Yangiliklar
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 март куни Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида “ Биз-соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда маърузачилар томонидан Соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг еттита асосий қоидалари ҳақида тўхталиб, “Ёшларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш – “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” мавзусида ҳуқуқий тушунчалар берилиб, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?” деб номланган видеоролик намойиш этилди.
Шу билан биргаликда,“ОИТС ва гиёҳвандликка қарши кураш” масалаларида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш тарихи, гиёҳвандлик унинг босқичлари ва тиббий муоммолар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қоунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик масалалари ҳақида тўхталиб, ушбу мавзуга оид слайд тақдимоти билан таништирилди.
Тадбир сўнгида, гиёҳвандликка қарши кураш чора-тадбирлари ва жиноятчиликка қарши кураш масаларида маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир сўнгида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
етакчи маслахатчиси Қ.Чориев
Президентимизнинг 2020 йилнинг 27 февраль кунида бўлиб ўтган видеоселекторида, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлари бўйича топшириғи берилган эди. Шунга кўра жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Олтинсой туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, туман ҳокимлиги ҳамда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазирнинг Олтинсой туманидаги қабулхонасининг раҳбар ва ходимлари иштирокида Олтинсой тумани "Миршоди" маҳалласи аҳолиси билан тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда мутасаддилар томонидан аҳоли мурожаатларини кўриб чиқилиши билан бир қаторда, уларнинг томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, балиқчилик, асаларичилик, пилла етиштириш билан шуғулланиш каби тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганда уларга қонунчиликдаги мавжуд имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга туман адлия бўлими томонидан адлия сайли ташкил этилиб, ташриф буюрган фукароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид мингдан ортиқ қўлланма, буклет ва флаерлар тарқатилиб берилди.
Олтинсой туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Р.Норбобоев
Денов туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 10 март куни тумандаги Нуристон маҳалласида сайёр қабул ва тарғибот тадбири ўтказилди ҳамда кам таъминланган оилалар уйларига бориб муаммолари ўрганилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва ер бериш тартиби ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилиб буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан 10.03.2020 йилда "Ҳокимлик соатида" йиғилиш иштирокчиларига ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил 07 мартдаги 8-2/6/868-сонли топшириғи бўйича меҳнат қонунчилигига риоя этишни таъминлаш,иш режими,ходимларни ишдан ташқари вақтда ишга жалб этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича Адлия вазири ва вилоят ҳокими ўртасида имзоланган “Йўл харита” ижроси юзасидан жорий йил 28 февраль куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи К.Гаффаров, Адвокатлар Палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Каюмов ва бошқарма масъул ходимлари иштирокида вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар билан адвокатура соҳасидаги янгиликлар ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳамкорликда бартараф қилиш мақсадида давра суҳбати ўткизилди.
Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан
2019 йил давомида вилоятда фаолият юритаётган 126 нафар адвокатларга иҳтисослиши бўйича яъни фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш, маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш бўйича лицензия берилганлиги, адвокатлар томонидан 2019 йил давомида 5 738 та юридик ёрдам кўрсатилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган 12 нафар вилоят ИИБ тергов бошқармаси терговчилари тергов соҳасида адвокатлар билан боғлиқ масалалар, ўз навбатида адвокатлар фаолиятида Ички ишлар органлари тергови билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммолар хусусидаги муҳокамалар якуни юзасидан тегишли таклифлар билдирилиб, келгусидаги ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга
солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси А.Исмоилов
Адлия бошқармаси хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва Сурхондарё вилояти фавқулотдда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда "2019-2020 йилларнинг куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" мавзусида семинар ўтказилди. Семинарни дастлаб бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари очиқ деб эълон қилди ва семинар қатнашчиларини таништирди. Сурхондарё вилояти фавқулотдда вазиятлар бошқармасининг маъсул ходими томонидан вилоятимизда фавқулотдда вазиятлар соҳасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Хўжалик фаолияти ва меҳнатни
муҳофаза қилиш бўлими Н.Хўжабеков
2020 йилнинг 27-февраль куни, Термиз туман адлия бўлими туман Давлат Хизматлари маркази билан ҳамкорликда томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сон ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг жорий йил 17 февралдаги 27-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент Давлат Аграр Университетининг Термиз филиалида ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб, барча Университетнинг маъсуллари жалб қилиниб, тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳага оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тарқатмалар тарқатилиб, савол-жавоб тарзида ўтказилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
2020 йил 27 февраль куни тумандаги 6-сонли умумтаълим мактабида Ангор туман адлия бўлими бошлиғи Р.Бердиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Авазов, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масъул котиби Ҳ.Ҳайитовлар ҳамкорлигида мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди, тарбирда янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳияти тушунтирилиб, йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонинг ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора тадбирлар режасининг 7-банди ижроси юзасидан, Термиз шаҳридаги 3-сонли ўрта таълим мактабида ёшлар ўртасида “Жиноятчиликнинг олдини олиш долзарб масала” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Давра суҳбатида тадбир иштирокчиларига жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири хисобланишини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир ёшларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликларни содир этмасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шу билан биргаликда, ушбу фармонга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинганлигини, концепциянинг асосий йўналишларидан бири оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, болалар учун махсус ҳуқуқий партал яратилиши, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш, эндиликда ўқувчилар ўртасида “ҳуқуқ бу тўғирликдир” мавзуларида расмлар танлови ташкил этилиши, умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида республика кўрик-танловини ташкил этилиши, танлов ғолибларини рағбатлантириши ҳақида тўхталиб ўтишдилар.
Шунингдек, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев
Узун туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сонли ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 17 февралдаги 27-ум-сонли “Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 февраль куни Узун Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ходимларининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий ўқув курси ташкил этилиб, тадбир иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, меҳнат ҳуқуқи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш ҳамда соҳаларга оид ва бошқа қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
ишлари бўйича масъул ходим Қ.Чориев