Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари, туман ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари ва касб-ҳунар коллеж талабалари иштирокида“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари”мавзусида семинар ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар ҳарбий прокуратураси вакли билан ҳамкорликда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мамлакатимизда қарияларга эътибор, уларга кўрсатиладиган эҳтиром, ҳурмат халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганқадрият сифатида улуғланади. 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши билан эса бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Давлат солиқ бошқармаси масъул ҳодимлари иштирокида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида “Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.