Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

22
Одам савдоси– дунё муаммоси

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакили ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида Одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда уни жадаллаштиришда ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда ушбу қонуннингмазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш, уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

19
Фуқаролик жамияти институтлари ривожланмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бугун бундай ташкилотлар демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

16
Ёшлар ва қонун

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Термиз шаҳар Ҳалқ таълими бўлими ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 9,10 ва 16-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва маданиятини ошириш мақсадида “Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати тадбирлари ўтказилди.

11
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни

Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Бахт уйи биносида “Инсон ҳуқуқлари –энг олий қадрият” мавзусида семинар ўтказилди.

10
Конститутция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят адлия, вилоятИИБ бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича(омбудсман)нинг вилоят бўйича минтақаси, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят касаба уюшмаси бирлашмаси фаоллари билан ҳамкорликда “Конститутция- ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

05
Конституция – тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.

04
Конститутция-фуқаролик жамияти таянчи

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Термиз давлат университети фаоллар залида “Конститутция-фуқаролик жамияти таянчи”мавзусида давра суҳбати ўтказилди.