарши сиёсат ва тартибларга, шунингдек, коррупция хавфи пайдо бўлишига имкон берадиган ҳолларда ахлоқий меъёрларга риоя этилиши устидан назорат ва назорат тадбирларини амалга оширади;
-коррупция хавф-хатарларни баҳолайди, натижада аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш чораларини ишлаб чиқади.
-жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва коррупция хавфи тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади;
-адлия ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маслаҳат беради ва бошқа шу каби функцияларни амалга оширади.
2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 42-ум сонли буйруғи қабул қилиниб, мазкур буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши сиёсати белгилаб берилди.
Унга кўра адлия органлари ва муассасалари коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:
-Қонунийлик;
-коррупцияга тоқатсизлик;
-очиқлик ва шаффофлик;
-коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги;
-коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;
-тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш
-Фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик
-коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш.
Шу ўринда мамлакатимизда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги жавобгарликлар белгиланганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Жиноят кодекси 205-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206 моддасилда ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 209-моддасида мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, 208-модда ҳокимият ҳаракатсизлиги, 210-модда пора олиш, 211-модда пора бериш, 212-модда пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 214-модда Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши каби жиноятлар содир этганлик учун қатъий жиноий жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 193.1-моддасида давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, 193.2-модда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлганлик учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.
Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4та муҳим омилга, яъни
-қонун устуворлигини таъминлаш;
-коррупцияга қарши қатъий кураш;
-институционал салоҳиятни юксалтириш;
-кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ эканлигини, бундан ташқари, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётганлиги, бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмаслиги, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмаслигини қайд этиб ўтдилар.
Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турганлиги, Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимиз, Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз кераклиги, ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этиш Президентимиз томонидан таклиф этилди ва бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш мумкинки, коррупцияга қарши курашда барча соҳаларда рақамли технологияларга ўтилганда, очиқлик, холислик ҳамда шаффофлик билан ёндашилгандагина коррупцияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларимиз билан белгиланган натижаларга эриша оламиз.
Бандихон туман адлия бўлими
бошлиғи Рустам Хуррамов
Бизга маълумки бутун жаҳон бўйича тарқалган коронавирус пандемияси деярли барча давлатларда ва барча соҳаларда ўзининг оғир оқибатларини келтириб чиқармоқда. Бунинг учун эса мамлакатимизда ҳам керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978 сонли Фармони қабул қилинди.
Фармон коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб,унга кўра 2020 йил 31 декабрга қадар Фармонда келтирилган рўйхати товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди. Шунингдек, жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши ҳамда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши кўрсатиб ўтилди.
Фармоннинг 3-бандига кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилади.
Бундан ташқари, мазкур Фармон билан мамлакатимиздаги туризм соҳаси билан боғлиқ йўналишда қўллаб-қувватланиши қайд этилган. Унда, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, «Uzbekistan Airways» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУК юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди ва ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлаши белгиланди.
Фармонда шунингдек, товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга эканлиги ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилиши кўрсатилган. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилсин, бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмаслиги кўрсатилган.
Фармоннинг 6-бандида қайд этилишича, ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан, ижтимоий солиқ бўйича — уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқига эга.
Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинди ва 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилди.
Фармон 15-бандига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилади. Шунингдек, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилади, акционерларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишларини 2020 йил 1 октябргача муддатда, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилади ва активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича талаб 2020 йил якунлари бўйича киритилади. Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади. 2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилади. Жорий йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади ва коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.
Коронавирус пандемияси даврида Республикамизда аҳолини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимиз 2020 йил 27 апрелда имзолаган ПФ-5986 сон Фармони бўлди.
Мазкур Фармон коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида асосий даромад манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож катламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, Фармоннинг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг пенсиялар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш белгиланди.
Кейинги қабул қилинган Президентимиз Фармони “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996 сонли Фармонидир.
Мазкур Фармон коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб,
унга кўра кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди.
Фармон 2-бандига кўра Кичик тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди.
Фармон 3-бандига кўра
тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди.
Божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилди.
Фармон 4-бандига кўра
2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди.
Фармон 5-бандига кўра, микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.
Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиши белгиланди.
Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.
Фармон 7-бандига кўра, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Юқорида қайд этиб ўтилган Фармонлар ижроси юзасидан фуқароларнинг ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олишга оид ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йил 1 июндан 1 июлга қадар Акция ташкил этилган. Акцияда иштирок этиш учун ушбу хавола орқали мурожаат йўллаш мумкин.
Бандихон туман адлия бўлими
бошлиғи Рустам Хуррамов
Жарқўрғон туман адлия бўлими ва туман ёшлар иттифоқи томонидан 1-июнь "Халқаро балаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 2 июнь куни тумандаги Пахтазавод маҳалласида яшовчи якка тартибда ўқиётган 2 гуруҳ ногирони 4-синф ўқувчиси Холмўминов Дилшодбек ва "Улуғбек" маҳалласида яшовчи якка тартибда ўқиётган 2 гуруҳ ногирони 2-синф ўқувчиси Рамазанова Муслималарнинг ҳолидан хабар олинди ва карантин коидаларига риоя килинган холда уйларига ташриф буюриб кизикарли китоб ва ўқув қуроллари берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди.
Учрашув давомида, болажонларни байрам билан табриклаб, уларга турли хил бадиий китоблар ва ўқув қуроллари, ширинликлар ҳамда болаларга ўзларининг ҳуқуқлари акс эттирилган 4 турдаги 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.
Байрам муносабати билан туман адлия бўлимлари томонидан жойларда вояга етмаган ишлари бўйича комиссиянинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка тартибда таълим олаётган, ногиронлиги бор шахслар ҳамда эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳамда чин етим болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғалар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Юртимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири бўлиб қолган эди.
Шу мақсадда, Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги 5816-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш, яъни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, ҳамда қонун ҳужжатларига асосланиб Адлия бошқармаси томонидан берилган лицензияларга кўра ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятида 38 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иш фаолиятини бошлади ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ва Нотариал Палата вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан уларнинг самарали фаолият юритишларида амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.
Фармон талабларига кўра 2020 йил давомида барча давлат нотариал идораларини босқичма-бочқич хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сифатида ташкил қилиш режалаштирилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Нотариал палата ҳудудий бошқармасига аъзо бўлгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал ҳаракатлар учун Пуллик хизматлар миқдори ва нотариуснинг иш кунлари хусусий нотариуснинг ўзи томонидан белгиланади.
2020 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилиш белгиланган.
Ушбу фармонга кўра, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ташкил этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттиради;
нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузиши оқибатида етказиладиган зарардан жисмоний ва юридик шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанади;
нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ҳудудий адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди.
Шу қаторда вилоятимизда ҳам Нотариал Палата ҳудудий бошқармаси Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йил 1 январдан мол-мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилинди: яъни
- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни бошқа шахсга ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш;
- васийликдаги шахс номидан мол-мулкларни ижара (аренда)га беришда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш (бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор этиш шарти билан).
Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинди:
- 2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани тасдиқлаш;
- 2020 йил 1 январдан - юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижара ва текин фойдаланишга бериш ҳамда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олишда ипотека, гаров ва лизинг шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.
2020 йил 1 январдан қуйидаги нотариал ҳаракатлар жорий этилди:
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш (гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш, экспертиза тайинлаш, Интернет тармоғидаги фактларни тасдиқлаш);
- фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, шу жумладан мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;
- яратилган муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.
- Бундан ташқари, битимлар бўйича тарафларнинг тўлов мажбуриятларини бажариши ихтиёрий равишда нотариус депозити орқали амалга оширилади. Бунда кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда муайян қарздорликлар аниқланганда, уларни тегишли маблағни нотариус депозитига ўтказиш орқали тўлаш ёки уларнинг асослилигини текшириш имконияти мавжуд бўлади;
- битимларни нотариал тасдиқлашни тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб хизмат кўрсатиш орқали видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш имконияти яратилади;
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки нотариал идорага мурожаат қилувчиларнинг навбат кутиб туриши камаймоқда, шунингдек, нотариуслар аввал фойдаланиб келган инвентар буюмлари (компьютер, принтер ва бошқа техник жиҳозлар) нотариусларнинг истакларига кўра уларга арзон баҳода сотилмоқда, фаолиятини бошлаётган бино эса ижарага берилиб, нотариусниннг эркин ва мустақил ишлашига шароит яратиб берилмоқда, бу билан нотариуснинг моддий манфаатдорлиги ортмоқда ва шу билан биргаликда қонун ҳужжатларига кўра нотариусларнинг жавобгарлиги янада кучайтирилганлиги айтиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга кўра Йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаб қилинмайди.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг иши нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ходими ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган шахслар, агар уларнинг ваколатлари тугатилган пайтдан эътиборан беш йил ўтмаган бўлса, олти ой муддат стажировка ўтайди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ф.Аллаёров
Сариосиё туман адлия бўлими ходимлари томонидан, 1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан , Ёшлар иттифоқи туман кенгаши етакчилари билан хамкорликда Сариосиё туманидаги "Боғи ширин" маҳалласида яшовчи Д.Бадалова васийлигидаги чин етим Латипова Севинч ва Хасан, Хусанларнинг холидан хабар олиниб совғалар топширилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Туман давлат орган ва ташилоти юридик хизмат ходимлари адлия бўлими ҳамкорлигида келгусида бажарилиши режалаштирилган ишлар бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда юридик хизмат ходимлари мавқейини ошириш бўйича ОАВда фаол бўлиш, “Одоб-ахлоқ қоидаларига” амал қилиш,тегишли қарорлар ижросини таъминлаш, телеграм каналларида фаол бўлиб ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш ҳақида ўзаро келишиб олинди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев